№ 29-2/30/1/0086-сонли
Гаровга қўйилаётган транспорт воситаларини суғурта қилиш
ШАРТНОМАСИ
Фарғона. ш «21» Июль 2022 й.
2022 йил 25 февралдаги CФ № 00037 – сонли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган Лицензия асосида фаолият юритувчи МЧЖ «MY INSURANCE» Суғурта компанияси, кейинги ўринларда «Суғурталовчи» деб аталувчи номидан 05-Январь 2022-йилдаги 01-сонли ишончнома асосида иш юритувчи “Ал-Фаргний” булинмаси директори Ш.Мардонов, бир томондан, кейинги ўринларда «Суғурта қилдирувчи» деб аталувчи «Хамзалиев Бекзод Чорваси» Ф/Х номидан гувохнома асосида иш юритувчи рахбари Б.Хамзалиев, иккинчи томондан, кейинги ўринларда «Гаровга қўювчи» деб аталувчи фукаро «Хамзалиев Бекзод Чорваси» Ф/Х, учинчи томондан, кейинги ўринларда «Наф олувчи» деб аталувчи АТ Халкбанк Фуркат филиали номидан Устав хамда гувохнома асосида иш кўрувчи рахбари И.Норматов тўртинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ
Суғурта қилдирувчи мазкур суғурта Шартномасида кўрсатилган миқдор ва муддатда суғурта мукофотини тўлаши шарти билан, Суғурталовчи суғурта ҳодисаси вужудга келган тақдирда, Суғурта қилдирувчига/Наф олувчига мазкур Шартномада келтирилган шартлар ва/ёки қўшимча келишилган шартлар, ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган иловалари ва истисноларига мувофиқ, қуйида келтирилган тартибда ва ҳажмларда зиёнларини қоплаб бериш мажбуриятини олади.
Суғурталовчига мулк ______-сонли кредит шартномаси бўйича гаров объекти ҳисобланиши маълум.
Суғурталанган транспорт воситалар рўйхати Шартноманинг 1-сонли иловасида кўрсатилади, у Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
1.4. Мазкур суғурта шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва кредит шартномаси шартларига мувофиқ Гаровга қўювчи сифатида тан олингандан бошқа шахс Суғурта қилдирувчи сифатида ҳаракат қилса, мазкур Шартноманинг Суғурта қилдирувчига нисбатан шартлари худди шунингдек Гаровга қўювчига нисбатан бир хил амал қилади, Шартноманинг мазмуни ва маъносидан келиб чиққан бошқа вазиятлар бундан мустасно.
АТАМАЛАР
Мазкур суғурта Шартномасида қўлланган ва қуйида келтирилган атамалар, бошқаси алоҳида айтиб ўтилмаган бўлса, қуйидагича таърифланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |