Патронаж ҳамширани вазифалари, Бош ва катта ҳамширалар томонидан патронаж ҳамшираларни ишини назорат килишда вазифалари нималардан иборат Патронаж –бу аҳолининг тиббий санитария хизмати борасида алоҳида эътиборга лойиқ бўлган контингентга уйда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими. - Патронажни асосий мақсади профилактик йўналишдаги тадбирларни янада такомиллаштириш, хонадонлардаги касаллик келтириб чиқарувчи омилларни эрта аниқлаб бартараф этиш ва натижа саломатлик кўрсаткичларини яҳшилашга эришиш.
Патронаж ҳамширалар учун юклатилган масъулиятли вазифалар: - 1)Аҳоли тўғрисида тўлиқ мълумотга эга бўлиш (аҳолини тўлик руйхатдан ўтказиш)
- 2) Хомиладор, ёш оилалар, Ўзгалар парваришга мухтож, ёлғиз, ётиб қолган ногиронлар ва кариялар, янги туққан аёллар ва чилла давридаги чақалоқлар, 1 ёшгача бўлган болалар, ногирон болалардан, эмланган болалар, ижтимоий-иқтисодий паст ва саломатлиги ёмон оилалардан уйига бориб хабар олиш ( режа асосида)
- 3) Аҳолини тиббий маъданиятини ошириш ва касалликларни олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи бўйича, Жисмоний фаоллик, Зарарли одатлардан воз кечиш ва тўғри овқатланиш тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган маърузалар матинлари асосида)
Ҳонадонларни тиббий ижтимоий холатини ўрганиш - Ҳонадонларни тиббий ижтимоий холатини ўрганиш
- Диспансер назоратда турган беморларни ўз вақтида Умумий амалиёт шифокорининг йиллик режаси асосида тиббий кўрикга чақириш.
- Шифохонада ётиб даволанган беморлар шифохонадан чиққандан сунг уйига бориб хабар олиш.
- 40 ёшдан юқори бўлган аҳолини тўлик руйхатини шақллантириш ва ўртасида Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқла, меҳнатга лаёқатини барвақт йўқотилиши ва ногиронликни олдини олиш мақсадида шифокор кабулига келган пациентларни анамнезини йиғиш, ҳамширалик текширувларни ўтказиш, хавфли омилларга эга мижоларга маслаҳатлар бериш ва хужжатларда расмийлаштириш (ССВнинг 125 буйруқ асосида)
Do'stlaringiz bilan baham: |