2
Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В., Хажиев Б.Д. Иқтисодиёт назарияси-2:
Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2009. – 255-б.
«Иқтисодиёти назарияси-2» ўқув қўлланмаси
магистратура талабалари
учун мўлжалланган бўлиб, иқтисодиёт йўналишидаги бакалавриат талабалари
учун ўтилган фаннинг кенгайтирилган ва чуқурлаштирилган курсидир. Унда
иқтисодиёт назариясининг асосий қонун-қоидалари, иқтисодий ҳодиса ва
жараёнларнинг моҳияти, иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш
хусусиятлари, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий
фаолият ва унинг
турли кўринишлари, жаҳон хўжалигининг амал қилиш тенденция ва
йўналишлари баён этилган.
Мазкур қўлланма Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва олий ўқув
юртларида магистрлар тайёрлаш давлат андозасининг
талаблари асосида
ёзилган. Ўқув қўлланма мазмунини баён этишда Республика Президенти
И.Каримов
асарларидан, Республика қонунлари ва бошқа меъёрий
ҳужжатлардан, кейинги йилларда мамлакатимизда ва хорижда нашр этилган
дарслик ва ўқув қўлланмалардан кенг фойдаланилган. Шунингдек,
унинг илмий
ва амалий жиҳатдан мукаммаллик даражасини ошириш мақсадида кўплаб
монографиялар, диссертация ва авторефератлар,
Интернет материаллари,
мамлакатимиз иқтисодий ҳаётига оид статистик материаллардан кенг
фойдаланилган.
Ўқув қўлланма бакалавриат ва
магистратура талабалари, аспирант ва
тадқиқотчилар, иқтисодий фанлар бўйича ўқитувчилар, шунингдек, ўтиш даври
иқтисодиёти муаммолари билан қизиқувчилар учун мўлжалланган.
Масъул муҳаррир проф. Б.Ю.Ходиев.
Тақризчилар: и.ф.д. проф. Абулқосимов Х.П.
и.ф.н., доц. Зияев Т.М.