Назарий билимларингизга асосланиб қуйидапги масаланинг ечимини топинг


Download 33 Kb.
Sana18.01.2020
Hajmi33 Kb.

1-масала


Назарий билимларингизга асосланиб қуйидапги масаланинг ечимини топинг.

Истеъмол функцияси қуйидаги кўринишда берилган:

C=150+0.85 (Y-T)

Солиқ функцияси T=Tавт+ t1 ×Y

Ишлаб чиқариш ҳажми 5000. Агар солиқ ставкаси t1 0,3 дан 0,2 га қадар пасайса истеъмол ҳажми қанчага ўзгаради?
2-масала

Назарий билимларингизга асосланиб куйидаги масаланинг ечимини топинг.

Ўтган йилги жамғариш ҳажми 100 ш.б.ни, тасарруфдаги даромад 1000 ш.б.ни ташкил этган. Жорий йилда Тасарруфдаги даромад 1200 ш.б.ни, истеъмол харажатлари эса 1080 ш.б.ни ташкил қилди. Топилсин: а) истеъмолга ва жамғаришга чегараланган мойиллик; в) автоном харажатлар мультипликатори.

3-масала


Назарий билимларингизга асосланиб куйидаги масаланинг ечимини топинг.

Ўтган йили ЯММ 1000 ташкил қилди, давлат харажатлари 100 ташкил қилди.Харажатларни 50 га ошириб ҳукумат ЯММни 200 га оширишга эришди. Бу ҳолатда, давлат бюджети тақчиллиги 2 йил давомида 0 га тенг бўлди. МРС (истеьмолга бўлган чегараланган мойиллик) нечага тенг?


4-масала

Назарий билимларингизга асосланиб куйидаги масаланинг ечимини топинг.

Истеъмолга чегараланган мойиллик 0,75 га тенг. Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми 2000. Иқтисодиётни барқарорлаштириш учун ҳукумат давлат харажатларини 50 га камайтирди ва солиқларни 20 га оширди. . Потенциал ЯИМ ҳажмини топинг.

5-масала


2006 йилдa реал ЯИМ 3 000 млрд. пул бирлиги, пул массаси (М) 600 млрд. пул бирлигига тенг. Пул айланиши тезлиги (V) йилига 5 марта айланишни ташкил этди. 2007 йилдa реал ЯИМ (Y) 100 млрд. пул бирлигига, пул массаси (М) эса 200 млрд. пул бирлигини ташкил этди. Агар пул айланиши тезлиги ўзгармаган бўлса, инфляция суръати қандай бўлган?

6-масала


Пул миқдори назарияси тенгламасига кўра:

М × V = R ×Y, бу ерда, R – нархлар даражаси.



2006 йил учун .
2007 йил учун

Бинобарин, инфляция суръти 29 %ни ташкил этди.


7-масала

Битимлар учун мўлжалланган ҳар бир доллар йилига ўртача 4 марта айланади ва якуний товар ва хизматлар харидига йўналтирилади. Номинал ЯИМ ҳажми 2000 млрд. долл.ни ташкил этади. а)Битимлар учун пулга талаб миқдорини аниқланг.

Б) Пулнинг айланиш тезлиги 5 мартагача, номинал ЯИМ ҳажми эса 120%га кўпайди.Битимлар учун пулга талаб ҳажми қанчага ўзгарди?
8-масала

Битимлар учун мўлжалланган ҳар бир доллар йилига ўртача 4 марта айланади ва якуний товар ва хизматлар харидига йўналтирилади. Номинал ЯИМ ҳажми 2000 млрд. долл.ни ташкил этади. Қуйидагиларни аниқланг:

а) агар пул таклифи 600 млрд. долл. га ошган, 540 млрд. долл. га қисқарган бўлса, мувозанатли фоиз ставкаси миқдорини аниқланг.

б) агар номинал ЯИМ ҳажми 80 млрд.долл.га ошса, 120 млрд.долл.га қисқарса, ҳар бир фоиз ставкасида пулга умумий талаб ва мувозанатли фоиз ставкаси қандай ўзгаришини аниқланг.

9-масала

Номинал ифодадаги пулга умумий талаб 1000 га тенг. Активлар томонидан пулга талаб вазифаси: L = 204 – 20i. Номинал фоиз ставкаси: i = 20%.



    1. Битимлар учун пулга талабни аниқланг.

    2. Агар номинал миллий даромад 2400 га тенг бўлса, пул айланиши тезлиги нимага тенг?

10-масала

Йил бошида иқтисодиётдаги пул массаси 172 млрд. сўмни ташкил этган, пул айланиши тезлиги ўзгармаган ва 0,8 га тенг. Нархлар даражаси ҳам доимий. Йил охирида пул ҳажми 1,5 марта ошди. Фоиз ифодасида иқтисодий ўсишни (пасайишни) аниқланг.


11-масала

Номинал ифодадаги пулга умумий талаб 1500 га тенг. Активлар томонидан пулга талаб функцияси: L = 2000 – 20R. Номинал фоиз ставкаси: R = 15%.



    1. Битимлар учун пулга талабни аниқланг.

б)Агар номинал миллий даромад 2500 га тенг бўлса, бошқа шароитлар ўзгармаган ҳолда пулнинг айланиши тезлиги қанчани ташкил қилади?

12 – масала



Агар реал ЯИМ 1,2 мартага, пул массаси эса 8 %га ошса пулнинг айланиш тезлиги ўзгармас бўлган шароитда баҳолар даражаси қанчага ўзгаришини топинг?
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling