Ой мавзуси:”Куз бўёқлари”.
Ҳафта мавзуси:”Олтин куз”.
Октябрь ойининг 1- ҳафтаси.
Гуруҳ: Ўрта.
Фаолият тури: Элементар математика.
Мавзу: “Геометрик шаклларни мустаҳкамлаш ва предметларни таққослаш”.
Мақсад: Геометрик шакллар ва предметларни таққослаш соҳасидаги билимларини кенгайтириш.
Таълимий мақсад:Геометрик шаклларни тасаввур қилишни ва фикрлаш қобилиятини шакллантириш. 4 гача бўлган предметларни санашга ўргатиш. Геометрик шаклларнинг бир-бирига нисбатан жойлашишини аниқлаш қобилиятини яхшилаш .
Тарбиявий мақсад: Геометрик шакллар қисмларини ажратишга ўргатиш. 4 гача санашни ва уларни кўтарилган тартибда санашга ўргатиш .Қатъиятлик ва жамоада ишлаш қобилиятини шакллантириш.
Ривожлантирувчи мақсад: Болаларни ижодкорлиги, тасаввур эта олиш, зукколик, мустақил фикрлашга ўргатишни , ҳисоблаш ва тарбиячининг саволларига жавоб бериш қобилиятини ривожлантириш.
Давлат талаби: Ўрта гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларини болаларга сингдириш. Бола қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи мавжуд ва элементар математик малакаларига эга.
Фаолият учун кераклик жиҳозлар: Доира, учбурчак, квадрат геометрик шакллари, кўргазмали расмлар. 1, 2, 3 рақамлари билан 3 та обруч; ҳар бир бола учун "кучукча" ўйинчоқ, гиламча, ўйинчоқ 3 айиқ , ҳар-бир бола учун медалён, тўрта рақамдан иборат карточкалар.
Фаолиятнинг бориши: Ташкилий дақиқа.
Тарбиячи:Салом болажонлар, бугун биз кузги саёҳат ўйинини бошлаймиз. Саёҳатга нимада борсак экан а болажонлар? Кетдик бўлмасам.
Болалар жавоблари: (Самолётда, поезда, машинада ва ҳ.к.)
Тарбиячи: Ие, болажонлар эшик тақиллаяптими? Кимдир бизнинг гуруҳимизга ташриф буюрганга ўхшаяпти.(Эшик олдига бориб тарбиячи қарайди ва итча ўйинчоғини олади) Дарҳақиқат, қаранглар бизга итча меҳмонга келибди. У сизлар билан саломлашяпти саломлашиб қўяйлик.(Болалар саломлашишади). У бизни саёҳатга боришимизни эшитиб қолибди ва бизнинг ҳузуримизга ошиқиб, биз билан ўйнагани келибди. У билан ўйнаймизми? (ҳа) Ва итнинг исми Бобик экан. У мени қулоғимга шундай деди.Болалар, Бобикни қўлида бир нарса борга ўхшаяптти. Келинглар кўрайликчи. Эй, бу кучукчамизнинг ётадиган гиламчаси экан. Қаранглар қандай қизиқ, ғайриоддий гиламча экан а. Гиламча қанақа геометрик шаклга ўхшайди болалар?
Do'stlaringiz bilan baham: |