Олинг замонавий геодезик асбоб ва ускуналар ёрдамида рақамли кадастр харита (карта) ларини яратиш усуллари


Download 126.49 Kb.
bet1/2
Sana05.10.2022
Hajmi126.49 Kb.
#831213
TuriСтатья
  1   2
Bog'liq
5-мақола Ер кадастри Muxlisa
adobe flash rastrli grafikasi, Nuriddinov Y. ABN kurs ishi, Ekologiyaliq imperativler ideyasi ekologiyaliq mádeniyatti qálıplestırıwdıń ózegı sıpatinda, Тесты по русскому языку для 10, meva va sabzavotchilik, Real gazlar, suyuqliklar va qattiq jismlar xossalari, Real gazlar, suyuqliklar va qattiq jismlar xossalari, Dilbar, Экономика контрольная готов , Компьютерные вирусы, 1-amaliy ish (2), exsel dsturi haqida, windows operatsion tizimi muxiti, Atom tuzilishining Tomson modeli, 6 класс диктанты

УДК: олинг
ЗАМОНАВИЙ ГЕОДЕЗИК АСБОБ ВА УСКУНАЛАР ЁРДАМИДА РАҚАМЛИ КАДАСТР ХАРИТА (КАРТА) ЛАРИНИ ЯРАТИШ УСУЛЛАРИ
Раҳбарни шу ерга ёзинг
Холмўминова М.Ф талаба ТИҚХММИ


Аннотация
Мақолада замонавий геодезик асбоб ва ускуналар, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти, улар ёрдамида рақамли кадастр хариталарини яратиш ва ҳудуднинг жойлашган ўрни, майдони ва сифати тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлалиги ва аниқлиги, кадастр маълумотларининг янгиланиб туриши ва уларга аниқлик киритиб туриш билан белгиланадиган ишларини нисбатан осонлаштириш ва бу маълумотлардан фойдаланган ҳолда электрон тизимга ўтиш учун асосий баъза сифатида шакллантиришга оид мисоллар келтирилган.
Таянч сўзлар:
Аннотация
Статья сравнивается с современным геодезическим оборудованием и его актуальностью сегодня, делая цифровое кадастровое картографирование и точность, полноту и точность определения местоположения, площади и качества местности, обновляя и уточняя примеры того, как использовать данные в качестве ключа для перехода к электронной системе.
Ключевые слова:


Abstract
The article is compared with modern geodetic equipment and its relevance today, making digital cadastral mapping and accuracy, completeness and accuracy of determining the location, area and quality of the area, updating and clarifying. examples of how to use data as a key to go to the electronic system.
Key words:


Кириш. Аҳоли яшаш жойларида ер ва бино иншоотлар кадастрини юритиш мамлакатнинг давлат ер кадастри тизимига боғлиқ ҳолда, ҳудуднинг жойлашган ўрни, майдони ва сифати тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлалиги ва аниқлиги; кадастр маълумотларининг янгиланиб туриши ва уларга аниқлик киритиб туриш билан белгиланади. “Ер ресурслари ва бино-иншоотларининг ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот хар йили тайёрланади ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда уларнинг баҳоси, ерларнинг тоифаларга бўлиниши, тармоқлар, ер участкаларининг эгалари, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотни ўз ичига олади” [1].
Демак, аҳоли пунктларининг ер кадастри ҳудудни, шунингдек ер билан чамбарчас боғлиқ бошқа кўчмас мулк обектларининг ҳуқуқий, табиий ва иқтисодий ҳолатларини тафсифлайдиган зарурий ва ҳақиқий ахборотлар банки ҳисобланади [1].
Кадастр тизимининг замонавий таърифи сифатида шуни айтиш мумкинки, кадастр - мамлакатимиз ҳудудидаги табиий ресурслар ва инсон яратган моддий ва маънавий бойликларнинг сўнгги ҳолатига оид маълумотларни сақлаш ва фойдаланувчиларга етказиб бериш тизимидир.
Кадастр тизими - табиий, хўжалик ёки бошқа объектларнинг муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади[3].
Ердан фойдаланиш- бу аҳоли пунктлари бутун ер тоифасининг бир қисми бўлиб, аҳоли пунктлари учун чегараланган ер майдонига айтилади. Аҳоли пунктларининг ер турлари орасида ер кўринишлари (уй-жойлар, маданий-маиший ва ишлаб чиқариш қурилишлари ҳудудлари, ўтлоқлар, боғлар ва бошқалар)ни ҳисобга олиш зарур. Ер турларининг номларида ҳудудни бутун бир функционал аҳамияти акс эттирилади[2].
Бундан ташқари, аҳоли пунктлари бўйича кенглик асоси ролини бажарувчи турли қурилишлар, ўрмонлар, бўш ерлар, фойдаланилмайдиган ва бошқа ерлар билан банд ерланинг тавсифи учун ҳам маълумотларга эга бўлиш зарур.
Маълумки, аҳоли пунктлари ерлари кадастри ердан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, ерларни иқтисодий бахолашни кўзда тутади. Ердан фойдаланувчилар ва ер эгаларини рўйхатга олиш аҳоли пункти ҳудудида ер майдонларининг мавжудлиги, майдонлари, ер турларининг таркиби тўғрисидаги маълумотларни ёритишдан иборат. Туман (шаҳар) давлат ер кадастри китобида ерларнинг майдони ва сифати кўзга олинади, уларнинг бахоси берилади. Шаҳар чегараси аҳоли пунктининг зарур бўлган ва етарли миқдорлардаги умумий майдонини егаллаш самарали ерлардан фойдаланиш тамойилларини ҳуқуқий мустаҳкамланишга имкон яратиши зарур [3,5].
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри туман, шаҳар кадастр дафтаридан, кадастр режасидан, кадастр ҳужжатларидан ва геофондлардан, шунингдек белгиланган тартибда шакллантириладиган компьютер маълумотларидан иборат бўлади [5].
Давлат кадастрлари маълумотлари асосида географик ахборот тизими қатламлари яратилмоқда. Бу ўринда “Давлат ер кадастри” маълумотлари алоҳида мухим аҳамиятга эга. Давлат ер кадастрини юритишнинг асосий мақсади – иқтисодиётни ривожлантириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш учун кадастр маълумотларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратишдан иборат. Кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига тегишли бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилганда ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнидаги маълумотлар навбатчи кадастр карталарга киритилиб борилиши лозим.
Ҳукуматимиз томонидан кейинги йилларда қабул қилинган қарорларга мувофиқ, ҳозирги пайтда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг компьютерлаштирилган ягона миллий тизимини яратиш бўйича, ишлар амалга оширилмоқда. Келажакда кўчмас мулк тўғрисида атрибутив ва график маълумотларни ўз ичига олган ягона банки яратилиши кўзда тутилмоқда. Республикамизда кундан-кунга бино иншоотлар кадастрини юритиш масалалари такомиллашиб бормоқда. Шаҳарда бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишнинг анъанавий (кадастр дафтарида рўйхатдан ўтказиш, кадастр режасига киритиш), ва автоматлаштирилган (маълумотлар компьютер банкини яратиш) усуллардан кенг фойдаланилмоқда. Маълумки, бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш уч босқичда амалга оширилади:
1-босқич - бино ва иншоотларнинг туман, шаҳар даражасидаги ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисида маълумотлар тўплаш ва кадастр дафтарида рўйхатдан ўтказиш;
2-босқич - объектларни чизмада жойлаштириб кадастр режасини тузиш;
3-босқич - олдинги босқичларда олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда маълумотлар компьютер базасини яратиш.
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари туманлар, шаҳарлар бўйича тузилади, уларнинг ҳудуди ҳисобга олиш участкаларига бўлинади. Ер ва бино-иншоотларни рўйхатга олишдан асосий мақсад- шахсий ёки узоқ муддатли ижарадаги кўчмас мулк (ер ва бино-иншоот) нинг ҳақиқатда мавжудлиги ва таркибини аниқлаш, кўчмас мулкка бўлган мулк ёки узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текшириш, кўчмас мулкнинг техник ҳолатини белгилаш ва қийматини баҳолаш ҳамда кўчмас мулкка тегишли суғурта ҳужжатларининг мавжудлигини текширишдан иборат [4] .
Давлат кадастрлари ягона тизими мақсадлари учун рақамли кадастр хариталари маълумотларини яратишда географик ахборот тизими технологияларини қўллаш ўринлидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақида тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”га мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга (шу жумладан ер ости иншоотларига), кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек ипотекани ҳамда бино- иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаб, «бир ойна» тамойили бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилди [2].
Кўчмас мулк кадастрида рақамли кадастр хариталар (планлар) муҳим ўрин тутади, чунки у реестр билан бир қаторда кўчмас мулкни рўйхатга олишда тасдиқловчи график ҳужжат ҳисобланади. Рақамли кадастр харитасида давлат рўйхатига олинган кўчмас мулк объекти чегаралари кўрсатилган ҳисобланади. У кўчмас мулк объектини рўйхатга олинган ҳуқуқий чегарасини унинг қўшни объект билан боғлиқлигини ва бошқа керакли таснифларни; кўчмас мулк объекти ҳудудий чегарасини, ер майдонлари идентификаторларини, сервитутларни, маъмурий номланишларни ва топографик деталларни кўрсатади. Маълумки ер ва кўчмас мўлк кадастри тадбирларини бажаришда фойдаланилаётган план ва хариталарда тасвирланган жойнинг тез ўзгариши уларни мазмуни доимий равишда янгилаб туришни талаб қилади. Айрим ҳудудларда съёмка ишлари бир-икки йил олдин бажарилган бўлса хам уларни янгилашга тўғри келади. Рақамли кадастр хариталари маълумотлар баъзасини бошқариш функциясини бажарувчи, дастурий компонент ҳисобланади.
Ушбу компонентни қўллаш турли геоинформацион масалаларни ечувчи, дастурий таъминотларни тез тайёрлаш имконини беради. Географик ахборот тизимларни яратиш ва юритишда геодезик асос нуқталарига боғлаган ҳолда юқори аниқликдаги геодезик асбоблар ва дастурий таъминотларни қўллаб ер усти обектларини суратга тушурилиб ҳар бир объект тўғрисидаги маълумотларни йиғиб ягона тизимга келтирилиб ўзаро боғланади.
Arc GIS 9.3 ЕSRI компанияси томонидан ишлаб чикилган бўлиб, бу объектларни географик маълумотлари ва атрибут маълумотлари билан
биргаликда ишлаш имкониятини беради.
Arc GIS 9.3 дастурида харита ва маълумотлар ўзаро боғланади. Маълумотлар базасида объектлар синфи тизимлашган матнли маълумотлари майдон қатори сифатида ер участкасининг кадастр рақами, манзили, ҳуқуқий эгаси, объект номи, ер тоифаси, ҳуқуқи тури, ҳуқуқ белгиловчи хужжати, давлат рўйхатдан ўтказилган сана, эгаллаб турган майдони, нима мақсадда ажратилганлиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқларга сервитут ва чекловлар, низоли масалалар, бонитет бали, қиймати ва солиқ зонаси шаклида ифодалаш мумкин.
1-расм. Arc GIS 9.3 дастурида тузилган рақамли кадастр картасининг фрагменти.




Download 126.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling