Основные аспекты совершенствования управления автоматической переездной сигнализации


Download 32.65 Kb.
bet1/2
Sana12.05.2022
Hajmi32.65 Kb.
#667226
  1   2
Bog'liq
2 5436171073261409849
ustuvor mutaxassisliklar

Основные аспекты совершенствования управления автоматической переездной сигнализации
Рихсиев Дилмурод Ходжиакбарович (PhD)
Ташкентский государственный транспортный университет.
Ташкент, Узбекистан
Мирзаев Шохрух Икром ўғли
Магистр Ташкентский государственный транспортный университет Ташкент, Узбекистан
Аннотация. В данной статье длина приближающейся станции на железнодорожном переезде, от начала подачи сигнала на переезде, до тех пор, пока самый быстрый идущий поезд на данном участке не достигнет переезда, переезд должен обеспечивать гарантированное запасное время, необходимое для полной эвакуации всех транспортных средств, въезжающих в него, из условия, что самый быстрый идущий поезд на данном участке достигнет переезда. выбирается наиболее оптимальная система.
Ключевые слова: Переезд, автоблокировка, расчетная длина, участковые приближения, автоматики и телемеханика.


Автоматлаштирилган переезд сигнализациясини бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий жиҳатлари


Аннотация. Ушбу мақолада темир йўл переездларидаги яқинлашиш участкасининг узунлиги, переезддаги сигнализация ишга тушишидан бошлаб, берилган участкадаги энг тез юрар поезд переездга етиб келишига қадар переезд, унга кириб келган барча транспорт воситаларидан тўлиқ бўшатилишига зарур бўлган кафолатланган заҳирали вақтни таъминлаш керак шартидан аниқланган энг оптимал тизим танланган.
Калит сўзлар: Переезд, автоблокировка, ҳисобли узунлик, яқинлашиш участкаси, автоматика ва телемеханика
Переездга яқинлашиш участкасининг узунлиги, переезддаги сигнализация ишга тушишидан бошлаб, берилган участкадаги энг тезюрар поезд переездга етиб келишига қадар переезд, унга кириб келган барча транспорт воситаларидан тўлиқ бўшатилишига зарур бўлган кафолатланган заҳирали вақтни таъминлаш керак шартидан аниқланади. Бунда барча переездлар учун кафолатланган заҳира вақти tз тенг [3].
Переездга узатиладиган билдириш вақти қуйидагича аниқ-ланади:
(1).
бу ерда, tт – переезддаги сигнализация ёқилиши пайтида, переезд светофорларидан ўтиб кетган транспортга переездни кесиб ўтишга керак бўлган вақт; tит = 4 сек. – билдириш ва сигнализация бошқаруви қурилмаларининг ёйилиш, яъни ишга тушиш вақти [5];
Переездни транспорт билан ўтиш вақти қўйидагича аниқланади:
(2).
бу ерда, – переезднинг узунлиги, м; = 24 м – автомобилнинг ҳисобли узунлиги; = 5 м – автомобил тўхташи жойидан переезд сигналигача бўлган масофа; = 1,4 м/сек ёки 5 км/с – переезд орқали автомобил ҳаракатининг ҳисобли тезлиги.
ва tб, ларни аниқлаш учун, ифодага кирадиган белгиларни қийматлар билан алмаштиришдан сўнг [1]:
Поездга яқинлашиш участкасининг ҳисобли узунлиги
Lҳ= 0,28 Vп (tт +tит+ tт) (3).
бу ерда Vп-участкада поездлар ҳаракатининг максимал тезлиги, км/с; 0,28 – км/соат дан м/сек га тезлик ўлчаш бирлигининг ўтказиш коэффициенти [7].
Яқинлашиш участкасининг узунлиги маълумотнома жадвали бўйича ҳисобланади. Бунда, поезд ва автотранспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автошлагбаумли ва уларсиз автоматик светофорли сигнализациялигида, билдиришнинг минимал вақти 40 сек. га тенг, огоҳлантирувчи сигнализациялигида эса 50 сек. га тенг. Аммо барча шароитларда амалдаги ҳақиқий билдириш вақти минимал вақтдан кам бўлмаслиги лозим [2,4].
Автоблокировкалигида переездга поезднинг яқинлашуви, амалдаги автоблокировканинг релсли электр занжирлари ёки 1500÷2000 Гц ли тонал частотали устама релсли занжирлар ёрдамида қайд этилади.
Автоблокировка йўқлигида переездга яқинлашиш участкалари релсли занжирлар билан жиҳозланади. Одатда автоблокировка релсли занжирларининг чегаралари, яъни учлари, ўтиш светофорлари ёнларида жойлашади. Шунинг учун поезднинг боши светофордан ўтиши билан переездга билдириш сигнали узатилади. Яқинлашиш участкасининг ҳисобли Lҳ узунлиги переездан ўтиш светофоригача мавжуд бўлган масофадан кичик ёки катта бўлиб чиқиши мумкин (1-расм). Биринчи ҳолда билдириш сигнали битта яқинлашиш участкадан, иккинчи ҳолда эса-иккита участкадан узатилади. Лекин иккала ҳолда ҳам яқинлашиш участкаларининг амалдаги Lа узунлиги, ҳисобли Lҳ дан кўп бўлади. Буни переезддаги сигнализация схемаларини лойиҳалашда ҳисобга олиш лозим [6,8].
Агар автоблокировкада тонал частотали релсли занжирлар қўлланилса, унда биз юқорида кўрсатилган камчиликдан ҳоли бўламиз, чунки Lҳ билан Lа тенг бўладилар, яъни Lҳ= Lа. 1200÷2000 Гц. ли тонал частотали релсли занжирларнинг максимал узунлиги 1500 м. ташкил этади.


1 – расм. Переездга яқинлашиш участкасининг узунлиги хисоблаш схемаси.
Хулоса қилиб айтганда переезддаги сигнализация ишга тушишидан бошлаб, берилган участкадаги энг тез юрар поезд переездга етиб келишига қадар переезд, унга кириб келган барча транспорт воситаларидан тўлиқ бўшатилишига зарур бўлган кафолатланган заҳирали вақтни таъминлаш керак шартидан аниқланган энг оптимал тизим танланиб ҳисобланган.

Download 32.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling