Презентация асосида 3-5 дақиқа вақт ичида ҳимоя қилиш


Download 39 Kb.
Sana21.01.2023
Hajmi39 Kb.
#1106566
TuriПрезентация
Bog'liq
Курс иши талаблари
Hujjat turlari va xususiyatlari-hozir.org, tashakkurnoma, 1, Qadimgi Turkistonda pulning paydo bo, 1.1.11O‘zbek tilini sohaga yo‘naltirib o‘kitishning maksadi, vazifalari, 1.1.11O‘zbek tilini sohaga yo‘naltirib o‘kitishning maksadi, vazifalari, 1.2 , 1 (7), Кранлардан ҳосил бўладиган юк, Sanoat robotlarini ushlash qurilmalari, Abdirasulov Burxon sanoat va fuqaro binolar fanidan YN, Axmatov Komolbek , Mavzu Tut ipak qurtining morfologik, anatomik tuzilishi va unin, 3 семинар, РАСУЛОВА М

Курс ишига қўйиладиган талаблар.
1. Курс ишини қўлёзма шаклда тайёрлаш ва топшириш.
2. Курс ишининг тақдимотини тайёрлаш (Курс ишини қисқа кўринишда презентация асосида 3-5 дақиқа вақт ичида ҳимоя қилиш).

Курс ишининг ҳажми 35-40 бет. (1-бет ташқи тақриз, 2-бет ички тақриз, 3-бет илмий раҳбар хулосаси, 4-бет мундарижа (режа), 5-бетдан кириш, ундан сўнг кетма-кетликда боб ва параграфлар, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалар (мавжуд бўлса) келтирилади).


Мундарижа (режа)дан бошлаб саҳифаланади.


Курс ишини расмийлаштириш тартиби.
Курс иши А4 формат қоғозда қўлёзма шаклида тайёрланади. Сатрлар ораси 1,5 см, ҳошиялар чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см бўлиши керак.
1-бет. Мавзу, мураккаб режа. Режа қуйидагича:
Режа:
Кириш
Асосий қисм
I боб. Мавзунинг назарий қисми боб мавзуси сифатида 2 та параграф мавзусини бириктирган ҳолда ёзилади.
1.1. Биринчи параграф мавзуси.
1.2. Иккинчи параграф мавзуси.

II боб. Мавзунинг амалий қисми боб мавзуси сифатида 2 та параграф мавзусини бириктирган ҳолда ёзилади.


2.1. Биринчи параграф мавзуси.
2.2. Иккинчи параграф мавзуси.

Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.


Илова.

Кириш ва ҳар бир боб янги саҳифадан бошланиши керак. Матн ичида ҳам боб ва параграфлар мавзуси ёзилади. Аммо боблардан сўнг матн ёзилмайди, матнлар фақат параграфлардан сўнг ёзилади.


Матн ичида амалда бўлмаган қонунлар ёзилмаслиги шарт. Масалан, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, “Таълим тўғрисида” ги Қонун (1997 йил). Буларнинг ўрнига “Таълим тўғрисида” ги Қонуннинг 2020 йил 23-сентябрдаги янги таҳрири ёзилади.

Курс ишининг Кириш қисмида курс иши мавзусининг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги; мавзу юзасидан Президент фармон қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги қарорлари; курс иши мавзусининг мақсади, вазифалари ҳақида ёзилади.


1-бобда (Бунда бобнинг мавзуси 2 та параграф мавзусига ажратилади.) мавзунинг назарий томони ёритилади, яъни мавзунинг мазмуни, тавсифи, тарихий ривожланиши, мавзу юзасидан алломалар фикри, мавзунинг аҳамияти, педагогик-психологик хусусиятлари, ҳозирги кунда ушбу мавзунинг (муаммонинг) қўлланилиш ҳолати, муаммони ечишга қўйиладиган талаблар 2 та параграф асосида ёритилади.
2-бобда (Бунда ҳам бобнинг мавзуси 2 та параграф мавзусига ажратилади.) мавзунинг амалий томони ёритилади, яъни мавзунинг мазмуни (дарсликда ёритилиши), шакли; мавзунинг технологияси (умумий кўриниши: мавзуни амалга оширишда қўлланиладиган метод ва воситалар, усул ва услублар, натижа ва самарадорлик); мавзу юзасидан дарс ишланма 2 та параграф асосида берилади.
Курс ишининг Хулоса қисмида камида бир бет ҳажмида мавзуни амалга ошириш юзасидан талабанинг шахсий фирлари баён этилади.
Фойдаланилган адабиётлар қисмида адабиётлар қуйидаги тартибда жойлаштирилади:
1. Конститутция.
2. “Таълим тўғрисида”ги Қонун. (янги таҳрири 2020 йил 23 сентябрь)
3. Президент фармонлари (йиллар кетма-кетлиги асосида) (мавжуд бўлса).
4. Президент қарорлари (йиллар кетма-кетлиги асосида) (мавжуд бўлса).
5. Вазирлар Маҳкамаси қарорлари (йиллар кетма-кетлиги асосида) (мавжуд бўлса).
6. Олий таълим вазирлиги қарорлари (йиллар кетма-кетлиги асосида) (мавжуд бўлса).
7. Халқ таълими вазирлиги қарорлари (йиллар кетма-кетлиги асосида) (мавжуд бўлса).
8. Президент асарлари.
9. Асосий адабиётлар (алфавит тартибида, албатта, курс иши берилган фан юзасидаги адабиёт бўлиши шарт).
10. Журнал ва газета саҳифаларида берилган мақолалар (мавжуд бўлса).
11. Интернет сайтлари (www.cspu.uz сайти бўлиши шарт)


Курс ишининг илова қисмига ишнинг презентацияси қоғоз вариантда тикилади.
Download 39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling