Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 2 февралдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда Президент Администрациясининг 2022 йил 19 февралдаги 02-417-сон топшириғи ижросини Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги ўрганиш натижалари бўйича
О Р А Л И Қ М А Ъ Л У М О Т Н О М А
2022 йил 17 май Шофиркон тумани
Ўрганиш учун асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 19 февралдаги 02-417-сон топшириғи хамда Ҳисоб палатасининг 2022 йил 26 мартдаги Р-48-сон фармойиши.
Ўрганиш мақсади: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 19 февралдаги 02-417-сон топшириғига мувофиқ ҳудудларда “Яшил йиллик” тадбири доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳолатининг ҳаққонийлигини ўрганиш.
Ўрганиш муддати: Ўрганиш 2022 йил 17 май куни ўтказилди.
Ўрганиш вилоят ҳокимлиги, Шофиркон тумани ҳокимлиги, вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, туман Ўрмон хўжалиги бошқармаси масъул ходимлари иштирокида амалга оширилди.
Мазкур оралиқ маълумотнома вилоят вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, туман Ўрмон хўжалиги бошқармаси, туман Ғазначилик бўлинмаси масъул ходимлари томонидан жойларда тўлдирилган саноқ маълумотномалари асосида тузилди ҳамда ушбу ҳужжатлар мазкур маълумотноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
“Яшил йиллик” тадбири доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳолати ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
I. Намунавий тизим, намунавий назорат механизми бўйича штабларни ташкил этилиши ва намунавий қарорлар қабул қилиниши ҳолати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 19 февралдаги 02-417-сон топшириғи Шофиркон тумани ҳокимлиги қурилиш бўлимига 2022 йил 29 февралда келиб тушган бўлиб, ушбу топшириқ “ижро учун” қабул қилинган. Ҳокимлик томонидан мазкур топшириқ асосида намунавий қарор қабул қилинмаганлиги аниқланиб, ўрганишлар давомида 2022 йил 1 апрелда 75-2-41-Q/22 сонли қарори қабул қилинди ҳамда назорат тизими ташкил этилган.
Тумандаги штаб Туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимида ташкил этилган бўлиб, 1 та компьютер бир нафар ходим бириктирилган. Штаб фаолиятини яхшилаш бўйича тегишли таклифлар ва кўрсатмалар берилди.
Штабда томонидан кунлик маълумотлар юритилмаганлиги ҳамда вилоят штабидаги маълумотлари билан мос эмаслиги аниқланиб келгусида кунлик ҳисоботлар юритилиши бўйича йўналишлар берилди.
Ҳокимлик ишчи гуруҳи томонидан аксарият маълумотлар ташкилотлардан тасдиқланган ҳолда ёки умуман олинмаган ёки фақат телефон орқали оғзаки олиниб келинган ҳамда олинмоқда. Шунингдек, олинган маълумотлар “yashilmakon.eco” электрон платформасига киритилган айрим ҳолларда кечиктириб киритиб келинаётган бўлсада, вилоят ишчи гуруҳига (штабига) кунлик ҳисобот тақдим қилинмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |