Полистиролбетондан қурилишда энергия самарадор ва замонавий материал сифатида фойдаланиш


Download 24.8 Kb.
bet1/2
Sana14.01.2023
Hajmi24.8 Kb.
#1093472
  1   2
Bog'liq
Yoqubov A.A. Maqola- 1


ПОЛИСТИРОЛБЕТОНДАН ҚУРИЛИШДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОР ВА ЗАМОНАВИЙ МАТЕРИАЛ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ.
Таянч докторант. А.А.Ёқубов (Тошкент архитектура қурилиш инситути)
(1 шўъба:, тел:+998-94-153-81-97, e-mail: architectmardon@gmail.com.)
Аннотация: Ушбу мақолада полиcтиролбетон ишлаб чиқариш технологияси ва қурилишда ишлатилиши ҳамда полистиролбетоннинг мустаҳкамлиги, зичлиги, иссиқлик ҳимояси ва енергия ютувчи хусусиятлари тўғрисида тахлилий маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: полистиролбетон, кўпчитилган полистирол гранулалари, пенопласт, кимёвий қўшимчалар, ўртача зичлик, мустаҳкамлик, исиқлик ўтказувчанлик коеффициенти, иссиқлик химояси, иссиқлик устиворлиги.
Республикамизда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суратларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиши, тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий минерал хомашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳажмларини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонда Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида юқоридаги вазифалар белгиланган.Ушбу қарорда полистиролли маҳсулотларнинг чиқиндиларини иккиламчи ишлаб чиқариш асосида энергия тежамкор полистиролбетонли деворбоп блоклар ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш тўғрисида вазифалар белгиланди [1].
Ҳозирги кунда ишлаб чиқилаётган умумий энергиянинг деярли 50% қисми биноларни иситиш, совутиш ва бошқа эхтиёжларга сарфланаяпти. Шунинг учун биноларни эксплуатациясида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни имкон даражасида тежаш керак. Бу долзаб муаммони ечишда асосий йўналиш бу биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Полистиролбетон-бу паст зичликка ега бўлган енгил бетон бўлиб, кенгайтирилган донодор полистирол грануласи ёрдамида ишлаб чиқарилади.
Полистиролбетон учун тўлдирувчи сифатида кўпчитилган полистирол грануласи ишлатилиши керак, бу суспензияли кўпикли полистиролнинг бир ёки кўп босқичли кўпикланиш маҳсулотидир. Шунингдек, чиқинди пенопласт маҳсулотларини майдалаш орқали олинган махсулот полистиролбетонга тўлдирувчи сифатида фойдаланишга рухсат берилади.
Минерал тўлдирувчилардан фарқли ўлароқ, полистиролбетонга тўлдирувчи сифатида қўшиладиган кўпчитилган полистирол гранулалари миқдори масса билан емас, балки ҳажми билан белгиланади [2].
Маҳаллий ва хорижий манбаларни таҳлил қилиш, турли хил хусусиятларига эга бўлган қурилиш материалларини яратиш зарурати тўғилганлигига гувоҳлик беради. Ўзбекистон республикаси кескин континентал иқлим ҳудудида жойлашганлиги туфайли, бино ва иншоотларнинг иссиқлик-техник хусусиятларини оптималлигини таъминлаш долзарб ҳисобланади. Полистиролбетон блокларини қурилиш ишларида тўсиқ конструкцияларида қўллаш биноларнинг иқтисодий тежамкорлик ва енергия самарадорлик хусусиятларини оширилишига олиб келади. Чунки бу материални ишлаб чиқариш технологияси мураккаб эмас, блокларнинг енгилиги сабабли девор ишларида катта техникалардан фойдаланилмайди ҳамда материалнинг иссиқлик ҳимояси ва иссиқлик ютувчанлик хоссалари оптимал ҳисобланади.
Полистиролбетоннинг қурилишда ишлатишнинг авзаллик томонлари.

  • Полистиролбетон блокларни теришдаги қоришманинг ҳажмини ғишт теришдаги қоришма ҳажмига нисбатан 70% гача камайтирилиши.

  • Иссиқлик химоя хоссаси юқорилиги туфайли иситиш тизимида кам энергия сарфига эришилади.

  • Блокларнинг қирралари текислиги сабабли,блоклар орасидаги горизонтал ва вертикал чоклар 3-4 мм ни ташкил этади бу эса ташқи муҳитдан кириб келувчи тўғридан - тўғри совуқ ҳаво массасини киришини камайтиради.

  • Полистиролбетондан тайёрланган турар-жой биноларининг деворлари қалинлиги 20 см бўлишига қарамай, деворларнинг юишончли ва қори иссиқлик химоясини таъминлайди [3].

Қуйдаги 1-жадвалда КМК 2.01.04-2018 Қурилиш иссиқлик техникаси меъёрида келтирилган 3-даражали иссиқлик ҳимояси талабларини хисобга олган ҳолда 10 м2 деворни 250х120х88 мм ўлчамдаги стандарт ғишт билан ўлчамлари 500х200х300 мм бўлган иссиқлик изоляцион-конструктив полистиролбетон блокларининг нархларини солиштириш кўрсаткичлари келтирилган.
1-жадвал.

Т/р

Матераллар ўлчамлари ва номи

Миқдор (дона/ 10м2)

Нарх
(дона/ сўм)

Сарфлан ган умумий материаллар нархи. Сўм

Материалларни териш харажатлари (дона/ сўм)

Ташиш харажатлари умумий материаллар нархининг 5%

Сарфланган умумий нарх сўм

1

250х120х88(h) Оддий ғишт.
1,5 ғишт девор

1320

950

1254000

400


62700


1844700


2

250х120х88(h)
Оддий ғишт.
2,0 ғишт девор

1700

950

1615000

400


80750


2375750


3

500х200х300(h) Полистиролбетон блок.

56

19000

1064000

4000


53200


1341200


Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики биноларнинг девор элементи сифатида фойдаланиладиган 250х120х88мм ўлчамли оддий ғишт ўрнига 500х200х300 мм ўлчамдаги полистиролбетон блокларидан фойдаланиш орқали сарфланадиган маблағни 30-32 % қисқаришига сабаб бўлади.
Хулосада шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бино ва иншоотларнинг қишки ва ёз шароитларида энергия самарадорлигини оширишда уларнинг тўсувчи конструкциялари учун ишлатилувчи материаллардан бири бўлган полистиролбетоннинг иссиқлик-техник кўрсатгичлари оптималлаштириш орқали эришиш мақсадга мувофиқдир.
Мамлакатимиз худудининг деярли барча қисми кескин континентал иқлим шароитида жойлашганлиги сабабли биноларни йлнинг иссиқ пайти (ёз фасли) да ташқи муҳитдан тўсувчи конструкциялар орқали тўғридан-тўғри кирувчи иссиқликни камайтираш масаласи дорзаб вазифалардан бири ҳисобданади. Полистиролбетон блокларидан фойдаланиш орқали юқори сифатли биноларнинг қурилиш вақтини қисқариши, қисқа муддатда катта натижага эришиш, иқтисодий жиҳатдан арзонлаштирилган бино ва иншоотларга эга бўлишга эришиш, бинонинг умрбоқийлигини узайтиришни таъминлаш билан бир вақтда, бинонинг ички ва ташқи замон талабларига жавоб бера оладиган даражада қуриб битириш имконини берадиган оптимал вариантларини беради.

Download 24.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling