Нилометр”нинг қурилиш тарихи


Download 55.7 Kb.
bet1/2
Sana20.01.2023
Hajmi55.7 Kb.
#1103309
  1   2
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Гидрометеорология факультети
Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги кафедраси
Сув илми тарихи фанидан
Нилометр”нинг қурилиш тарихи
Аҳмад Фарғоний
Аҳмад Фарғоний бошчилигида қурилган иншоотнинг асосий вазифаси Нил дарёси суви сатҳини ўлчашдан иборат бўлган. Шу туфайли унинг гидрологик таърифи ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш жоиздир. Дунёдаги энг азим дарёлардан бири ҳисобланган Нилнинг узунлиги 6671 км, сув тўплаш майдони эса 2 млн. 870 минг км2 га тенг. Дарёнинг бош ирмоғи ҳисобланмиш Кагера дарёси Вирунга тоғлари (ал­Хоразмийда Ой тоғлари) дан бошланади ва Виктория кўлига келиб қуйилади. Дарё мазкур кўлдан Виктория­Нил номи билан оқиб чиқади. Сўнг дарёга навбати билан чапдан Бахр ал­Ғазал, Бахр ал­Араб, ўнгдан эса Асва, Собат, Зангори Нил, Атбара каби ўнлаб ирмоқлар келиб қуйилади.
Нил дарёси
Кейинги 3000 км ли масофада, яъни Нил дарёси Ўрта денгизига қуйилгунча унга биронта ҳам ирмоқ келиб қўшилмайди.Баланд Асвон тўғони қурилгунга қадар Нилнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 2600 м3/с га тенг бўлган. Кўп сувли йилларда бу миқдор 15000 м3/с гача ортган бўлса, қурғоқчил йилларда эса 400­500 м3/с гача камайган. Сув сарфининг Асвон шаҳри яқинида шу оралиқда ўзгариши сув сатҳининг 6­7 метр баландликда ўзгаришига олиб келган. Қоҳира яқинида эса, нишабликнинг камайиши ҳисобига, Нил дарёси суви сатҳининг ўзгариш амплитудаси 8­10 метрга тенг бўлган. Дарёда айни жазирама ёзда сув кўпая бошлайди, қирғоқлардан тошиб, ўзани кенгая боради.
Тўлинсув даври
Тўлинсув даврининг чўққиси сентябрь ойига тўғри келади, шу вақтда сув сатҳи юқорида қайд этилганидек 8­10 м баландликкача кўтарилади. Натижада сув дарё водийсидаги қайирларни тўлдириб, Нил гўёки узун кўлга айланади. Шу ҳолат бир неча ҳафта давом этади. Сўнг дарё суви қайирларда унумдор тупроқни қолдириб, секин­аста ўзанига қайтади. Қадимдан деҳқонлар (фаллоҳлар) худди шу ойларни интизорлик билан кутганлар. Вақтни бой бермасдан, ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, сувдан халос бўлган нам тупроққа уруғлик дон ташлаганлар.
Тез фурсатда Нил воҳаси ям­яшил майсалар билан қопланган. Дарёнинг лойқа оқизиқлари билан ҳар йили янгидан бойитилиб турилган тупроқ яхши ҳосил берган. Бу ҳолатни юнон маърифатпарвари Ахилл Татий (мил лоднинг 2­3­асрлари) қуйидагича тасвирлайди: "мисрликлар учун Нил ҳамма нарса­ҳам дарё, ҳам денгиз, ҳам ботқоқлик. Бунда тенги йўқ манзаранинг гувоҳи бўласиз. Бир вақтда, бир ернинг ўзида қайиқ ва сўқа (кетмонсимон асбоб)ни, эшкак ва омочни, қайиқни бошқарув воситаси ва ўроқни, денгизчилар ва деҳқонлар қароргоҳини, балиқ ва чорва молларини кўрасиз. Кеча қайиқда сузган жойингизда бугун дон сепасиз... Мисрликлар Нилда сув кўтарилишини кутиб, кунлар санайди, Нил алдамайди... сув кўтарилади".
Жуда қадимдан бу ишлар ҳар йили такрорланаверган, такрорланаверган, аниқроғи воҳадаги инсонларнинг ҳаёт­ момоти Нил сувига боғлиқ бўлган. Аҳмад Фарғоний мана шу ҳолатларнинг барчасини тўла тасаввур этган ва Нил дарёсида сув сатҳини ўлчаш учун мўлжалланган иншоот қурилишига сидқидилдан ва чин олимларга хос масъулият билан ёндошган. Аҳмад Фарғоний "Миқёс ан­Нил" ни қуриш учун Нил дарёси ўзанидаги Равзо оролининг (Қоҳира шаҳри яқинида) жанубий чеккасини танлаган. Бу жой нафақат ўша давр, ҳатто ҳозирги кун талабларидан келиб чиқиб таҳлил қилинадиган бўлса ҳам, сув ўлчаш ишларини амалга ошириш учун ниҳоятда қулай эканлигига амин бўламиз. Маълумки, дарёларда сув ўлчаш постини қуриш учун жой танлашда бир қанча ҳолатларни ҳисобга олиш лозим.
Ҳозирги кунда мутахассис­гидрологлар тайёрлашда ўқитиладиган "Гидрометрия" фанига оид дарсликларда баён қилинишича, сув ўлчаш ишларини бажариш учун танланган жой қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
1) танланган жой дарёнинг бутун узунлиги бўйича сув режими элементларининг шу дарёга хос бўлган асосий хусусиятларини ўзида акс эттириши;
2) танланган жойда дарё йўналиши тўғри чизиқли кўринишда бўлиши;
3) шу жойда дарё узунлиги бўйича сув юзаси нишаблиги сезиларли даражада ўзгармаслиги;
4) узунлик бўйича дарё чуқурлигининг бир хил бўлиши;
5) дарёнинг қирғоғи ва ўзани мумкин қадар барқарор, яъни ўпирилиш, қулаш, лойқа босиш, емирилиш каби ҳолатлардан ҳоли бўлиши;
6) дарё ўзани сув ўтлари, ҳаражатлари ва бошқа тўсиқлардан ҳоли бўлиши;
7) дарёнинг шу қисми ирмоқсиз бўлиши
8) энг асосийси, танланган жойда сув ўлчаш ва кузатиш ишларини катта аниқликда амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиши лозим.
Қайд этилганларга қуйидагилар ҳам қўшимча сифатида тавсия этилади. Сув ўлчаш ишларини амалга ошириш мақсадида жой танлашдан олдин дарёнинг кўзда тутилган қисми (оралиғи) билан йирик масштабли хариталар, илмий­адабий манбалар ҳамда архив маълумотлари орқали ҳам танишиб чиқилади. Кейинги изланиш ва тадқиқотлар бевосита дарёнинг сув ўлчаш пости қуриладиган жойида ўтказилади. Бунда дарёнинг иншоот қуриладиган қисмини кўриб чиқиш ва чамалаш, дарё узунлиги бўйича ва бир неча характерли кўндаланг қирқимларда чуқурликларни ўлчаш, дарё нишаблиги ва сувнинг оқиш тезлигини аниқлаш каби ишлар бажарилади.
Булардан ташқари дарёнинг тўлинсув давридаги энг юқори сув сатҳи, қирғоқларидаги ўзгариш ҳамда камсувли даврдаги энг қуйи сув сатҳи ҳолатларини аниқлаш лозим. Мана шу талабларнинг бажарилиши сув ўлчаш қурилмасининг узоқ йиллар узлуксиз ишлашига имкон беради. "Миқёс ан­Нил"ни қуриш учун танланган жой ана шу талабларнинг ҳаммасига жавоб берган.
Шу туфайли вақт синовидан муваффақиятли ўтиб, унда XX асрнинг ўрталаригача, яъни охирги таъмирлаш амалга оширилган 45­50­йилларгача, қарийб 1100 йил тинимсиз кузатишлар олиб борилган. Нил дарёси билан учта ер ости сув йўллари орқали туташган. Қудуқ ўртасида оқ мармар билан қопланган саккиз қиррали устун ўрнатилган. Шу устунда сув сатҳини ўлчашга имкон берадиган йирик даражот(бўлак)лар, улар эса ўз навбатида майда даражотларга ажратилган. Йирик даражотлар араб тирсак бирлиги (54 см)га, майдалари эса унинг 1/24 қисми (қирот)га, яъни 2,25 см га тенг бўлган. Кузатувчи сув сатҳи ҳақида ҳисоб олиш учун айланма шаклида қурилган зинапоялардан чиқиб, тушган. Бино деворларининг ички томонида эса араб алифбосида ёзилган, ислом динига оид муққадас битиклар бўлган.

Иншоотнинг мазкур тавсифида келтирилган араб тирсак бирлигига тенг бўлган йирик даражотлар ҳамда қиротларга тенг бўлган майда даражотлар киши диққатини ўзига тортади. Аниқроғи, бу ҳолат X асрнинг иккинчи ярмида яшаган араб олими ва сайёҳи Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал­Муқаддасийнинг ўлкамизда қадимдан дарёларда сув сатҳини ўлчаш ишлари бажарилганлиги ҳақидаги маълумотларини ёдга солади. Қурилманинг асосий сув ўлчагич қисми ҳисобланмиш тик ўрнатилган тахта аниқ даражот­бўлакларга бўлинган бўлиб, ҳар бирининг қиймати ҳозирги ўлчов бирлигида 2,0­2,5 см га яқин бўлган. Шу билан бирга ал­Муқаддасий дарёда сув сатҳини ўлчаб боришнинг амалий аҳамияти ҳақида ҳам тўхталиб, ундан фойдаланувчилар ҳосилдорлик билан тахтадаги даражотлар сони орасида боғланиш борлигини аниқлаганликлари ҳақида ҳам маълумот беради. Масалан, тўлинсув даврида дарёдаги сув сатҳи сув ўлчаш тахтасида 60 даражотга кўтарилса, ҳосил мўл бўлишини, 6 даражотгача


кўтарилганда эса, аксинча, дарёда сув кам бўлиб, ҳосилдорлик ҳам паст бўлиши ва шу туфайли очарчилик хавф солиши кутилган. Демак, ўша даврлардаёқ ўлкамиз ҳудудида дарёлардаги сув миқдорини аниқлаш ва шунга боғлиқ ҳолда бўлажак ҳосилни башорат қилиш мақсадида махсус сув ўлчаш ишлари амалга оширилган. Шу нарса аниқки, бу ишлар ал­Муқаддасийнинг Мовароуннаҳрга саёҳати давридан, яъни X асрдан анча олдин бошланган.

гидрология ҳақидаги илк фикрлар


Таниқли олим О.А.Спенглернинг ёзишича гидрология ҳақидаги илк фикрлар бундан 6000 йил аввал қадимги Мисрда пайдо бўлган. Ўша пайтдаёқ мисрликлар оддий гидрологик кузатишларни амалга оширганлар. Улар ҳозирги Асвон тўғонидан 400 км юқорида тоғ қояларида сув сатҳининг ўзгаришини белгилаганлар. Нил дарёсида бўладиган ҳар йилги тошқинни қайси вақтда кузатилганлигини қайд қилиб борганлар. Кейинроқ эса қуйи Нилда 30 га яқин ўз даврига хос бўлган "гидрологик" кузатиш жойлари (постлар) ташкил этилган. Ана шулардан бири Қоҳира яқинида сақланиб қолган "Нилометр" бўлиб, у юксак дид билан ишланган ажойиб архитектура ёдгорлиги ҳисобланади.

П.Перро ва Э.Мариотт амалга оширган ишлари


Гидрологиянинг ривожланиш тарихида XVII аср охирида француз олимлари П.Перро ва Э.Мариотт амалга оширган ишлар катта аҳамиятга эга бўлди.
Улар Юқори Сена дарёси ҳавзасига ёққан атмосфера ёғинларини ва дарёдаги сув миқдорини ўлчадилар. Натижада улар сув мувозанатининг асосий ташкил этувчилари орасидаги муносабатни аниқладилар ва “дарёлар ер ости сувларидан ёки қандайдир манбалардан ҳосил бўлади” деган чалкаш фикрларга барҳам бердилар.

сув юзасидан бўладиган буғланиш миқдори

Ана шу даврда инглиз астроном олими Э.Галлей тажриба асосида сув юзасидан бўладиган буғланиш миқдорини (Ўртаденгизда) аниқлади. Бу билан у Ер куррасида сувнинг айланиш схемасини тузишга якун ясади. Юқорида номлари тилга олинган олимларнинг ўлчов ишларида ва ҳисоблашларида камчиликлар бўлишига қарамай, уларнинг иши илмий гидрологиянинг келгуси ривожланишига катта туртки бўлди. Халқаро ташкилот-ЮНЕСКО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маориф, фан, маданият масалалари билан шуғулланувчи қўмитаси) таклифи билан 1974 йилда илмий гидрологиянинг 300 йиллигининг нишонланиши юқоридаги фикрларнинг далилидир. Бу сананинг бошланиши сифатида П.Перронинг “Сув манбаларининг келиб чиқиши ҳақида” деган китоби босилиб чиққан сана-1674 йил қабул қилинган.

“гидрология” атамаси


Биринчи марта “гидрология” атамаси XVII аср охирида, аниқроғи 1694 йилда немис олими Э.Мильхиорнинг “Уч қисмдан иборат гидрология” китобида ишлатилди.
Рус тилидаги адабиётларда эса бу атама XVIII асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди. И.Кант Кенигсберг университетида 1774-1793­йилларда табиий географиядан ўқиган маърузаларида “гидрология” сўзини ишлатмаса ҳам дарёлар, уларнинг ҳосил бўлиши, океанлар, денгизлар ҳақидаги масалаларга кенг тўхталган.

Россияда биринчи марта гидрология курси


Россияда биринчи марта гидрология курси 1914 йилда Петербург политехника институтида проф.С.П.Максимов томонидан ўқилди. XIX аср охири ва XX аср бошларида гидрология ҳақидаги фикрлар Ю.М.Шокальский, А.И.Воейков, Э.Ольдекоп, А.Пенк, В.М.Лелявский каби рус олимларининг асарларида умумлаштирилди. Баъзи адабиётларда собиқ иттифоқ ҳудудида гидрология фанининг тараққиётига 1920 йилда қабул қилинган ГОЭЛРО режаси туртки бўлганлиги қайд этилади. Мамлакатни электрлаштиришни кўзда тутган бу режани амалга ошириш учун ҳудуддаги сув объектларида гидрологик постлар ва станциялар ташкил этилиб, комплекс кузатишлар бошлаб юборилади.

Россияда, аниқроғи Санкт­Петербургда 1919 йилда В.Г.Глушков раҳбарлигида Давлат Гидрология Институти (ДГИ) ташкил этилади. Ҳозирги пайтда собиқ иттифоқдан ажралиб чиққан мустақил давлатлардаги гидрометеорологик станциялар ва постлар, обсерваториялар, гидрометеорология институтлари ва экспериментал лабораториялар Гидрометеорология хизмати марказларига бирлаштирилган. Булардан ташқари ҳар бир мустақил давлат Фанлар Академиясига қарашли Сув муаммолари институти ва География институтлари (бўлимлари)да ҳам гидрология фанининг асосий муаммолари ўрганилади. Амалга оширилган ишларга якун ясаш ва келгусидаги илмий тадқиқот ишлари йўналишини белгилаш учун мунтазам равишда илмий анжуман (съезд)лар ташкил этилади.

Дастлабки манбалар
Сув ҳаёт билан тенглаштириладиган ўлкамиздаги кўллар, дарёлар, сойлар, булоқлар ва ҳаттоки унинг баланд тоғларидаги доимий қорликлар ва музликлар тўғрисидаги билимлар асрлар давомида халқ хотирасида, тарихий­археологик ёдгорликларда, ёзма манбаларда тўпланиб келган. Афсуски, бу масала Марказий Осиё­ Туркистон мисолида В.В.Бартольд, Я.Ғ.Ғуломов каби олимлар асарларини ҳисобга олмаганда, яхши ёритилмаган.

Академик Я.Ғ.Ғуломов маълумотларига кўра


Академик Я.Ғ.Ғуломов маълумотларига кўра, юртимизда суғорма деҳқончилик янги эрадан олдинги 6000 йилликда ҳам мавжуд экан. Милоддан олдинги 4000 йилликнинг иккинчи ярми ва 3000 йилликнинг бошларида дарёлар суви тўсилиб, кичик каналлар ҳам қазилган. Қадимшунос олима Г.Н.Лисицинанинг гувоҳлик беришича, ана шундай каналлар Туркманистондаги Тажан дарёсининг қадимий дельтасида қазилган бўлиб, уларнинг узунлиги 2,5 км дан ортиқроқ, кенглиги 3,5-5,0 м, чуқурлиги эса 1,2 м гача бўлган. Кейинчалик, янги эрадан олдинги 2000 йилликда шу усулда суғориш Сурхондарё водийсида, Фарғона водийсининг шарқий қисми (Чуст)да, Амударё дельтасида, Зарафшон бўйларида ҳам қўлланила бошлаган.

Янги эранинг I-­IV асрларида


Янги эранинг I-­IV асрларида, яъни Кушон империяси даврида суғориш ишларига катта аҳамият берилган. Худди шу даврда Жанубий Ўзбекистондаги Занг, Тошкент воҳасидаги Бўзсув ва Салор, Самарқанд воҳасидаги Эски Ангор ва Туятортар, Бухоро вилоятидаги Шохруд ва Ромитанруд, Хоразмдаги Қирққиз ва бошқа каналлар қазилган ёки қайта тикланган. Шу даврларга оид, юртимиз сув ҳавзаларига тегишли бўлган ёзма манбалар қадимги грек олимлари асарларидагина сақланиб қолган. Масалан, Геродот (милоддан олдинги 490­-425 йиллар) Каспий денгизи ҳақида, унинг берк ҳавза эканлигини ёзиб қолдирган бўлса, Страбон (63 йил эски эра-20 йил янги эра) машҳур "География" асарида Оксус (Амударё) қуйи оқимида икки тармоққа бўлинишини, бири шимолга­денгизга (Оролга), иккинчиси эса Каспийга қуйилишини ёзиб қолдирган. Шу фикр нисбатан кейинроқ яшаган Птолемей (янги эранинг II асри)да ҳам такрорланади.

Янги эранинг IV­-VI асрларида


Янги эранинг IV­-VI асрларида маълум ижтимоий­-сиёсий сабабларга кўра суғориш ишлари анча сусайган, ҳатто суғориладиган майдонлар кескин камайган. Лекин VII-­VIII асрларда бу соҳада қисман жонланиш кузатилади. Шу даврдан бошлаб тоғ олди ҳудудларида жойлашган қия текисликларни суғориш мақсадида махсус қазилган қудуқлар тизими-коризлардан ҳам фойдаланилган.

Ўрта Осиё олимлари


Ўрта Осиё халқлари ҳаётида IX асрдан XIII аср бошларигача бўлган оралиқ уйғониш даври бўлди. Шу даврда яшаган буюк алломалар ал­Хоразмий (783­850 йиллар), Аҳмад Фарғоний (797-­861 йиллар), Аҳмад ибн Муҳаммад Сарахсий (IX аср), Абу Райҳон Беруний (973­1048 йиллар), Носир Хисрав (XI асрнинг биринчи ярми), Маҳмуд Кошғарий (XI асрнинг иккинчи ярми), Абулқосим аз­Замахшарий (1074­-1144 йиллар), Муҳаммад Нажиб Бакрон (XII асрнинг иккинчи ярми­XIII аср бошлари) кабилар нафақат математика, гео-логия, география, астрономия, тилшунослик сингари фанлар, балки сув илми ривожига ҳам улкан ҳисса қўшдилар. Ўрта асрнинг буюк олими Муҳаммад ибн Мусо ал ­Хорзмий (783­-850 йиллар) ўзи бошчилигида тузилган “Маъмун дунё харитаси” (проф.Ҳ.Ҳ.Ҳасанов ибораси билан "Дунё атласи")га изоҳ сифатида "Китобу сурат ал­арз" ни битади (арз­ер, сурат­кўриниш, қиёфа).

Аҳмад ал­ Фарғоний



  • Аҳмад ал­ Фарғоний (797-­861 йиллар) бошқа фанлар билан бир қаторда сув илмининг ҳам катта билимдони бўлган. Бу ҳақда Ҳ.Ҳ.Ҳасанов шундай ёзади: "...Фарғоний Боғдод халифаси ал­Мутаваккилнинг буйруғи билан Нил дарёсида сув сатҳини ўлчайдиган асбобни тузатиш ва ўрнатиш учун 861 йилда Фустот (Қоҳира) шаҳрига борган". Шу давргача у Нил дарёсининг гидрологик режими ва умуман сув илми ҳақида маълум билимларга эга бўлган бўлиши керак. Акс ҳолда олдингилардан тубдан фарқ қиладиган мураккаб ва шу билан бирга ўта мукаммал сув ўлчаш иншооти­"Нилометр" ни лойиҳалаш ҳамда қуриш ишлари унга топширилмаган бўлур эди. Шарқ манбаларида у “Миқёс ан­Нил” деб тилга олинади.

"Миқёс ан­ Нил" таърифи


Аҳмад Фарғоний чуқур эгаллаган сув илмини ҳамда унинг маҳсули бўлган "Миқёс ан­ Нил" таърифини бошлашдан олдин қуйидагиларни алоҳида таъкидлаш лозим. "Миқёс ан ­Нил" нафақат сув сатҳини ўлчаш иншооти, балки ноёб меъморий ёдгорлик ҳам ҳисобланади. Шуни назарда тутадиган бўлсак, иншоотнинг қурилиши ва меъморчилиги билан боғлиқ бўлган муаммоларни, жумладан уни лойиҳалашдан тортиб, қурилиш ишларигача қай йўсинда амалга оширилганлиги, қандай қурилиш материалларидан фойдаланилганлиги ҳамда уларнинг ечимини топишга оид муҳандислик ҳисоб­китоблари каби масалаларни ёритиб беришни шу соҳа мутахассисларининг вазифаси деб ҳисоблаймиз.

"Миқёс ан­ Нил" ни қуриш


Аҳмад Фарғоний "Миқёс ан­ Нил" ни қуриш билан боғлиқ бўлган илмий­амалий фаолияти даврида қуйидаги манбалардан баҳраманд бўлган:
1) Туронзаминда қадимдан то ўзи яшаган давргача тўпланган сув илми ҳамда унинг амалий тадбиқи ҳақидаги маълумотлар;
2) Нил дарёси, унинг гидрологик режими ҳақида А Аҳмад Фарғонийгача ва у яшаган даврда тўпланган маълумотлар;
3) Аҳмад Фарғонийнинг Нил дарёси суви режимига оид бевосита ўзи тўплаган маълумотлар.

Аҳмад Фарғонийнинг Нил дарёси ҳақида маълумотлар тўплаши, юқорида эслатиб ўтилганидек, ал Хоразмий (783­ 850 йиллар) бошчилигида 836 йилда тузилган "Маъмун дунё харитаси" да келтирилган "Нил дарёси ҳавзаси харитаси" дан бошланган бўлса ажаб эмас. Ҳатто, кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, унинг яратилишида Аҳмад Фарғонийнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этган. Умуман олганда, Аҳмад Фарғоний "Миқёс ан­Нил" нинг лойиҳасини тайёрлаш ҳамда уни қуриш ишларига тайёргарлик кўриш даврида Нил дарёси ҳақида ўзигача тўпланган бирламчи гидрологик


маълумотларни таҳлил қилган ва улардан иш жарёнида фойдаланган бўлиши аниқ.


Download 55.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling