Нобанк молия-кредит муассасалари. Абсаламов А.Т. РЕЖА: 1-режа. Нобанк молия кредит муассасалари ва уларнинг зарурлиги - Нобанк молия-кредит муассасалари давлат кредит тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Нобанк молия-кредит муассасалари давлатда айрим соҳаларни ривожлантиришга ихтисослашган ва тижорат банкларининг маълум бир функцияларини бажаради. Нобанк молия-кредит муассасалаларига қуйидагилар киради:
- 1. Микрокредит ташкилотлари
- 2. Ломбард ташкилотлар
- 3. Ипотекани қайта молиялаш ташкилоти
- 4. Факторинг ташкилоти
- 5. Инвестицион ташкилотлар
- 6. ва бошқалар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш ва аҳолининг асосий молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. - Сўнгги йилларда мамлакатимизда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш ва аҳолининг асосий молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
- Хусусан, микромолиялаштириш соҳасини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4400-сонли қарори қабул қилинди.
- Ушбу қарорга мувофиқ, нобанк кредит ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар доираси кенгайтирилди ва микромолиявий хизматлар ҳажми оширилди.
- Бугунги кунда республикада 2021 йил 1 июнь ҳолатига кўра 66 та микрокредит ташкилоти, 67 та ломбард ва 1 та ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, жами 134 та нобанк кредит ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг активлари –7,6 трлн. сўм, жами капитали 824 млрд. сўмни ташкил этади.
- Таққослаш учун: Бугунги кунда Россuяда - 4,З мингта, Қозоғистонда - 720 та, Қирғизистонда - 400 та нобанк кредит ташкилотлари фаолият юритади
Do'stlaringiz bilan baham: |