ҚЎҚон давлат педагогика институти рус тили ва адабиёти факультетида ўтказилган “Талабаликка бағишлов” тадбир б а


Download 347.73 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi347.73 Kb.
#1016234
Bog'liq
Посвяшение


ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ РУС ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ФАКУЛЬТЕТИДА ЎТКАЗИЛГАН “Талабаликка бағишлов” ТАДБИР
Б А Ё Н Н О М А С И


Қўқон давлат педагогика 19.11.2022 йил
институти

Бугун Рус тили ва адабиёти факультетида 1-босқич талабаларини талабаликка бағишлов тадбири бўлиб ўтди. Тадбир факультет декани М.Х.Расулова ва факультет Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари М.Охунова,институт маънавий-маърифий ишлар бўлими, Ахборот-ресурс маркази ходимлари З.Джўрабоева ва Х.Мухамадиевалар бошчилигида ташкилланди. Ушбу тадбирда факультет раҳбарияти,профессор -ўқитувчилари, тьюторлари, институт маънавий-маърифий ишлар бўлими услубчиси Н.Юнусова ва 1-2-3-босқич талабалари иштирок этишди. Тадбирни факультет декани М.Расулова очиб бериб,талабалик бахтига муяссар бўлган талабаларни табриклаб,яратилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда зарур билим ва кўникмаларни эгаллаб,келгусида ватанимиз ривожи учун ўз ҳиссаларини қўшишларини тилади.


Тадбирда сўнгги йилларда олий таълим соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида сўз борди ва кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаб, катта мақсадлар билан олийгоҳ остонасига илк қадам қўйган ёшлар қутланди.
“Талабаликка бағишлов” тадбири талаба-ёшлар иштирокида ташкиллантирилган рақс,тарона,шеърлар ҳамда кўнгилочар саҳна кўринишлари билан давом этди.

Тадбир якунида институ маънавий-маърифий ишлар бўлими услубчиси Н.Юнусова 1-босқич талабаларини қутлаб,уларнинг келажакдаги ўқишларига омадлар тилади.


Ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари: М.Охунова
Download 347.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling