Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


Download 46.74 Kb.
bet1/5
Sana16.08.2023
Hajmi46.74 Kb.
#1667573
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Вақт меъёри тасдиқланмаган вариант


Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил _______ даги ____-сон буйруғига
ИЛОВА


Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларини белгилайди.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан алоҳида ваколатлар берилган олий таълим муассасалари, тиббиёт ва ҳарбий олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро, хорижий ва хусусий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.”
2. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“тўлиқ штатда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар учун профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари ва лавозим вазифалари асосида;”
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“5. Профессор-ўқитувчиларнинг (маданият ва санъат йўналишлари ўқув машғулотларида иштирок этадиган концертмейстерларнинг) ўқув йили бўйича шахсий иш режасига киритилган ўқув юкламасининг соатлардаги ҳажми мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида назарда тутилган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрларида белгиланган иш турларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари ва лавозим вазифалари асосида ҳисобланади.
Профессор-ўқитувчиларнинг эгаллаб турган лавозимлари бўйича ўқув юкламаси ҳажми ўқув ишлари бўйича проректор билан келишилган ҳолда ўқув-услубий бошқарма (бўлим)нинг таклифига мувофиқ олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан тасдиқланади.”
4. 11-банддаги “компьютер” сўзи “ахборот” сўзи билан алмаштирилсин.
5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“12. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси билан келишилган.”

6. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларига 1-иловаси қуйидаги таҳрирда тасдиқлансин:






Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларига
1-илова




Download 46.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling