Ҳорун алайҳиссалом Муаллиф


Download 100.28 Kb.
bet1/2
Sana01.04.2023
Hajmi100.28 Kb.
#1316142
  1   2
Bog'liq
Ҳорун алайҳиссалом


Ҳорун алайҳиссалом
Муаллиф: 21.05.2013 12:03

Ҳорун алайҳиссаломнинг номи Қуръони каримда 20 марта зикр этилган

Сура номи

Тартиб рақами

Оят рақами

Бақара

2

248

Нисо

4

163

Анъом

6

84

Аъроф

7

122, 142

Юнус

10

75

Марям

19

28, 53

Тоҳа

20

30, 70, 90, 92

Анбиё

21

48

Мўминун

23

45

Фурқон

25

35

Шуаро

26

13, 48

Қасос

28

34

Саффот

37

114, 120

“ Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин эса, уни ўн (кеча) билан тугал қилдик. Бас, Роббининг белгилаган вақти тўлиқ қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: «Қавмимда менинг ўрнимни ол, яхши иш қил, бузғунчиларнинг йўлига эргашма», деди.” (Аъроф 142 оят)
“ У зот: «Батаҳқиқ, Биз қавмингни сендан кейин фитнага дучор қилдик. Сомирий уларни адаштирди», - деди. (Бани Исроилга ҳурлик оғир келди, уни кўтара олмади. Жумладан, энг нозик ва аҳамиятли масала–иймон-эътиқод масаласида ҳам. Мусо алайҳиссалом илк бор тарк этишлари биланоқ залолатга кетдилар. Сомирийга эргашиб, бузоқнинг ҳайкалини худо қилиб олдилар.) Бас, Мусо қавмига ғазабланган, афсусланган ҳолда қайтди. У: «Эй қавмим, Роббингиз сизга яхши ваъда қилмаганмиди?! Сизларга замон узоқ кўриндими ёки бошингизга Роббингиздан ғазаб тушишини хоҳладингизми?! Менга берган ваъдага хилоф қилибсиз?!»- деди. Улар: «Биз сенга берган ваъдага ўз ихтиёримиз ила хилоф қилмадик. Лекин бизга (у) қавмнинг зийнатидан оғирликлар юкланган эди. Бас, уларни ташладик, Сомирий ана шундай илқо қилди»,- дедилар. (Тақинчоқларни оловли чуқурга ташлашган экан, Сомирий уларни эритиб, бузоқ шаклига солиб, мана шу сизларнинг худоингиз, унга ибодат қилинглар, деса, ибодат қилиб кетаверишибди. Уларнинг фикрича, бу ихтиёрларидан ташқари иш эмиш!) Бас, у (Сомирий) уларга бўкирадиган бузоқ шаклини чиқариб берди. Улар: «Мана шу сизнинг илоҳингиз ва Мусонинг ҳам илоҳи, фақат у унутди»,- дедилар. (Сомирий уларга тилла тақинчоқлардан овоз чиқарадиган бузоқ ҳайкали ясаб, шу ҳайкал сизнинг илоҳингиз, Пайғамбаримиз Мусо бизга буни айтмади, деган хаёлга борманг. Мусонинг илоҳи ҳам шу бузоқ. Аммо, Мусо буни унутиб қўйиб, тоққа излаб чиқиб кетди,- деди. Улар бу гапни такрорладилар.) Унинг ўзларига бирон сўз қайтара олмаётганини, на зарар ва на фойдага молик бўла олмаётганини кўрмаяптиларми?! Батаҳқиқ, илгари Ҳорун уларга: «Эй қавмим, бу билан фитнага дучор қилиндингиз, холос. Шубҳасиз, Роббингиз Роҳмандир. Бас, менга эргашинг. Менинг амримга итоат қилинг», - деган эди. Улар: «То Мусо бизга қайтгунича, унга ибодат қилишда бардавом бўламиз», -дедилар. У: «Эй Ҳорун, уларнинг залолатга кетганларини кўрганингда сени нима ман қилди?! Менга эргашишингдан?! Менинг амримга осий бўлдингми?!» -деди. У: «Эй онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тутма. Мен сенинг: «Бани Исроилни тафриқага солибсан, гапимга кирмабсан, дейишингдан қўрқдим»,- деди.”(Тоҳа 85-94)
Ҳорун алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломдан аввал вафот этган. Сино тоғларидан бири Ҳур тоғига дафн қилинган.

Download 100.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling