Nazarov Abdusalomning


Download 232.25 Kb.
Sana14.05.2020
Hajmi232.25 Kb.
#106051
Bog'liq
IAT3 NAZAROV ABDUSALOM 6-MARUZA




Mirzo Ulug'bek nomidagi

O'zbekiston Milliy Universiteti Matematika fakulteti

IAT yo'nalishi 3-kurs talabas Nazarov Abdusalomning

Umumiy pedagogika fanidan tayyorlagan ishi

Qabul qildi:Sodiqov.U.J


6-мавзу: Иқтисодий ривожланган давлатларда таълим тизими

Мавзу бўйича топшириқлар

  1. Ривожланган хорижий мамлакатлар таълим тизимида қандай умумий жиҳат ва фарқлар кўзга ташланади?

Жаҳоннинг юксак даражада тараққий этган давлатларда таълим-тарбия ишларининг йўлга қўйилиши, мактабларда амалга оширилганини ўрганиш орқали биз мустақил республикамиз миллий таълим тизимларини янгитдан ташкил қилишда, таълим тарбияда, мактаб ишини ташкил этишда эскириб, ўз долзарблигини йўқотиб бораётган фаолият шакллари ва усулларидан тезроқ халос бўлиш, уни муносиб тарзда янгилашда қўшимча бой манбаларга ҳам эга бўламиз. Зотан, ҳозирги замон таълимида давлат ва жамият талаби ва манфаатлари акс этиб туриши керак.

  1. Нима учун ривожланган давлатлар таълим тизими ўрганилади?

Илмий-техника тараққиёти, янги технологик революция шароитида муваффақиятли фаолият кўрсата оладиган жамият аъзоларини етиштириб бериш, ёш авлодни касб-хунарга йўналтириш ҳамда ўрта таълимнинг кўп вариантли учинчи босқичини жорий этиш, таълим-тарбия беришда энг илғор педагогик воситаларни қўллаш, таълимда ташаббускорлик ва ижодкорликка кенг йўл очиш, унинг энг мақбул тизимларини яратиш каби чет эл тажрибаларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда кенг кўламдаги ислоҳотларни ўз бошидан кечираётган бизнинг таълимимиз учун бу катта ахамиятга эга.

  1. Японияда таълим тизимининг ўзига хослиги қандай?

Япония таълимининг шаклланиши 1867 -1868 йилларда бошланган. Япония ўз олдига икки вазифани: биринчи - бойиш, иккинчи - Ғарб технологиясини Япония ишлаб чиқаришига киритиш масаласиин қўяди ва бу ишни амалга ошириш учун биринчи галда таълим тизимини тубдан ўзгартириш кераклиги айтилди.

1872 йили «Таълим ҳақидаги қонун» қабул қилинди. Бунда Япон таълими Ғарб таълими билан уиғунлаштирилди. 1908 йилда Японияда бошланғич таълим мажбурий 6 йилликка айлантиридди. 1893 йили касб йўналишидаги дастлабки коллеж пайдо бўлди.

1946 йили қабул қилинган Конституция фуқароларнинг таълим соҳасидаги ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб берди. Унда барча болалар бепул умумий таълим олишлари белгилаб кўйилган.

Японияда ҳозирги замон таълим тизимлариниг таркиби қуйидагича: Болалар боғчалари, бошланғич мактаб, кичик ўрта мактаб, юқори ўрта мактаб, олий таълим тизимларига кирувчи ўқув юртларидан иборат.

Болалар боғчалари. Таълимнинг бу босқичига 3-5 ёшли болалар қабул қилинади. Болалар ёш хусусиятларига мувофиқ равишда 3, 2, 1 йиллик таълим курсларига жалб қилинадилар.

Мажбурий-Таълим. Таълимнинг бу поғонасига 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар жалб қилиниб, улар шу муддат ичида 6 йиллик бошланғич мактаб ва 3 йиллик кичик ўрта мактаб курсини ўтайдилар. 9 йиллик бу таълим мажбурий бўлиб, барча болалар бепул ўқитиладилар ва текин дарсликлардан фойдаланадилар.


4.Германияда таълим тизимининг ўзига хослиги қандай?

Авваламбор шуни таъкидлаш керакки, Германияда таълим давлат ва жамият томонидан ардокланаётган соҳа бўлиб, у мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан тараққий эттан мамлакатлар ичида кучли олтиликка кирган.Германия таълим тизимларининг баёни куйидагича: Германияда таълим тизими: Мактабгача тарбия тизими Германия таълим тизимида ҳам муҳим 60С15ИЧ ҳисобланади. Унинг 100 йилдан орти15 тарихи бор. Болалар богчалари таълимнинг куйи босқичи ҳисоблансада, лекин у давлат тизими таркибига кирмайди. Боғчаларни маблағ билан таъминлаш турли жамоат ташкилотлари, ҳайрия бирлашмалари, корхоналар, ҳусусий шахслар, диний муассаслар зиммасидадир. Ота-оналар болалар боғчаларига ўз фарзандларини тарбияланганликлари учун анча микдорда пул тўлайдилар. 3 ёшдан 6 ёшгача болаларнинг 80% боғчаларга қатнайди. Германияда одатда болалар боғчада тушгача тарбияланадилар. Куннинг ярмида эса уйда, оилада бўладилар. Германияда куни узайтирилган боғчалар ҳам бор.

5.Хориж ва Ўзбекистон таълимининг ўзаро ўхшаш ва фарқли томонлари нимада?

Ривожланган хорижий давлатлардаги таълим-тарбия ва мактаб хақида юқорида баён қилинган энг яхши тажрибаларни ўз таълим тизимидаги ўзаро таълим тизимларимизда жорий қилиш Республикамиз уз мустақиллигини қулга киритгандан кейин бошланди. Бу сохада бизга ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО каби Халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари амалий ёрдам бермоқдалар. Республикамиздаги таълим муассасалари таълимни такомиллаштириш бўиича хорижий давлатлар билан хамкорликнинг барча шаклларидан фойдаланаётирлар.Республикамиз Олий мажлисининг 1 - чақириқ 1Х-сесиясида таълимга оид икки муҳим ҳужжат - «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши мамлакат таълимини жахон андозаларига, ривожланган хорижий давлатлардаги таълим-тарбия ва мактаб савиясига олиб чиқишда улкан воқеа бўлди.Бизнинг мактабимиз жахонда энг илғор мактаблар бўлиб қолишига Республика рахбарияти ва хукумати томонидан хамма шарт шароит яратилмоқда. Бизнинг таълим тизимларимиз хам жахонда эътироф этилган таълим тизимларидан биридир. Шу туфайли хам АҚШ, Япония, Германия, франция, Буюк Британия каби ривожланган мамлакатлар таълимининг усталари билан ўтказилган учрашувлар ва мулоқотларда Республикамиз таълими тизимига юқори бахо берилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Республикамиз халқ таълими ходимлари олдида хозирги кунда энг мухим вазифа - мустақил ўзбекистоннинг хозирги таълим тизимларини истиқлол рухи билан такомиллаштириш, уни ўзимизнинг мумтоз педагогика анъаналари билан бойитиш, чет эл педагогикасидаги илгор жихатларни ўзлаштириш, янги - янги самарали ўқув предметларини таълим таркибига киритиш билан жахон давлат стандартлари даражасига олиб чиқишдир. Бунинг учун эса бизнинг иқтисодий ривожланган хорижий давлатлардаги қуйидаги илғор тажрибаларни таълим тизимимизда қўллай
Назорат учун тестлар?

1. Японияда бошланғич таълим қайси синфларни ўз ичига олади?

А. 1-4-синфлар

В. 1-5-синфлар

С. 1-6-синфлар

Д. 1-8-синфлар

ТЖ С. 1-6-синфлар

2. “Кэнкюсей”, яъни “Талаба-тадқиқотчи” институти қайси давлатда мавжуд?

А. Жанубий Корея

В. Япония

С. Малайзия

Д. Сингапур

ТЖ В. Япония



3. Японияда таълим босқичлари тўғри кўрсатилган қаторни белгиланг.

А. асос солиш босқичи, бирлашиш босқичи, тарқалиш босқичи, ҳарбий босқич, замонавий босқич.

В. бирлашиш босқичи, тарқалиш босқичи

С. бирлашиш босқичи, ҳарбий босқич, замонавий босқич.

Д. асос солиш босқичи, бирлашиш босқичи, тарқалиш босқичи, замонавий босқич.

ТЖ А. асос солиш босқичи, бирлашиш босқичи, тарқалиш босқичи, ҳарбий босқич, замонавий босқич.

4. Япониядаги қайси университет битирувчиларидан 6таси Нобель мукофоти совриндори бўлган?

А. Нагоя университети

В.Токио университети

С. Осака университети

Д. Кюсю университети

ТЖ В.Токио университети



4. “Дзюку”, яъни “маҳорат мактаблари” қайси давлатда мавжуд?

А. Жанубий Корея

В. Сингапур

С. Франция

Д. Япония

ТЖ Д. Япония



5.Барча таълим муассасаларини компьютор ва интернет билан тўлиқ таъминлаган 2та давлатнинг номи:

А. Япония, Жанубий Корея

В. Германия, Бельгия

С. Сингапур, Жанубий Корея

Д. АҚШ, Англия

ТЖ С. Сингапур, Жанубий Корея



6. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда нечта олий ўқув юрти мавжуд? (2013й.)

А. 70та


В. 68та

С. 71та


Д. 75та

ТЖ С. 71та



7. Германияда мавжуд мактаб турларини айтинг.

А. Бошланғич, асосий, ўрта, миллий мактаб,

В. Асосий, реал, ўрта мактаб, гимназия

С. Бошланғич, асосий, реал, бирлашган мактаб, гимназия.

ТЖ С. Бошланғич, асосий, реал, бирлашган мактаб, гимназия.
8. Германияда баҳолаш тизими қандай амалга оширилади?

А. Рейтинг баҳолаш асосида

В. 6 балли баҳолаш тизими асосида

С. 5 балли баҳолаш тизими асосида

Д. 5 баҳоли тизим асосида

ТЖ В. 6 балли баҳолаш тизими асосида



9. Германияда асосий мактабларда қандай таълим берилади?

А. Дуал касбий таълим

В. Асосий умумий таълим

С. Базавий таълим

Д. Ўрта таълим

ТЖ В. Асосий умумий таълим



10. Германияда ўқувчилар гимназияда неча йил таҳсил олади?

А. 3 йил


В. 9 йил

С. 10 йил



Д. А ваВ жавоблар тўри

ТЖ 3 йил 9 йил
Download 232.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling