Орқали эълон қилинган вакант лавозимларига хужжат юборган номзодлар учун


Download 116.68 Kb.
Pdf ko'rish
Sana11.03.2023
Hajmi116.68 Kb.
#1258589
Bog'liq
Намунавий-саволлар



Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари вакант 
лавозимларининг ягона очиқ портали (
https://vacancy.argos.uz/
) орқали 
эълон қилинган вакант лавозимларига хужжат юборган номзодлар учун 
танловнинг суҳбат босқичи жараёнида бериладиган намунавий саволлар
РЎЙХАТИ
1. 
Қайси норматив ҳужжат асосан Давлат активларини бошқариш, 
трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ташкил этилди? 
2. 
Қайси 
Жамғарма 
негизида 
Давлат 
активларини 
бошқариш, 
трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ташкил этилди? 
3. 
Ҳудудий танлов комиссияси мажбуриятлар бажарилишини қайси 
муддатга узайтириши мумкин? 
4. Республика мулкини кимлар тасарруф этадилар? 
5. 
Оператив бошқарув ҳуқуқига таъриф беринг.
6. 
Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш комиссияси 
қайси идоранинг буйруғига асосан тасдиқланади? 
7. 
“Е-auksion” савдо платформасида Электрон рақамли имзо калитини
онлайн тарзда олиш мумкинми? 
8. 
"Банкротлик тўғрисида"ги Қонунга асосан мораторий тушунчаси нима? 
9. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2019 йилдаги “Давлат 
мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига мувофиқ давлат кўчмас мулк 
объектлари ва давлат улушлари учун сотиб олиш тўловларини тўлаш учун 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат тендер комиссиясининг 
қарорлари билан бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса энг кўпи билан қанча 
муддат берилади? 
10. "E-auksion" электрон савдо платформасида сотилган объектнинг 
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваригача бўлганда 
аукцион ғолиби тўловларни неча иш куни мобайнида тўлаши керак? 
11. Тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун қайси органга 
мурожаат қилиш лозим? 
12. Бўш турган объектлар деганда нима деб тушунасиз? 
13. Қандай ҳолларда давлат мулки ижарага берилиши мумкин эмас? 
14. Давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 
сотиб олган ва сотиб олиш тўловини тўлиқ амалга оширгунга қадар “тасарруф 
этиш ҳуқуқисиз” давлат ордери берилган тадбиркорлик субъектлари 
томонидан қўшилган қиймат солиғи қачон тўланади? 
15. Корхоналарнинг молиявий ҳисоботларига қайси ҳисоботлар киради. 
16. Корхоналарнинг бизнес-режаларини маъқуллаш (тасдиқлаш) ким 
томонидан ва қачон амалга оширилади?


17. СМКни белгилашда корхона фаолият йуналишининг кайси жиҳатлари 
хисобга олиниши лозим? 
18. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар чоракда, келгуси ҳисобот 
чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай, Адлия вазирлиги 
ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан таҳлил қилиш объектлари 
тўғрисидаги қайси рўйхат кўринишидаги маълумотларни олади? 
19. Корхонанинг иқтисодий ночорлик аломати, бу? 
20. Ўзбекистонда 
корпоратив 
бошқарув 
тизимини 
тубдан 
такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури (2015 йил 24 апрелдаги 
ПФ-4720 билан тасдиқланган) доирасида яратилган корпоратив ахборот ягона 
порталининг тўғри берилган электрон манзилини кўрсатинг. 
21. Қуйида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси қонунларидан 
қайси бири акциядорлик жамияти томонидан қимматли қоғозлар бозорида 
ахборотни ошкор қилиш талабларини ўрнатади? 
22. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 6 майдаги “Акциядорлик 
жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 
Қонунига мувофиқ АЖ нинг қайси корпоратив бошқарув органи жамиятни 
ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқади ҳамда уни амалга ошириш бўйича 
ҳисоботни тақдим этади? 
23. Ўзбекистон Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ акциядорлик 
жамиятида самарали ички назорат тизимини жорий қилиш учун 
акциядорларнинг умумий йиғилиши қандай ҳужжатни тасдиқлаши лозим? 
24. Самарадорликнинг мухим кўрсаткичлари (СМК) деганда нимани 
тушунасиз? 
25. Баҳолаш фаолияти деганда нима тушунилади? 
26. Риэлторлар қандай хизмат турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга? 
27. Давлат мулк объектлари кандай ҳолларда баҳоланади? 
28. Баҳоловчининг малака сертификатини берувчи ваколатли орган? 
29. Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятидан ташқари яна қандай 
фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга? 
30. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан 
ўтказиш ким томонидан амалга оширилади? 
 

Download 116.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling