Нишон тумани 12-сон Болалар мусика ва санъат мактаби хамда Нишон тумани Баркамол авлод мактаби билан хамкорликда утказиладиган


Download 53.5 Kb.
bet1/3
Sana14.02.2023
Hajmi53.5 Kb.
#1198331
TuriСценарий
  1   2   3
Bog'liq
boburga-atalgan-tadbir-senariysi


Нишон тумани 12-сон Болалар мусика ва санъат мактаби хамда Нишон тумани Баркамол авлод мактаби билан хамкорликда утказиладиган
___________________________________________адабий кеча сценарийси.
Баддий кечада 200 га якин иштирок этди.
Кеча ўтказиладиган зал байрамона руҳда безатилган. Тўрда Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур портрети , шунингдек, уларнинг газаллари, шеърлари, ривоятларидан парчалар ёзилган плакатлар осилган.
Сахнага икки бошловчи чиқиб келади.
1-Бошловчи:
Жонимдин ўзга ёри вофодор топмадим ,
Кунглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим.
Жонимдек ўзга жонни дилофгор курмадим,
Кўнглум киби кўнгулни гирифтор топмадим.
2- Бошловчи:
Ун саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ун саккиз ёшиндадур.
Деса булгайким, яна ҳам ун саккиз йил ҳусни бор,
Ун саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.

  1. Бошловчи

Мактабимиз укитувчи ва укувчилари ансамбли томонидан куй кушиклари таралади.
Бобур газалидан Сокиномаюу-сафт калом ижро этади- Мактаб анъанавий хонандалик синфи укитувчиси Шодиев Жамшид
1- Бошловчи:
Ассалому алайкум, хурматли меҳмонлар, азиз ўқувчилар. Бугун биз шох ва шоир, давлат арбоби хамда буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур муносабати билан ўтказилаётган ушбу байрам кечасига тўпландик.
Алишер Навоий – буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Асл исми Низомиддин Мир Алишер бўлиб, 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротда таваллуд топганлар, 1501 йилнинг 3 январида вафот этганлар. Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан бўлиб, мамлакатни идора этишда иштирок этган.
Онаси (исми номаълум) Қобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи. Алишер Навоийнинг болалиги Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келган. У темурийзодалар, хусусан, бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ўқиб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган. 
2- Бошловчи
Захириддин Мухаммад Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда Умаршайх Мирзо хонадонида таваллуд топди. Саройда шахзодаларга хос муносиб таълим – тарбия олган Бобур отаси вафотидан сўнг 12 ёшида тахтга ўтирди.

  1. Бошловчи

Бобур тож – тахт учун бўлган урушлар туфайли Андижондан чиқиб кетиб, Хиндистонда буюк бобурийлар сулоласига асос солди. Хиндистонда қудратли салтанат ўрнатган, давлатнинг гуллаб- яшнашида катта хисса қўшган севимли шоиримиз 1530 йил Агра шахрида оламдан ўтди.
2- Бошловчи
У ўз умри давомида “Бобурнома”, “Мубаййин-ал –закот”(Закот баёни),”Хатти Бобури”, “Харб иши” каби кўплаб насрий ва шеърий асарлар яратди.

Download 53.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling