Пахта таркибидаги оғир аралашмаларни тутиш ускуналарини тозалаш самарадорлиги


Download 0.5 Mb.
bet1/3
Sana10.08.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1666174
  1   2   3
Bog'liq
Назаров М. Мақола-22й.


УДК 677.21.021: 621.97
ПАХТА ТАРКИБИДАГИ ОҒИР АРАЛАШМАЛАРНИ ТУТИШ УСКУНАЛАРИНИ ТОЗАЛАШ САМАРАДОРЛИГИ

М1-21 гуруҳи магистранти М.Назаров., асс. Н.Ахматов,


илмий раҳбар т.ф.н., доц. М.Ахматов

Аннотация: Мақолада, Пахта тозалаш корхоналарни технологи жараёнига ўрнатилган, пахта таркибидаги оғир жисмларни ажратиб олувчи тош тутгични тахлиллари келтирилган.


Аннотация: В статье представлен анализ камнеуловителя, который устанавливается в технологическом процессе хлопкоочистительных заводов, отделяющих тяжелые предметы в хлопке.


Abstract: The article presents an analysis of the stone trap, which is installed in the technological process of cotton gins, separating heavy objects in cotton.


Пахта толаси жаҳон бозорида тўқимачилик саноатининг асосий маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Дунё мамлакатларида пахта толасининг импорт салоҳияти йилдан йилга ошиб бормоқда. 24 июн 2020 йил ташкил этилган "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси" фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пахтани чуқур қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш, ушбу жараёнга илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этилиши натижасида ҳозирги кунда, Республикамизда етиштирилаётган 1млн 150 минг тоннада ортиқ пахта толасини чуқур қайта ишлаб, яъни тайёр маҳсулотни экспорт қилиш билан яқин қўшни давлатлардан тола сотиб олиб, уни хам чуқур қайта ишлаш қувватларига эга даражасига етказилди.


Республикамизда етиштирилаётган пахта толаси жаҳон бозорида рақобатбордошлигини таминлаш, энг авволан пахтани дастлабки қайта ишлаш технологиясида, пахта таркибидаги минерал оғир - қаттиқ(тош, кесак, қум ва шунга ўхшаш) жисмлардан тозалашдан бошланади.
Ушбу қаттиқ жисмларни ўз вақтида пахта таркибидан ажратиб олинамслиги. Технологик жараёнига ўрнатилган ускуналарни асасий ишчи қисмларини ишдан чиқишига, ишлаб чиқарилаётган махсулот сифатини пасайшига, технологик ускунани тўхтатилишига хамда ёнғин чиқиши каби салбий оқбатларни келиб чиқишига сабаб бўлишлигини олдини олишлик долзарб муоммалардан бири ҳисобланади.
Ушбу муоммалар бўйича кўплаб, олимларимиз илмий ишлар олиб борилган, улардан: Т.Д.Махаметов, Р.М.Муратовлар, улар ўзларини илмий ишларида пахта таркибидаги оғир жисмларни тозалашда янги техника-технологиларни таклиф этиши билан ишлаб чиқаришга жорий этганлигига қарамасдан, ушбу муомма тўлиқ ҳал этилмади. Шу сабабли, пахта таркибидаги оғир аралашмаларни тутиш ускуналарини тозалаш самарадорлиги тахлили, бўйича пахта тозалаш корхонаси технологик жараёнида пахтани дастлабки қайта ишлашда, ўрнатилган пахта таркибидаги, оғир аралашмалар – тошлар, металл буюмлар, пахтанинг очилмаган ва ярим очилган кўсакларини ушлаб қолиш учун ҳовли ва бўлимлараро қўлланиладиган пневмотаъминлагич тизимларида сепараторлар олдидан ўрнатиладиган тош ушлагич ускуналарини тозалаш жараёни ва самарадорлиги тахлил этилади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling