Профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди


Download 31.54 Kb.
Sana07.05.2023
Hajmi31.54 Kb.
#1440205
Bog'liq
Документ


профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди.
Филиал бакалавриатига қабул квотаси йилига 225 киши, кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича эса ҳар олти ойда 50 киши этиб белгиланди. Жиззах политехника институти негизида Жиззах вилояти ички ишлар органларининг олий ноюридик маълумотга эга бўлган ходимларини қайта тайёрлаш сайёр курси ташкил этилди.
Бугун нафақат раҳбарлар, балки оддий ходимларга нисбатан ҳам талаб юқори. Замон ўз устида ишламайдиган, енгил ҳаётни орзу киладиган, касб маҳоратини, билимларини тинимсиз ошириб бормайдиган, «куним ўтса булди» дейдиган ходимни кўтара олмайди. У фидойи, ҳалол, ғайрат- шижоатли, энг асосийси, халққа хизмат қиладиган ходим бўлиши даркор. Фақат ўзининг манфаатини, тинчини ўйлайдиган ходим ҳам, раҳбар ҳам сохада ишлай олмайди.
Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда соҳа софлигини таъминлаш мақсадида 2017 йилдан буён 90 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат, 18 та идоралараро қўшма қарор ҳамда 122 та идоравий ҳужжат қабул қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинишининг асосий мақсади ИИОда коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликка қаратилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари келгусида ўз хизмат фаолиятини «Ички ишлар органларининг маҳалладаги вакили эмас, балки маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили сифатида олиб бориши ва ўз ҳисоботларини ана шу тамойилдан келиб чиққан ҳолда тақдим этиши лозим» деган эдилар. Ана шу талабдан келиб чиқиб ҳозирги пайтда профилактика инспекторлари фуқаролар йиғини кенгаши таркибига киритилди. Ҳар ойда йигин томонидан уларнинг хисоботини эшитиш тизими йўлга қўйилди. Бу ходимларнинг коррупцияга чалинмаслигига борасида ўзининг ижобий натижасини бермокда.
con.
1 Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2017 й., 07/17/3413/0334-
221Ички ишлар органларида молиявий назоратни, ташқи ва ички аудитни янада мустаҳкамлаш, уларнинг коррупцияга карши кураш тадбирларидаги иштирокини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган тартибда амалга оширилмокда.
Ўз даврининг буюк саркардаси бўлган адолат ва кудрат тимсоли Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асарида мазмунан коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси билан боғлиқ айрим атамаларни, хусусан «золимлар», «мазлумлар», «моддий, жисмоний зарар», «жабр-зулм», «айбдор» ва «гуноҳкор» каби тушунчаларни кўриш мумкин. Хусусан, «Темур тузукларидан коррупциявий ҳуқуқбузарликларга оид куйидаги қоидаларни мисол тариқасида келтириш жуда муҳим:
«Золимдан мазлумнинг ҳаққини олдим. Золим етказган моддий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уни шариатга мувофик иккиси ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм етказмадим»>1;
«ҳокимлару сипоҳдан қай бирининг халкка жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим»2.
4.3. Коррупция жиноятчилиги қурбони билан ишлаш услуби ва коррупциянинг потенциал қурбони бўлишдан ҳимоя қилувчи Давлат стратегияси
Мутахассисларнинг фикрича, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактиканинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактик турининг объекти сифатида алоҳида- алохида ўзига хос тарзда ёндашишни талаб этади.
Мисол учун, давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчилари ҳамда аҳолининг барча қатлами (фуқаролар) коррупцияга оид хукукбузарликларнинг умумий профилактикаси объекти саналса, коррупцияга оид ҳукукбузарликларни содир этишга мойил ёки содир этган шахслар ҳамда давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
2
Темур тузуклари / Тахрир ҳайъати: Б. Абдухалимов ва бошк. - Т., 2012. - 76-б. Уша манба. 78-б.
222органи хизматчисини пора эвазига оғдириб олишга мойил шахслар эса коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси объекти сифатида эътироф этилади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси деганда, коррупция билан боғлик хукукбузарликлар профилактикаси субьектларининг аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот олиб бориш, кор- рупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни аниклаш, ўрганиш ҳамда бартараф этишга доир фаолияти тушунилади1.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда эътиборни коррупциоген ҳуқуқбузарликларни содир этувчи ҳамда содир этишга мойиллар, шунингдек улардан жабрла- нувчиларнинг шахсини ўрганиш ва улар билан якка тартибдаги профилактик ишларни ташкил этишга эмас, балки давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олишга мойил, пора бериш жиноятини содир этган ёки пора олиш-беришда воситачилик қилган ёки бундай қилмишларни содир этишга мойил шахсларга ҳам қаратиш лозим ҳисобланади. Чунки бундай шахсларнинг мавжудлиги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитлар сифатида гавдаланиши мумкин.
Миллий қонунчилигимизда мазкур масалада ҳам бир қатор янгича тартиб-коидалар белгиланди. Хусусан, Ўзбекистон Респуб- ликасининг 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни билан амалдаги Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, шунингдек давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф
Коррупцияга оид хуқуқбузарликлар профилактикаси: Ўқув қўлланма / И. Исмаи- лов, Ж. С. Мухторов, С. Б. Хўжақулов; масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. Қ.Р. Абдурасулова. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. -31-6
223||
равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши сингари ҳуқуқбузарликлар (маъмурий хукукбузарлик ва жиноят) киритилган.
Жиноят кодексининг «Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш», деб номланган 213-моддаси бешинчи қисмига назар ташланса, қонун чиқарувчи томонидан кор- рупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилиб, якка тартибдаги профилактик мазмунга эга бўлган куйидаги хукукий вазият кўрамиз: «Башарти моддий қимматликлар берган ёки мулкий манфаатдор этган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади».
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилак- тикаси деганда1, коррупцияга оид хукукбузарликлар профилактикаси субъектларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилакти- касига, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил бўлган ёки содир этган шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир фаолияти тушунилади. Коррупцияга оид хуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга ошириш учун куйидагилар асос бўлади:
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг, шунингдек ушбу турдаги хукукбузарликларни содир этишга мойил ёки содир этган шахслар тоифаларининг кўпайиши;
- таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, коммунал тўловларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш, уй-жой ширкат хўжаликларининг фаолият йўналишлари каби соҳаларда қонунбузарлик ва тамагирлик натижасида ижтимоий муҳитга, аҳолининг фаровонлиги ва соғлиғига Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: Ўқув қўлланма / И. Исмаи- лов, Ж. С. Мухторов, С. Б. Хўжақулов; масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. Қ.Р. Абдурасулова. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. - 36-б.
1
224||
салбий таьсир кўрсатувчи хатарлар ва тахдидларнинг юзага келиши.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси деганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколат берилган профилактика субъектлари томонидан ижтимоий хавфли холатда бўлган шахсни аниқлаш, ҳисобга олиш ва тузалишига таъсир кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган фаолият тушунилади.
Виктимология (лотинча victima курбон) - криминологиянинг алоҳида тармоғи бўлиб, жиноятчиликнинг курбони, яъни жиноятчиликнинг курбонлари ҳақидаги таълимотдир. Виктимология курбон шахсини ўрганади, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида жиноятчи ва унинг курбони ўртасидаги муносабатни ўрганади. Бунинг асосида виктимология, жиноятчилик курбони бўлиш эҳтимолини башорат қилувчи назарияни ишлаб чикади, жиноятчилик қурбони билан ишлаш услуби ва потенциал қурбон бўлишдан ҳимоя қилувчи усулларини яратади.
Ҳуқуқшунос олимларимиз томонидан олиб борилган изланишлар, биринчидан, жиноятларнинг виктимологик профилактикасини амалга оширишни;
иккинчидан, жиноятдан жабр кўриши мумкин бўлган шахслар тоифасини, жабрланувчиларга етказилган моддий, маънавий, жисмоний зарарни бартараф этиш чора-тадбирларини;
учинчидан, хар бир шахснинг жиноят курбонига айланишига олиб келадиган омилларни, бундай тоифадаги шахсларга хос хусусиятларни очиб беришга каратилган. Уларнинг хулосалари бугунга келиб қонун нормаларида, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунида ўз ифодасини топган бўлиб, «Ҳукукбузарликларнинг виктимологик профилактикаси» номли алоҳида боб сифатида мустаҳкамлаб қўйилди2
Мазкур қонуннинг ҳамда унинг асосида бир қатор норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг қабул қилиниши, уларда коррупциявий хукукбузарлик содир этган шахслар билан бир қаторда ғайриижтимоий хулқ-атворли, хукукбузарлик содир этишга мойил, шунингдек хукукбузарликдан жабрланган ёки жабрланишга мойил шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга 1 Ўша манба. 36-б.
2
Саиткулов К.А. Ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикасига оид таълимотларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари. // Ўзбекистон Респуб- ликаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. - 2018. - No 4.-61-
225қаратилган профилактик чора-тадбирларнинг белгиланиши ва конуний асосга эга булганлиги ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.
Қонун билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг янги турини, яъни ҳозирги кунда энг долзарб масалалардан бўлган хукукбузарликдан жабр кўриш эҳтимоли катта шахслар тоифаси билан алоҳида тартибда профилактик чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи қоидалар ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси чора- тадбирлари доирасида мустаҳкамлаб қўйилди. Куйида мавзуни янада чукур идрок этишга, билишга кўмаклашадиган асосий тушунчаларни келтирамиз.
-
Коррупциянинг қурбонларини гуруҳлаш коррупциянинг курбонларини билишнинг умумилмий услуби бўлиб, ўз таркибига классификация ва типлаштиришни олади.
-
Коррупцион виктимлик жисмоний ёки юридик шахснинг жойлашуви ёки жисмоний ёки юридик шахснинг қобилияти, маълум бир хусусиятлари кучига таяниб (сифатлари, ютуклари ёки камчиликлари) бевосита ёки билвосита коррупциявий қилмишнинг қурбони тушунилади (хукукбузарлик ёки жиноятчилик).
Виктимоген
Коррупцион жиноятчиликнинг Виктимологик профилакти- каси - коррупцион жиноятчиликнинг алоҳида турларига йўл қўймаслик, бартараф этиш, локаллаштириш чораларини кўриш ёки омилларини нейтраллаштириш, коррупция жиноятчилигининг потенциал курбони бўлишдан ҳимоя қилувчи имкониятларини ошириш.
-
Коррупция қурбонларининг виктимологик реабилитацияси давлат ва жамият, улар институтларининг коррупциявий хулқ-атвор курбонларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилган ўзаро боғлик чора-тадбирлар тизими бўлиб, уларнинг моддий ва маънавий зарарларини қоплаш ва касбий, ишчанлик репутациясини сақлашга йўналтирлган.
Коррупция виктимологияси - виктимологиянинг нисбатан янги йўналиши бўлиб, жамиятда коррупциявий хулқ-атвор курбонларини ўрганиш ва ўз вақтида виктимологик ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чикаришга йўналтирилган фаолият.
Корпоратив коррупция виктимологияси криминологиянинг виктимологик йўналиши бўлиб, коррупциявий хулқ-атвор курбонлари
226булган юридик шахсларни тадқиқ қилади ва уларнинг виктимологик химоясига оид чораларни ишлаб чиқади.
Хукукни муҳофаза қилувчи органларнинг коррупциялашуви кадрлар танлашдаги субъективизм, кадрларни етарли даражада квалификация килмаслик. Натижада мамлакатнинг аксилкоррупциявий сиёсатини амалга ошириш чоралари самарадорлиги пасаяди.
Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёев: «Сафларимиз ва кадрларимизнинг софлигини таъминлаш, ишдаги ҳар кандай салбий холатларнинг олдини олиш ва бундай иллатларнинг илдизини куритиш»! деганида ҳар бир раҳбарнинг аввало ўзининг юраги ва кўли тоза бўлиши кераклиги назарда тутилади.
Маълумки, ички ишлар органларида хизматни ташкил этишни тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорнинг 1-бандига мувофик, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг захирасини шакллантириш, шунингдек ички ишлар органлари ходимларининг хизмат ўташини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилган. Бу тизимда хизмат қилаётган барча ходимларни ўйлашга, тўғри хулоса чикаришга ундайди.
Замон Ватан учун, халк учун янада фаол ишлайдиган раҳбарлар таркибини шакллантиришни кун тартибига қўйди. Бугун ҳар қандай жамоа, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самараси давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида таъкидлаганларидек: «Кадрлар, биринчи навбатда, унинг раҳбар ходимларига, уларнинг ўз бурчига садокати, профессионал даражаси, меҳнатсеварлиги ва юксак масъулиятига боғлик⟫2.
Бу борада раҳбар ходимлар куйидаги вазифаларни бажаради:
Мирзиёев Ш.М. Танкидий тахлил, катьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгар- лик - хар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. - Т., 2017-50- Энг асосий вазифа - шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдир. // Халқ сўзи. 2018 йил 1 фев.
||
-
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниклаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирларни кўради;
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошка ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги хукукий саводхонлигини, шу жумладан ҳукуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради (Қонуннинг 17-моддаси ;) - инсон, жамият ва давлат манфаатларини коррупциядан ҳимоя килишини таъминлайди;
коррупция туфайли фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тик- лашга кўмаклашади, коррупциянинг зарарларини қоплаш борасида конуний чораларни кўради;
- давлат хавфсизлиги ва давлат органларини самарали фаолиятини таъминлайди;
- давлат хизмати обрўсини мустаҳкамлайди, ҳалол ва садоқатли хизмати билан фукароларда давлат органларига ҳамда давлат хизматчисига нисбатан хурмат туйғусини шакллантиради;
-
давлат вазифаларини бажараётган шахсларнинг сотилмаслиги борасидаги шароитларни таъминлайди.
Маълумки, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар асосан давлат хизматчилари томонидан содир этилади. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Конуннинг 19-моддасида «Давлат бошқаруви соҳасида коррупция- нинг олдини олишга доир чора-тадбирлар» белгиланган. Булар куйидагилардан иборат:
-
давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самара- дорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошка ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш;
коррупцияга карши курашиш соҳасида давлат органларининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш; давлат органларининг ва улар ходимларининг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йул куймаслик;
-
давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг бажарилиши
228самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш;
- давлат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ қоидаларини самарали амалга ошириш;
- давлат органлари ходимлари манфаатларининг тўқнашувини ҳал килишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш;
- давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий сифатлар, очиклик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизимини жорий этиш;
- Давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлик, холисона ва ўз вактида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминлаш;
- давлат органлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш;
норматив-хукуқий хужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш;
- давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини, моддий таъминот олишини ва рагбатлантирилишини таъминлаш.
Конун хужжатларида давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошка чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Давлат органларининг ва узга ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа ходимлари қонун ҳужжатларига риоя этиши, Ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғаразлик билан, холисона, виждонан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши ҳамда
коррупцияга оид бирор-бир хукукбузарликни содир этишдан ёки бундай хукукбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа хар кандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.
Дарҳақиқат, коррупцияга қарши сиёсати давлат сиёсатининг ажралмас қисми бўлиши керак. Бу коррупцияга қарши ишлаб чикилган дастурларни сифатли бажариш орқалигина коррупцияни жиловлаш мумкинлигин билдиради.
Коррупцияга оид хуқуқбузарликка йўл кўймасликда ходимларн юридик тайёргарлиги ўта муҳимдир. Бу уларнинг професси даражасини оширади. Ходимларнинг юридик тайёргарлиги ўта муҳим Ходимларнинг профессионал даражасини оширишда куйидагилар та
этилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга карши кура тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси «Таълим муассасалар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарі деб номланган. Унга кўра:
Таьлим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳаси хукуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартла Мувофиқ амалга оширилади.
Давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассаса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ас
йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида хук Д) таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифати. оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиши белгиланган бўлиб, ходимларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашни ва ҳалол хизмат килишга ундайди.
4.4. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг ёши, жинси, лавозими, иш стажи бўйича таҳлили
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга қарамасдан амалиётда бугунги кунда ҳам ходимлар томонидан конунчилик талабларига риоя этмаслик, уларни кўпол равишда бузиш ҳолатлари учрамоқда. Семинар машғулотларида қуйидаги жадваллардаги маълумотларни таҳлил қилиниши тавсия этилади.
17-жадвал
ИИОдан суд ҳукми чиқиши муносабати билан хизматдан бўшатилган ходимларнинг Жиноят кодексида кўрсатилган коррупция аломатлари бўйича таҳлили
2016 йил
2017 йил
Бўшаш
Сонда
%
сабаби моддалар бўйича
Сонда
%
210-211-M.
55
51,4
27
23,3
205-209-M.
10
9,3
49
42,2
241'-M.
8
7,5
·
266-M.
8
7,5
19
16,4
165-м.
6
5,6
.
·
105-109-м.
5
4,7
-
168-M.
4
3,7
10
8,6
235-м.
2
1,9
-
||
18-жадвал
ИИОларидан суд ҳукми чиқиши муносабати билан хизматдан бўшатилган ходимлар лавозими бўйича таҳлили
2016 йил
2017 йил
Лавозим
%
%
Сони
Сони
(Раҳбар)
оддий
106
99,1
91
78,4
Бошлик
1
0,9
25
21,6
Жами:
107
100
116
100
2016 йилда судлар томонидан ИИОнинг собиқ ходимларига нисбатан чикарилган ҳукм ҳамда ажримларнинг таҳлили шарҳи:
1. ИИВ ТОХТБЮ курсант ва ходимлари - 2 нафарига;
• Курс старшинаси курсант ва унинг командир отряди, капитан.
2. Тергов йўналиши ходимлари - 6 нафарига;
Беруний ТИИБ ТБ терговчиси капитан М.Б.К.;
• Самарқанд ШИИБ ТБ бўлинма бошлиғи майор Н.Н.; ||
• Самарқанд вилоят ИИБ ТБ катта терговчиси майор Ч.К.; • Ховос ТИИБ ТБ бошлиғи Н.У.;
Хоразм вилояти ИИБ ТБ ЙТХ терговчиси лейтенант О.Х.; • Қизилтепа ТИИБ ТБ терговчиси катта лейтенант О.С.
3. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида фаолият юритаётган ходимлари 18 нафарига;
-
• Кегейли ТИИБ ҲПБ ПИ капитан Д.Ж.;
• Кегейли ТИИБ ҲПБ ПИ катта лейтенант К.С.;
·
Шуманай ТИИБ ҲПБ ПИ капитан А.М.;
• Қўнғирот ТИИБ ҲПБ ПИ катта лейтенант Ю.А.;
• Турткул ТИИБ ҲПБ ПИ катта лейтенант А.Қ.; Беруний ТИИБ ҲПБ ПИ лейтенант М.А.;
·

·

·
·
• Қанликўл ТИИБ ҲПБ ПИ лейтенант А.А.;
• Қўнғирот ТИИБ ҲПБ ПИ лейтенант К.Б.;
• Нукус ТИИБ ҲПБ ПИ лейтенант Д.Ж.;
Асака ТИИБ ҲПБ ВЁЎНГ И лейтенант Т.Х.;
Қоракўл ТИИБ ҲПБ ПИ майор Ў.Э.;
Шахрисабз ТИИБ ҲПБ ПИ катта лейтенант Х.М.;
Самарқанд ШИИБ ҲПБ катта инспектори майор О.Т.;
Окдарё ТИИБ ҲПБ ПИ лейтенант Б;
Яшнобод ТИИБ ҲПБ ПИ катта лейтенант Ж.Қ.;
·
• Бектемир ТИИБ ҲПБ ПИ лейтенант Б.И.;
• Янгибозор ТИИБ ҲПБ ПИ майор Ш.Х.;
• Янгиариқ ТИИБ ҲПБ КПИ майор А.Х.;
4. ЖК ва уЖККБ ходимлари – 10 нафарига;
Мархамаг ТИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ тезкор вакили капитан Ф.А.;
• Андижон вилояти ИИБ ЖК ва УЖККБ катта тезкор вакили лей- тенант Ф.У;
.
·
Шахрисабз ТИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ тезкор вакили лейтенант У.Э.;
БОЁВУТ ТИИБ ЖК ва УЖККБ тезкор вакили катта лейтенант Д.К.;
• Миробод ТИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ тезкор вакили катта лейтенант Д.А.; Бешариқ ТИИБ ЖК ва УЖҚКБ тезкор вакили капитан Ш.;

Гурлан ТИИБ ЖК ва УЖККБ тезкор вакили катта лейтенантлар Б. ва А.;
• Навоий шаҳар ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ бўлинма бошлиғи в.б. майор Х.; • Навоий шаҳар ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ бўлинма бошлиғи майор С.
||
Президентимиз Шавкат Мирзиёев олдимизга кўйган вазифадан келиб чикиб жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликларнинг эрта олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Бу борада асосий масъулият профилактика инспекторлари зиммасига тушгани учун улар хизмат функциясига кирмайдиган ишлардан озод этилмокда. Профилактика инспекторларига ўзи ишлайдиган ҳудуддан хизмат уйи ажратилмоқда. Бу кечаю кундуз ўзига бириктирилган маҳалладаги криминоген вазиятдан хабардор булади дегани.
Марказий ва ўрта бўғиннинг штат бирликлари қисқартирилиб, профилактика инспекторлари сони 22 фоизга кўпайтирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 августдаги қарорига мувофик, профилактика инспекторларининг 7024 нафари имтиёзли кредит асосида автомашиналар билан таъминланди. Бугунги кунда улар ҳеч бир қийинчиликсиз фукаролар мурожаатлари юзасидан манзилларга тезкорлик билан етиб бориб, кўтарилган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари келгусида ўз хизмат фаолиятини «Ички ишлар органларининг маҳалладаги вакили эмас, балки маҳалланинг ИЧКИ ишлар органларидаги вакили сифатида олиб бориши ва ўз ҳисоботларини ана шу тамойилдан келиб чиққан ҳолда такдим этиши лозим» деган эдилар. Ана шу талабдан келиб чикиб ҳозирги пайтда профилактика инспекторлари фуқаролар йиғини кенгаши таркибига киритилди. Ҳар ойда йигин томонидан уларнинг ҳисоботини эшитиш тизими йўлга қўйилди. Бу ўзининг ижобий натижасини бермокда.
Бирок профилактика инспекторлари орасида ўз хизмат фаолиятига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашаётган нопок ходимлар ҳам ҳамон учраётгани тизимни обрўсизлантирмокда.
Ўтказилган тадқиқотлар жараёнида ўтказилган анкета суровида профилактика инспекторларидан уларнинг қонунчилик ва хизмат интизомини бузишга сабаб бўладиган омиллар ҳақида сўралди.
Зиёдуллаев М.3. Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқа- ришни такомиллаштириш: Монография. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академия- си, 2019. - 170-171-бетлар.
No
1.
19-жадвал
Профилактика инспекторларининг қонунчилик ва хизмат интизомини бузишга сабаб бўладиган омиллар1, фоизда
Саволларнинг номланиши
| Яшаш, турмуш шароитидаги етишмовчиликлар |Норматив-ҳуқуқий хужжатларда кўзда тутилмаган (таянч
Фоизда
38,4%
2.
| пунктини таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқ.) харажатларнинг кўплиги
15,4%
3.
| Айрим профилактика инспекторлари касбий тайёргарлик
20,2%
даражасининг пастлиги
4.
Айрим профилактика инспекторлари
маънавий
16,7%
||
савиясининг пастлигини
1
-
Айнан жадвалдаги масала юзасидан ички ишлар органлари раҳбарларининг фикри ўрганилганида, уларнинг 62,0% профилактика инспекторлари орасида салбий тавсифланувчи ва хизматга тасо- дифан кириб қолганлар борлигини, 36,6 % профилактика инспекторларининг касбий тайёргарлик даражаси пастлигини, 32,4%- уларнинг яшаш турмуш шароитидаги камчиликларни; 29,6%- норматив- Хукукий хужжатларда кўзда тутилмаган харажатларнинг кўплигини муаммонинг сабаби сифатида кўрсатишган2.
20-жадвал
Ўзбекистонда фаолият юритаётган жами профилактика (катта) инспекторларининг маълумотлари бўйича таҳлили 3, фоизда
Саволларнинг номланиши
No
Жавоблар
Олий маълумотли профилактика (катта) инспекторлари |
97,5 фоиз
улуши
Жумладан:
1.
Олий маълумотли ҳуқуқшунослик маълумотига эга профилактика (катта) инспекторлари улуши
11,7 фоиз
2.
|Олий маълумотли педагог маълумотига эга профилактика
55,3 фоиз
(катта) инспекторлари улуши
3.
Ўрта махсус маълумотли
профилактика
(катта)
2,5 фоиз
инспекторлари улуши
4.
Бошка мутахассисликлар
33,0 фоиз
1
2
Жадвал муаллиф томонидан ИИВ маълумотлари асосида шакллантирилган. Зиёдуллаев М.З. Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқариш- ни такомиллаштириш: Монография. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019.-170-171-бетлар.
3 Жадвал муаллиф томонидан ИИВ маълумотлари асосида шакллантирилган.
Хусусан, жадвал маълумотлари таҳлили натижаларига кўра, республикада фаолият юритаётган жами профилактика (катта) инспекторларининг 97,5 фоизи олий маълумотли, 2,5 фоизи ўрта махсус маълумотли ходимлар, олий маълумотлиларнинг 11,7 фоизини эса хукукшунос, 55,3 фоизини педагог ва 33,0 фоизини бошка мутахассисликлар ташкил этаётганлиги кузатилди.
Колаверса, Тошкент шаҳар туманларида фаолият юритаётган 200 нафардан ортиқ ходимлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 32 фоизи профилактика инспекторларининг касбий малака ва тажрибаларини пастлигини, уларнинг ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажаришларига тўсқинлик қилаётган омил сифатида кўрсатган.
4.5. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш географияси, миқёси, коррупцияга энг кўп дучор бўлган соҳавий хизматлар, коррупциянинг юзага келиш сабаблари ва шарт-шароитларини
аниқлаш
||
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар нисбатан тез-тез содир булиб турадиган жойлар (ҳудудлар)ни, уларнинг содир этилиши ҳолатларини (объектив, субьектив) ҳисобга олган ҳолда мунтазам назорат қилиб туриш вазиятни баҳолашнинг муҳим омилидир. Коррупция кўринишидаги жиноят безорилик, ўғирлик, талончилик жиноятларидан кескин фарк килади. Коррупцияга оид хукукбузарликларни содир этиш географияси, яъни у тез-тез содир этиладиган жойларни аниқлаш муҳимдир. Сўнгги пайтларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар аҳолига хизмат кўрсатувчи ҳамда моддий бойлик айланмаси мавжуд бўлган давлат органлари ва муассасаларда содир этилиши кўп кузатилмоқда. Булар курилиш, соғликни саклаш, таълим, лицензия, фойдаланиш учун ер, яшаш учун уй-жой, банк-кредит соҳаси, кредитга уй-жой, автотранспорт воситаларини сотиш кабилар билан шуғулланувчи муассасалардир.
Криминологияга бағишланган тадқиқотларда жамиятда коррупция жиноятини келтириб чикарувчи бир туркум сабаблар келтириб ўтилади. Улар каторида куйидаги устувор сабаблар кўрсатилади: а) ижтимоий-
||
иқтисодий; б) ижтимоий-сиёсий; в) ҳукукий; г) ташкилий-бошкарув; д) мафкуравий; е) тарбиявий; ж) маънавий-психологик1.
Шубҳасиз, ижтимоий-иқтисодий омиллар коррупция жиноятлари билан боглик жиноий виктимологик ҳолатни келтириб чиқаришда асосий сабаб ҳисобланади. Ушбу сабаблар баъзан оммавий, баъзан гуруҳга хос, бошқа ҳолларда шахсий, яна бир ҳолларда турдош виктимликни келтириб чиқариши мумкин. Оммавий виктимлик кўпинча давлат ва жамоат идоралари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг муайян объектив ҳолатларда оммавий тарзда коррупция хукукбузарликларини содир этилиши ҳолатини англатади. Оммавий виктимлик асосан муайян ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида вужудга келган ёки шаклланган шарт-шароитларда намоён бўлади. Масалан, мактабгача тарбия муассасаларида етарли ўринларнинг мавжуд эмаслиги, ота-оналар томонидан болаларни ўша муассасаларга жойлаштириш учун турли йўлларни, шунингдек коррупциявий имкониятларни излашга мажбур қилади. Ёки аксинча, нопок ходимлар томонидан болани муассасага жойлаштириш учун пул олиниши барча ота-оналар учун «умумий қоида»га айлантирилади.
Олий таълим муассасаларида таълим олаётган ўкувчиларнинг ўқитиш жараёнидаги виждонсизлик ва нопок ўқитиш жараёни ҳамда адолатсиз баҳолаш амалиёти туфайли, жорий ўқув семестридан яхши баҳолар билан ўтиб олиш учун, таълим муассасасининг профессор- ўқитувчиларини ноқонуний тақдирлашга далолат киладилар. Бундай вазиятларда жабрланувчи ўзининг салбий фаол эгри ҳаракатлари оркали профессор-ўқитувчиларнинг жиноий коррупциявий хулк-атворини кучайтиради. Ўқув жараёнида ўқувчининг нофаол виктимлиги ва ўқув семестрларининг яқинлашиши билан уларнинг виктимлик мойиллигининг ўсиши, коррупция жиноятларини содир этувчи шахслар учун ўз хулк- атворларини оклаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Адабиётларда коррупция жиноятлари билан боғлиқ бўлган яна бир Виктимологик холат сифатида жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатидаги кескин ўзгаришлар келтириб ўтилади. Маълумки,
1
Ванюшин В.А. Основные факторы коррупции // Социология коррупции: мат-лы науч. практ. конф. 20 март. 2003.- М., 2003.- С. 80-83.
2
Вишневецкий К.В. Виктимологический механизм коррупции // интернет-ре- сурс. - URL: http://teoria-practica.ru/rus/öles/arhiv_zhurnala/2014/14/.w/vishnevetskiy.pdf.
||
Ўзбекистонда биз учун мутлақо янги бўлган бозор муносабатларига асосланган иқтисодий бошқарув шакли ҳукм суради. Дарҳақиқат, ижтимоий-иқтисодий бошқарув жараёнларининг ўзгариши оқибатида, ҳокимиятнинг бошкарув органларига турли даражадаги инсоний ресурслар келиб қўшилди. Уларнинг кўпчилиги - хўжалик юритувчи субъектлар учун хам, шахсан ўзи учун ҳам, даромадни имкон кадар юкори даражада олишга йўналтирилган устувор мотивга эга. Бозор муносабатлари шароитида жамият ҳаётидаги шахснинг ижтимоий муваффақияти бевосита у оладиган даромадга қараб баҳоланадиган, у эгаллаб турган лавозим эса унинг бойлигининг миқёсини белгиловчи мезонга айланган. Зеро, ўтиш даврида Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни бошқаришдаги давлатнинг қатъий маъмурий усули, иқтисодий соҳалардаги монополияни вужудга келтириб, коррупциоген ҳолатларнинг янада кучайишига олиб келди. Ҳар қандай соҳадаги монополия эса коррупция жиноятларининг вужудга келиши ва чукур илдиз отиши учун энг қулай шарт-шароит ҳисобланади.
Шунингдек, муайян моддий ва молиявий маблағга эга бўлган давлат ва корпоратив ташкилотларни самарасиз бошкариш ҳолатлари ҳам, коррупциявий виктимликни вужудга келтирувчи сабаб саналади. Чунки бундай бошкарув натижасида моддий ва молиявий ресурслар назоратсиз сарф қилиниши, уларнинг ҳисобини юритишдаги пала-партишликлар, моддий бойликларни сақлаш ва жунатишдаги ташкилий-назорат нуксонлари коррупциявий жиноий хулқ-атворни келтириб чиқаради.
Адабиётлар таҳлили ҳам ҲМҚОлар, суд ва назорат қилувчи идораларнинг самарасиз фаолиятлари коррупциявий виктимологик холатларни вужудга келтирувчи энг асосий ташкилий-бошқарув сохасидаги сабаблар сифатида эътироф этилади. Ушбу орган ва идоралар коррупция жиноятларига ҳуқуқий воситалар орқали самарали кураш олиб бориш учун масъул бўлган асосий давлат органлари ҳисобланадилар. Аммо ҲМҚОлар ва назорат идоралари ўзларига юклатилган вазифаларни доим ҳам тўлиқ ва ҳалол уддалай олмаганлар, баъзан эса ушбу идоралар Радачинский С.Н. Провокация преступлений как комплексный институт уголов- ного права: проблемы теории и практики: автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. - Н. Новгород, 2011.-C.44.
2 Деятельность правоохранительных органов Российской Федерации по противо- действию коррупции / Под ред. А.В. Кудашкина. - М., 2011. - С.6.
раҳбарларининг ўзлари коррупциявий жиноий уюшмага раҳбарлик қилганлар. Жумладан, 2019 йилнинг ноябрь ойида ИИВ тизимида, аникроги, тергов изоляторида аниқланган жиноий гуруҳ фаолиятининг ОАВда шов-шувга сабаб бўлиши. Бу ҳолат жамиятдаги ҳукуқни қўллаш сохасида аҳолининг ва юридик шахсларнинг потенциал ва реал виктимлигини жиддий ошишига олиб келган.
Афсуски, ХМКО фаолиятида ҳам коррупцияга оид ҳукукбузарлик- ларни содир этиш факти ҳамон учраб турибди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши буйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан, Ўзбекистон Республикасида фан ва таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда кадрлар тайёрлашни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш масалалари энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланди.
Чунки кейинги йилларда ИИОда ўз ечимини кутаётган куплаб муаммо ва камчиликлар ички ишлар органлари тизимини тубдан такомиллаштиришни тақозо этаётган эди. Бундай шароитда ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш масалалари энг асосий вазифалардан биридир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев кадрлар масаласининг ўта долзарблигини инобатга олиб, «ички ишлар органлари ходимлари лавозимига номзодларга қўйиладиган малакавий талаблар, кадрларни танлов асосида ишга олиш жараёнлари, ички ишлар органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини назарда тутадиган ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилишини, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари хулк-атворининг янгиланган қоидалари, ходимларни тарбиялаш ва хизмат вазифасини лозим даражада бажарилишини таъминлаш чораларини назарда тутадиган ички ишлар органларининг интизом устави ҳам ишлаб чиқилиши зарур»лигини вазифа этиб белгилаган.
||
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги боскичга кўтарамиз. - Т., 2018. -339-6.
21-жадвал
Ne
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
6
9.
10.
11.
Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш соҳасидаги
муаммолар
Муаммолар географияси
|Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун нормаларини ҳаётга тўлиқ татбиқ этишдаги сусткашлик.
|ИИО ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини | ошириш тизими ҳозирги талабларга жавоб бермаслиги.
|Порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳамон| учраб турганлиги.
|ИИО шахсий таркибининг интеллектуал ва касбий даражасининг етарли
эмаслиги.
|ИИО ходимларини кўшимча тадбир ва ишлардаги иштироки туфайли Мортикча вазифалар юкланишига оид харажатларнинг мавжудлиги.
|Ходимларнинг касбий кўникмалар, фаол ижтимоий-фуқаролик хулқ- |атворнинг тўлиқ шаклланмаганлиги.
|Устоз-шогирд анъанасини самарали ишламаётганлиги.
Янги ходимларни ишга қабул қилишда аксарият ҳолларда тамагирликка |йул куйилганлиги
Иш ҳақининг оила эҳтиёжларини таъминлашга етарли эмаслиги, уй-жой |билан таъминланмаган ходимларнинг ижарада туриши.
|ИИОнинг барқарор профессионал кадрлар таркиби етарли даражада | шаклланмаганлиги, ҳуқуқий нигилизм.
|ИИОнинг таҳлилий-ҳуқуқий ва прогнозлаш фаолияти бугунги кун | талабларига жавоб бермаслиги.
Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва конунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш тизимдаги муҳим вазифалардан биридир.
Таянч тушунчалар:
Криминология, виктим, виктимология,
коррупцион виктимлик,
коррупцион жиноятчиликнинг виктимологик профилактикаси, коррупция
жиноятчилигининг динамикаси.
Савол ва топшириқлар:
1. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг криминологик таснифи деганда нимани тушунасиз?
2. Криминологияда коррупцияга оид жиноятчилик сабаб шароитлари қандай табақалаштирилади?
ва
3. Коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ёш хусусиятлари ҳам келтириб чикарадими?
4. Коррупцияга оид жиноятчилик сабаб ва шароитлари вақт ва таркалиш майдони нуқтаи назардан давлатнинг барча минтақасида, алохида олинган минтақада, қишлоқ ва шаҳар жойларда, доимий ва вактинча харакат килувчи сабаб ва шароитларга бўлинишини ёзма равишда баён этинг ва чуқур ўрганинг.
5. Коррупция курбонларининг виктимологик реабилитацияси деганда нимани тушунасиз ва унинг аҳамиятини санаб ўтинг.
6. Коррупция жиноятчилигининг потенциал курбони бўлишдан ҳимоя қилувчи имкониятларни ёзма баён этинг ва чуқур ўрганинг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда хукуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини янада такомиллаштириш тугрисида»ги Фармонининг мавзуга оид қисмини конспект қилинг ва ўрганинг.
8 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини мавзуга оид кисмини конспект килинг ва ўрганинг.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг Хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини мавзуга оид қисмини конспект килинг ва ўрганинг.
10. «Темур тузуклари»дан коррупциявий хукукбузарликларга оид куйидаги:
«Золимдан мазлумнинг ҳаққини олдим. Золим етказган моддий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уни шариатга мувофик иккиси ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошка- сига жабр-зулм етказмадим»;
«Ҳокимлару сипоҳдан қай бирининг халққа жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим» каби коидаларни ўрганинг ва изоҳланг.
11. Коррупция курбонига айланмасликда ходимларнинг юридик ва касбий тайёргарлигининг аҳамияти нимада? Конспект қилинг ва ўрганинг.
Мавзуни чуқур ўрганиш инструментарийси:
Виктимлашув - шахсдаги жиноят курбони бўлиш иқтидорининг вужудга келиши ва ривожланиши жараёни, яъни жиноят туфайли потенциал Виктимлик жараёнининг рўёбга чиқиши, курбоннинг 3 жисмоний, моддий ва маънавий зарар кўриши1.
Коррупцион виктимлик - жисмоний ёки юридик шахснинг жойлашуви ёки жисмоний ёки юридик шахснинг қобилияти, маълум бир хусусиятлари кучига таяниб (сифатлари, ютуқлари ёки камчиликлари) 11 бевосита ёки билвосита коррупциявий қилмишнинг қурбони тушунилади (хукукбузарлик ёки жиноятчилик).
1
Каранг: Квашис В.Е. Основы виктимологии. Проблемы защиты потерпевших от преступлений. - М., 1999. - С.21.
Download 31.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling