Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъатининг 2022-йил 14-июлдаги 7-сон кенгайтирилган мажлисида кўрилган масалалар юзасидан қабул қилинган Ҳайъат қарорлари ижросини таъминлаш тўғрисида


Download 9.53 Kb.
Sana04.10.2022
Hajmi9.53 Kb.
#830933
Bog'liq
1-МАРУЗА
1-мавзу тақдимоти, PSXALOGIYA SLAYT, psixik zharayonlar va ularning buzilishlari, Ingliz tili test (2), analitik kimyo, 5555555, REJA, Web-texnalogiyalar va ulardan foydalanish metodikasi Reja, Kobalt birikmalari, 3-Ma\'ruza, Psixika va uning evolutsiyasi, Hamkorlikda slayd, Matematekava informatika 2-kurs (syllabus), 1-ma\'ruza loyixalash., 4-Ma\'ruza lokal texnologiya slayd

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жиззах давлат педагогика университети Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси мудири Атамуродов Шодиёр Ўроловичнинг Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фанидан 1-мавзу учун тайёрлаган ТАҚДИМОТИ
Жиззах-2022 йил
1-Мавзу: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фанига кириш. Фаннинг мақсади ва вазифаси.
РЕЖА:
  • Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фанининг мақсади ва вазифаси.
  • Жисмоний тарбия назариясининг манбалари.
  • Жисмоний тарбия назариясининг асосий тушунчалари.

Фойдаланилган адабиётлар
1.Ахмедов Ф.Қ., Атамуродов Ш.Ў. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Ўқув қўлланма. “Тошкент -2019 йил.
2. Олимов.А.И. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси. “Тафаккур” нашриёти-2020.
3.Атамуродов Ш.Ў. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси. Ўқув қўлланма.Гулистон-2020
1-Режа
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фанининг мақсади ва вазифаси.
Жисмоний тарбиянинг мақсади.
Ўзбекистон халқини жисмоний баркамол, руҳий ва маънавий бой, хукуқий демократик давлатнинг фаол иштирокчилари бўлмиш ёшларни ижодий мехнатга ҳамда Ватан мудофасига тайёрлашдан иборатдир.
Жисмоний тарбиянинг вазифаси.
1. Шахсни жисмоний камолатга эриштириш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва узок умр куришига қаратилганлик вазифаси.
2. Инсоннинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўладиган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш.
3. Шахсни ҳар томонлама ривожлантириш учун жисмоний сифатларни тарбиялаш.
2-Режа.
Жисмоний тарбия назариясининг манбалари.
  • Мамлакатимизда жисмоний маданият ва спортни юксалтириш оид хукуматимиз томонидан чиқарилган қонун, қарорлари ва фармонлари.

  • 2. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти соҳаси бўйича олиб борилган ва олиб борилаётган илмий изланишлар ва бошқа аралаш фанларнинг жисмоний тарбияга оид тўплаган назарий, амалий билимлари тизими.

3. Жамиятнинг юқори талабини қондириш бўйича жисмоний тайёргарликка эга бўлган кишиларнинг тўплаган амалий тажрибалари. (“Алпомиш” ва “Барчиной”).
4. Жисмоний тарбия амалиёти – манба сифатида назарий қоидаларнинг ҳаётийлигини амалиётда фойдаланади ва улар эса тарбия назарияси ва методикасини бойитади.
5. Спортчилар, мураббийларининг режалари, мусобақа баённомалари, конспектлар, маъруза матнлари, архив материаллари ва бошқалар жисмоний тарбия назариясини бойитади ва унга манба бўлиб хизмат қилади.
3-Режа
Жисмоний тарбия назариясининг асосий тушунчалари
Жисмоний тарбия тушунчаси.
Жисмоний тарбия педагогик жараён бўлиб, махсус танланган жисмоний машклар орқали инсон организмининг морфо-функционал жихатларини такомиллаштириш, баркамол шахс этиб тарбиялашдан иборат.
Жисмоний маданият тушунчаси
Жисмоний маданият умумий маданиятнинг таркибий қисми бўлиб, инсон саломатлиги ва жисмоний камолотининг махсус воситаларини яратишда ҳамда улардан рационал фойдаланиш бўйича эришилган ютуқлар мажмуасидир.
Жисмоний ривожланиш тушунчаси
Турмуш шароитининг, хусусан, тарбиянинг таъсирида киши организми ва функцияларининг вужудга келиши хамда ўзгариши жараёнидир.
Жисмоний билим.
Жисмоний машқларни бажаришга оид махсус назарий тушунчалар ҳамда уларни амалда қўллаш маҳорати ва кўникмаларини ўз ичига оладиган билимлар мажмуидир
Жисмоний сифатлар.
Жисмоний сифат турлари куйидагилардан иборат:
  • Куч жисмоний сифати.

  • 2. Тезкорлик жисмоний сифати.
    3. Чакконлик жисмоний сифати.
    4. Эгилувчанлик жисмоний сифати.
    5. Чидамкорлик жисмоний сифати.

Жисмоний машқ.
Жисмоний машқ деб, жисмоний тарбия қонуниятлари талабларига жавоб берувчи, онгли равишда бажариладиган ихтиёрий ҳаракат фаолиятларининг турли туркумлари тушунилади.
Уйга топшириқ?
1. Жисмоний тарбия назарияси ва методикасининг ривожланиш даврлари.
2. Спорт тушунчаси.
3. Жисмоний тайёргарлик тушунчаси.
Эътиборингиз учун раҳмат
Download 9.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling