Озиқ-овқат дўконида ўғирлик содир етилди. Дўконга номаълум шахслар кириб, озиқ-овқат сақлаш хонасининг иккита тахтасини бузиб ташлаган. Мазкур дўкон маҳалланинг икки кўчаси кесишган бурчакда жойлашган


Download 37.73 Kb.
Sana07.01.2023
Hajmi37.73 Kb.
#1081461
Bog'liq
3-javoblar


Озиқ-овқат дўконида ўғирлик содир етилди. Дўконга номаълум шахслар кириб, озиқ-овқат сақлаш хонасининг иккита тахтасини бузиб ташлаган. Мазкур дўкон маҳалланинг икки кўчаси кесишган бурчакда жойлашган. Дўконнинг умумий майдони 2х3 метр бўлиб, фақат бир сотувчи учун мўлжалланган. Шароблар шиша идишига солинган ҳолда буюмлар ва товарлар ўз тартибида турубди. Полда иккита синган вино шиша қолдиқлари бор. Ушбу шишаларнинг қуйиладиган томони сақланиб қолган. Озиқ-овқат сақлаш хонаси тор ва узун, бўш қутилар ва идишлар нотекис ойлашган. Деворга тақалиб бочкалар ва очилмаган қутилар жойлашган. Озиқ-овқат сақлаш хонасининг деворидаги тахталар ажратиш жойида бир қанча аниқ босим излари мавжуд. Савдо пештахтасида аниқ бармоқ излари топилди. Изларни гуруҳ мансудлиги бўйича баҳолаб чиқинг? Ушбу ҳолатда қандай изларни олиш мумкин ва уларни олишда қандай техник воситаларда фойдаланган бўлардиз? Қўл изларини гуруҳ мансублиги бўйича маълумотларини ёзинг.

Трасология – криминалистиканинг алоҳида бўлими бўлиб, унинг вужудга келиши кўчманчи халқлар, овчилар, изқуварлар томонидан изларни ўқиш санъатига бориб тақалади. Трасология – криминалистика фанининг бўлими бўлиб, из ҳосил бўлиши жараёнининг назарий асослари, уларни қолдирган объектларнинг ташқи тузилиши, изларнинг ҳосил бўлиш механизмлари, изларни топиш, ҳисобга олиш ва олиб қўйиш усуллари ва воситалари, шунингдек жиноятларни очиш, тергов қилиш ва олдини олишда амалий аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида излар тадқиқотининг умумий ва хусусий усулларини ўз ичига олади.


Казусдаги вазиятда аввало излар билан ишлаш ҳаракатлар кетма-кетлигига риоя қилиш зарур. Яъни, изларни топпиш, кўздан кечириш, фиксация қилиш ва олиш зарур. Изларни топпиш икки хил усул орқали амалга оширилади: висуал кўздан кечириш ва махсус физик ва химик усуллар ёрдамида.
Гуруҳ мансублигига кўра излар иккига бўлинади: хотиравий излар ва моддий. Казусдаги ҳолатда ҳодиса содир бўлган жойда асосан моддий излар қолган бўлиши мумкин. Ўғрилар тахтани бузиб дўконга киришган, шишаларнинг қуйиладиган томони синмаганидан демак, уларни ўша жойидан ушлашган бўлиши мумкин. Шунингдек, ажратиш жойида бир қанча босим излари ҳам мавжудлиги айтилган. Полларда оёқ излари ҳам сақланган бўлиши мумкин, агар оёқ кийими махсус из қолдирмайдиган қилиб ишланмаган ёки унга восита тақилмаган бўлса. Пойабзалнинг ўлчамини топиш учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак: а) изнинг узунлигини ўлчаш; б) топилган сонни 10-15 мм камайтиш; в) қолган сонни 6,67га тақсимлаш. Масалан, изнинг узунлиги 280мм. 280-10=270; 270:6,67=40. Шундай қилиб, из қолдирган пойабзал таҳминан 40 ўлчамли дейиш мумкин. Пойабзал изига қараб кишининг бўйини таҳминан топиш мумкин. Киши бўйи пойабзал изидан 6,7 баробар узун бўлади. шакли, яъни қайси гуруҳга мансублиги билан бир қаторда из қолдирган пойабзалнинг айнанлигини аниқлаш мумкин.
Излар одатда фотографик ўлчов методи асосида муфассал детални суратга олиш йўли билан қайд этилади. Фотографик усулда қайд этилиши ва изларнинг схематик тасвири баённомага қўшимча қайд этиш усули бўлиб ҳисобланади. Фотографик усулда изларнинг асл ҳолатига ҳеч қандай ўзгариш киритилмасдан унинг тасвири тушириб олинади. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда изни даставвал суратга олиш керак. Механик усулда изларни қайд этиш асосан ботиқ излардан гипс ёрдамида қуйма нусхалар олиш, юзаки излардан эса из кўчириб олувчи материалларга уларнинг нусхасини тушириб олишдан иборат. Агар из Эътибор қилинг! Баённоманинг иккинчи қисмида: из топилган предметнинг номи; шу предметнинг қаеридан, қандай усулда ва қандай теҳник воситалар ёрдамида излар топилганлиги; изларнинг тури, сони; изларнинг размери, аниқ ифода этилган ҳусусиятлари; излар қандай усулда қайд этилганлиги ва олинганлиги, баённомага қандай кўринишда илова этилганлиги; изларнинг шематик тасвири қайд этилади. Изларни суратга олишда стереоскопик, панорама, масштабли ва йирик масштабли усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Изнинг ҳусусиятига қараб аниқ ва соялантирувчи нур бериш лозим.
Қабул қилган объектнинг ўзини изи билан олиш имконияти бўлмаса, ушбу усулдан фойдаланилади. Издан нусхалар кўчириб олишда унинг ҳар бир катта-кичик элементларини максимал даражада аниқ ва равшан бўлишига эришиш зарур.
Трасологияда умуман из қабул қилган объектнинг ўзини олган маъқул. Имкони бўлмаган тақдирдагина юқорида қайд этилган усуллардан фойдаланилади. Из қабул қилган объектдан нусха олишда унга моддий зарар келтирмаслик чорасини кўриш зарур. Из тушган объектни унга бирор ўзгариш, ташқи таъсир бўлмаслигини таъминлайдиган қилиб жойлаштириш лозим. Изга нисбатан бирор усул қўлланишидан олдин унга тушган чет нарсаларни (барг, чўп ва ҳоказолар) олиб ташлаш керак. Ботиқ излар агар сув билан тўлган бўлса, сувни резина сўрғичи ёки қоғоз сўрғич ёрдамида олинади. Агар ботиқ излар саёз, яъни унчалик чуқур бўлмаса, изнинг қолипи керакли даражадаги қалинликда бўлиши учун из атрофига деворча айлантирилади. Баъзан из майда ва ўзаро яхши жипсланмаган заррачали объектларда қолади (масалан, қум, ун, цемент, қуруқ тупроқ ва шу кабиларда). Шу туфайли бу изларни олиш ёки улардан нусхалар кўчириш мумкин бўлмайди. Чунки бу заррачалар тарқалиб кетиб из шаклини бузиб юборади. Бундай ҳолларда илгариги изни вақтинчалик қотириб, ундан нусха кўчириб олинади. Лекин из бор объектнинг ўзини олиб кетиш, ишга далилий ашё сифатида қўшиш жуда катта қийинчилик туғдирганлиги туфайли ҳозир изни перхлорвинил эритмаси билан мустаҳкамлаш усули ишлаб чиқилган. Бу усулда сочилиб кетувчи нарсалар, ўзига пуркалган перхлорвинилни аста-секин шимиб олиб, майда заррачалар бир-бири билан қаттиқ ёпиша бошлайди. Натижада улар бир бутун қаттиқ объектга айланади. Сўнгра изли объектни олиш, жиноят ишига қўшиш имконияти туғилади. Бундай изларни мустаҳкамлаш учун ацетонда 6-8 фоизли перхлорвиниллик эритма тайёрланади ва пульверизатор орқали пуркалади. Тахминан 20-50 минутлардан сўнг изни кўчириб олиш мумкин бўлади. Ҳажмли излардан нусха олиш. Агарда изни қабул қилувчи объект билан бирга олиш имконияти бўлмаса, у ҳолда изнинг шаклини, ҳажмини ҳамда релефлардаги хусусиятларини максимал даражада аниқ ва тўғри акс эттирадиган кўчирма нусха олиш зарур бўлади.
Ҳажмли излардан нусха олишда гипсдан фойдаланиш мумкин. Гипсдан қаттиқ ва юмшоқ юзаларда қолган ҳажмли изларни олиш учун фойдаланилади. Гипс сувда қаймоқ суюқлигида қорилиб изга қўйилади ва об-ҳаво вақтига қараб тахминан 10-20 минутдан сўнг уни олиб, турли лой ва бошқа предметлардан тозаланади. Иккинчи усули қатламлаш дейилади. Бунда қуруқ гипс намланган из устида бир қатлам сепилади, гипс бир оз қотгандан сўнг иккинчи қатлам сепилади ва шу тариқа исталган қалинлик ҳосил қилиниб олинади. Трасологик экспертиза ҳал қиладиган масалалар Суд трасологик экспертизаси криминалистик экспертизанинг бир тури ҳисобланади. Трасологик экспертиза ёрдамида турли-туман масалалар ҳал этилиши мумкин. Шулардан энг муҳими из ҳосил қилувчи объект ва уни қолдирган изи бўйича индивидуал идентификация қилишдир. Суд трасологик экспертизасининг объектлари бўлиб қўл, оёқ, бузиш қуроллари, транспорт воситалари ва бошқа излар ҳисобланади. Дактилоскопик экспертизаси ҳодиса жойида бармоқ излари қолдирган шахс, из ҳосил бўлган вақт ва шароитни аниқлаш имкониятини беради.
Бармоқдаги папилляр чизиқлар уч қисмдан иборат:
каштанинг ички шаклини чизиб борувчи чизиқлар;
каштанинг базис чизиқлари;
ички шаклнинг ташқари қисмидаги, яъни ён атрофдаги чизиқлар.
Каштанинг ички чизиқлар оқими атроф чизиқлар оқими билан учрайдиган жой дельта деб номланади. Излар ашта чизиқларининг эча қимдан иборатлигига ва бу оқимларнинг йўналиш шаклига қараб таснифланади. Бармоқдаги папилляр кашталар ана шу оқимнинг йўналишидаги мураккаблигига қараб уч турга: ёйсимон, сиртмоқсимон ва айлана шаклидаги чизиқларга бўлинади. Ёйсимон каштада чизиқлар бир томондан кўтарилиб айлана ҳосил қилиб, қарама-қарши томонга йўналади.
Сиртмоқсимон каштада ички оқимдаги икки ёки ундан кўп чизиқ каштанинг марказида сиртмоқ ташкил этади ва яна қайта ўз томонига йўналади. Сиртмоқ ҳосил қилган чизиқлар оқимининг оғиши бош бармоқ томони бўйича йўналса, сиртмоқдаги каштанинг радиал формаси, агар оғиш жимжилоқ томон бўлса, улинар формаси деб аталади. Каштадаги сиртмоқларнинг ўзи оддий, берк, яримта ва букилган формаларда бўлади. Каштадаги сиртмоқ ҳосил қилган папилляр чизиқларнинг ҳар уч оқими бир-бирига яқинлашган жойда битта учбурчак дельта ҳосил бўлади. Айлана каштада папилляр чизиқлар турли шаклдаги думалоқ, марказдан ўнгга ёхуд чапга йўналган айлана доиралардан ташкил топган бўлиб, ҳар иккала томонида дельтаси бўлади. Ушбу дельталарнинг ўзаро жойлашиши асосида ҳам айлана кашталар турларга бўлинади. Экспертиза фаолиятида кўп ҳолларда бармоқ излари текширилиб турилади. Кафтнинг у ёки бу қисми излари нисбатан камроқ учрайди. Бирор модда билан қўллар, бармоқларни кашта тузилишларини аниқлаш мумкин. Кўринмайдиган изларни кўринарли қилиб, криминалистик техник воситалари ёрдамида кўчириб олинади. Излар алоҳида предмет, буюмларда топилган ҳолларда изни предмети билан олиниб (унга ҳеч қандай восита қўлланилмасдан) экспертизага юборилади. Солиштириб текшириш учун шубҳаланилган шахсларнинг ўнта бармоғи ва икки кафтининг излари махсус дактилокарталарда акс эттирилиб намуна сифатида юборилади. Маълумот учун! Жиноят содир бўлган ва бошқа ҳодисалар рўй берган жойларда қўл изларини силлиқ предмет - буюмларда, масалан, бўялган пол, девор, эшик-дераза ёғочлари ва металл қисмлари, уй-рўзғор буюми, мебелларнинг силлиқ устки қатламларида излаш лозим. Силлиқ бўлмаган ўзига ёғ ва тери суюқлиги сингдирадиган буюмларда из қолган бўлсада, уни кўринарли қилиш, кўчириб олиш ва идентификация қилишнинг иложи бўлмайди, чунки бундай из индивидуаллик ҳусусиятларини акс эттира олмаганлиги сабабли яроқсиз ҳисобланади.

2020 йил 22 март куни ерталаб соат 7:30да туман ИИОФМБга Орифон кўчаси 2-уй 45-хонадонда қотиллик содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Воқеа жойига етиб келган тергов гуруҳи икки шахснинг ўлдирилганлигини, уларнинг боши мавжуд эмаслигини, иккинчи шахснинг меҳмонлиги ва уни ким эканлигини аниқлаш лозим бўлиб қолди. Кўчада ноъмалум шахснинг ўнг оёқ излари топилиб, ушбу излар пласкостоп касаллигига учраган инсон белгилари мавжудлари аниқланди. Тралогия қоидаларидан ва объектларидан келиб чиқиб, шахсни аниқлаш ва объектларни ўрганиш учун унинг қандай турларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ? Инсоннинг қандай турдаги бармоқ излари мавжуд, уларни таснифланг ва аниқланиши мумкин бўлган вазиятни ёритиб беринг?


Трасология – криминалистиканинг алоҳида бўлими бўлиб, унинг вужудга келиши кўчманчи халқлар, овчилар, изқуварлар томонидан изларни ўқиш санъатига бориб тақалади. Трасология – криминалистика фанининг бўлими бўлиб, из ҳосил бўлиши жараёнининг назарий асослари, уларни қолдирган объектларнинг ташқи тузилиши, изларнинг ҳосил бўлиш механизмлари, изларни топиш, ҳисобга олиш ва олиб қўйиш усуллари ва воситалари, шунингдек жиноятларни очиш, тергов қилиш ва олдини олишда амалий аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида излар тадқиқотининг умумий ва хусусий усулларини ўз ичига олади.


Казусдаги вазиятда аввало излар билан ишлаш ҳаракатлар кетма-кетлигига риоя қилиш зарур. Яъни, изларни топпиш, кўздан кечириш, фиксация қилиш ва олиш зарур. Изларни топпиш икки хил усул орқали амалга оширилади: висуал кўздан кечириш ва махсус физик ва химик усуллар ёрдамида.
Гуруҳ мансублигига кўра излар иккига бўлинади: хотиравий излар ва моддий. Казусдаги ҳолатда ҳодиса содир бўлган жойда асосан моддий излар қолган бўлиши мумкин. Ўғрилар тахтани бузиб дўконга киришган, шишаларнинг қуйиладиган томони синмаганидан демак, уларни ўша жойидан ушлашган бўлиши мумкин. Шунингдек, ажратиш жойида бир қанча босим излари ҳам мавжудлиги айтилган. Полларда оёқ излари ҳам сақланган бўлиши мумкин, агар оёқ кийими махсус из қолдирмайдиган қилиб ишланмаган ёки унга восита тақилмаган бўлса. Пойабзалнинг ўлчамини топиш учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак: а) изнинг узунлигини ўлчаш; б) топилган сонни 10-15 мм камайтиш; в) қолган сонни 6,67га тақсимлаш. Масалан, изнинг узунлиги 280мм. 280-10=270; 270:6,67=40. Шундай қилиб, из қолдирган пойабзал таҳминан 40 ўлчамли дейиш мумкин. Пойабзал изига қараб кишининг бўйини таҳминан топиш мумкин. Киши бўйи пойабзал изидан 6,7 баробар узун бўлади. шакли, яъни қайси гуруҳга мансублиги билан бир қаторда из қолдирган пойабзалнинг айнанлигини аниқлаш мумкин.
Излар одатда фотографик ўлчов методи асосида муфассал детални суратга олиш йўли билан қайд этилади. Фотографик усулда қайд этилиши ва изларнинг схематик тасвири баённомага қўшимча қайд этиш усули бўлиб ҳисобланади. Фотографик усулда изларнинг асл ҳолатига ҳеч қандай ўзгариш киритилмасдан унинг тасвири тушириб олинади. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда изни даставвал суратга олиш керак. Механик усулда изларни қайд этиш асосан ботиқ излардан гипс ёрдамида қуйма нусхалар олиш, юзаки излардан эса из кўчириб олувчи материалларга уларнинг нусхасини тушириб олишдан иборат. Агар из Эътибор қилинг! Баённоманинг иккинчи қисмида: из топилган предметнинг номи; шу предметнинг қаеридан, қандай усулда ва қандай теҳник воситалар ёрдамида излар топилганлиги; изларнинг тури, сони; изларнинг размери, аниқ ифода этилган ҳусусиятлари; излар қандай усулда қайд этилганлиги ва олинганлиги, баённомага қандай кўринишда илова этилганлиги; изларнинг шематик тасвири қайд этилади. Изларни суратга олишда стереоскопик, панорама, масштабли ва йирик масштабли усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Изнинг ҳусусиятига қараб аниқ ва соялантирувчи нур бериш лозим.
Қабул қилган объектнинг ўзини изи билан олиш имконияти бўлмаса, ушбу усулдан фойдаланилади. Издан нусхалар кўчириб олишда унинг ҳар бир катта-кичик элементларини максимал даражада аниқ ва равшан бўлишига эришиш зарур.
Трасологияда умуман из қабул қилган объектнинг ўзини олган маъқул. Имкони бўлмаган тақдирдагина юқорида қайд этилган усуллардан фойдаланилади. Из қабул қилган объектдан нусха олишда унга моддий зарар келтирмаслик чорасини кўриш зарур. Из тушган объектни унга бирор ўзгариш, ташқи таъсир бўлмаслигини таъминлайдиган қилиб жойлаштириш лозим. Изга нисбатан бирор усул қўлланишидан олдин унга тушган чет нарсаларни (барг, чўп ва ҳоказолар) олиб ташлаш керак. Ботиқ излар агар сув билан тўлган бўлса, сувни резина сўрғичи ёки қоғоз сўрғич ёрдамида олинади. Агар ботиқ излар саёз, яъни унчалик чуқур бўлмаса, изнинг қолипи керакли даражадаги қалинликда бўлиши учун из атрофига деворча айлантирилади. Баъзан из майда ва ўзаро яхши жипсланмаган заррачали объектларда қолади (масалан, қум, ун, цемент, қуруқ тупроқ ва шу кабиларда). Шу туфайли бу изларни олиш ёки улардан нусхалар кўчириш мумкин бўлмайди. Чунки бу заррачалар тарқалиб кетиб из шаклини бузиб юборади. Бундай ҳолларда илгариги изни вақтинчалик қотириб, ундан нусха кўчириб олинади. Лекин из бор объектнинг ўзини олиб кетиш, ишга далилий ашё сифатида қўшиш жуда катта қийинчилик туғдирганлиги туфайли ҳозир изни перхлорвинил эритмаси билан мустаҳкамлаш усули ишлаб чиқилган. Бу усулда сочилиб кетувчи нарсалар, ўзига пуркалган перхлорвинилни аста-секин шимиб олиб, майда заррачалар бир-бири билан қаттиқ ёпиша бошлайди. Натижада улар бир бутун қаттиқ объектга айланади. Сўнгра изли объектни олиш, жиноят ишига қўшиш имконияти туғилади. Бундай изларни мустаҳкамлаш учун ацетонда 6-8 фоизли перхлорвиниллик эритма тайёрланади ва пульверизатор орқали пуркалади. Тахминан 20-50 минутлардан сўнг изни кўчириб олиш мумкин бўлади. Ҳажмли излардан нусха олиш. Агарда изни қабул қилувчи объект билан бирга олиш имконияти бўлмаса, у ҳолда изнинг шаклини, ҳажмини ҳамда релефлардаги хусусиятларини максимал даражада аниқ ва тўғри акс эттирадиган кўчирма нусха олиш зарур бўлади.
Ҳажмли излардан нусха олишда гипсдан фойдаланиш мумкин. Гипсдан қаттиқ ва юмшоқ юзаларда қолган ҳажмли изларни олиш учун фойдаланилади. Гипс сувда қаймоқ суюқлигида қорилиб изга қўйилади ва об-ҳаво вақтига қараб тахминан 10-20 минутдан сўнг уни олиб, турли лой ва бошқа предметлардан тозаланади. Иккинчи усули қатламлаш дейилади. Бунда қуруқ гипс намланган из устида бир қатлам сепилади, гипс бир оз қотгандан сўнг иккинчи қатлам сепилади ва шу тариқа исталган қалинлик ҳосил қилиниб олинади. Трасологик экспертиза ҳал қиладиган масалалар Суд трасологик экспертизаси криминалистик экспертизанинг бир тури ҳисобланади. Трасологик экспертиза ёрдамида турли-туман масалалар ҳал этилиши мумкин. Шулардан энг муҳими из ҳосил қилувчи объект ва уни қолдирган изи бўйича индивидуал идентификация қилишдир. Суд трасологик экспертизасининг объектлари бўлиб қўл, оёқ, бузиш қуроллари, транспорт воситалари ва бошқа излар ҳисобланади. Дактилоскопик экспертизаси ҳодиса жойида бармоқ излари қолдирган шахс, из ҳосил бўлган вақт ва шароитни аниқлаш имкониятини беради.
Download 37.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling