Azizjon FAYZIYEV,
mayor.
ОЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ВАТАНГА МУҲАББАТДАН БОШЛАНАДИ
Шундай бир сўз борки, уни эшитишимиз ҳамоно юрагимиз ҳаприқади, руҳимизга нур цингади. Бу муқаддас «Ватан» сўзидир. Ўзбекистон – ўхшаши йўқ бўстон. Бу диёрнинг суви зилол, ҳавоси шифобахш, табиати гўзал, мафтункор, боғлари серҳосил, далалари унумдор, тоғлари виқорли, дарёлари жўшқин, қир-адирлари поёнсиз, шаҳарлари ҳузурбахш, қишлоқлари оромбахш.
Мусофирлик заҳматини тортмаган одам юрт қадрини ҳис этмайди. Ўз мамлакатидаги ижобий ўзгаришларга бепарво, ўзга юртларга маҳлиё бўлиб яшаган одам эса ношукурлик дардига мубтало бўлади. Аслида Ватанига меҳр-муҳаббат қўйиб, унинг тупроғини кўзга суртиб, бетакрор табиатига маҳлиё бўлиб, ободлигидан фахрга тўлиб яшаган инсонгина бахтлидир. Юртимизда бундай инсонлар жуда кўп.
Шоир айтганидек:
Бу кўнгил Ватан дер, кўзимда Ватан,
Неча боқмасин кўз, яна Ватан дер.
Қалбимнинг энг чуқур ерида ётган
Муқаддас, муқаддам сўзим Ватандир.
Ватан бола учун уйининг остонасидан, туғилиб ўсган қишлоғи, маҳалласи, шаҳридан бошланади. Кейин киши улғайгани сайин Ватан тушунчаси ҳам кенгайиб боради. Бугунги кунда Она сайёрамиз инсоният учун ягона Vatandir.Uni кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳаёт-мамот масаласига айланиб бораётганлигини барчамиз сезиб, ҳис қилиб турибмиз. Аммо ўзининг кичик Ватанини севмаган, миллатининг қадрига етмаган инсон ўзганинг ҳам, башариятнинг ҳам, куррайи замин ободлигининг ҳам қадрига етишига ишониш қийин. Ватанга муҳаббат аждодлар меросига қизиқиш, миллий маънавиятдан баҳрамандлик, ўз шахсий салоҳиятига ишонч, умумбашариятга ҳурмат, келажак олдида масъуллик туйғуларини тарбиялайди. Бир сўз билан айтганда, ҳақиқий имон Ватанга меҳрдан, мамлакат ва халқ олдидаги юксак масъулият ҳиссидан бошланади.
Маълумки, инсон ўзга юртда ҳам бир бурда нонини топиб, қорнини тўйғазиши, ҳатто бой-бадавлат бўлиши мумкин. Лекин бошқа мамлакат Ватаннинг ўрнини боса олмайди. Биз учун Ватан ягона. Шу боис ҳам у пулга сотилмайди ва сотиб олинмайди, инъом этилмайди, қарзга берилмайди. Бежиз Навоий бобомиз қуйидаги сатрларни битмаганлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |