Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet1/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Педагогика ва психология кафедраси


Ё. ЖУМАНАЗАРОВ


ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ
(фанидан маърузалар матни)

Наманган – 2007


Ушбу муаммоли маьрузалар тўплами «Психологик хизмат» фанининг барча мавзуларини ўзида мужассамлаштиради.
Психологлар,педагоглар,педагог - психологлар ва талабалар учун мўлжалланган ушбу тўплам психологик хизмат фанининг моҳиятини очиб беришга ўз хиссасини қўшади деган умиддамиз.
Мазкур муаммоли маьрузалар тўплами педагогика ва психология кафедрасининг ____ _______200_ йил __ баённомаси билан тасдиқланган.

НамДУ ўқув - услубий кенгашининг ____ _______200_ йил _ сонли баённомаси билан нашрга тавсия этилган.


Тузувчи : Ё. Жуманазаров.




Тақризчи: З. Қурбонова.



1 . Мавзу. ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ПРЕДМЕТИ


Режа: 1. Психологик хизматнинг ривожланиш тарихи
2. Психологик хизмат ҳақида НИЗОМ
3. Психологнинг маслаҳат беришлари
4. Психодиагностик ишлар
5. Психологнинг ривожлантирувчи ва коррекцион ишлари
6. Психологнинг психопрофилактик ишлари


Психологик хизматнинг асосий мазмуни нима ?


Психологик хизмат АҚШ да 1800 йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. АҚШ нинг биринчи амалиётчи психологлари ўз-ўзини тарбиялаш муаммосини ўрганган экспериментал психологлар эдилар. Америка мактабларида ақлий тараққиёт коэффицентини аниқлаш кенг тарқалиб, кейинчалик «Гайденс» хизматининг ривожланишига олиб келди.
Француз мактаб психологиясининг отаси Алъфред Бине бўлиб, у бу соҳада 1894 йилдан бошлаб иш бошлаган. 1905 йилда Франция таълим вазирлиги Бинега умумий дастур бўйича ўқий олмайдиган болаларни текшириш муаммоси билан мурожаат қилади ва шу тариқа ақлий тараққиётда орқада қолган болаларни ажратадиган Бине-Симон тести яратилди.
1990 йилда Францияда мактаб психологик хизмати ташкил этилади. 1970 йилда Францияда психологик-педагогик бирдам гуруҳлари психологик хизматнинг асосий турини ташкил этади. Бундай гуруҳлар мактаб психологияси бўйича бир мутахассис, таълим психологияси бўйича бир мутахассис, психомотор ривожланиш бўйича бир мутахассисни ўз ичига олади. Бундай бригада 800-1000 ўқувчига хизмат қилади, бир мактабда жойлашиб, бир неча мактабга хизмат қилиши мумкин.
1985 йилда Франция педагогик психологларининг функциялари аниқлаб берилди. Педагогик психолог шахснинг хар томонлама ривожланиши учун қўлидан келган барча ишларни қилиши керак, бунда у бу ишларга ўқитувчиларни ва ота-оналарни ҳам жалб этиши мумкин. Педагогик психолог ўз ишида лозим топса, мактаб ва оила тарбиясига қарши чиқиши мумкин, деб махсус таъқиқланган.
Кўпчилик Шарқий Европа мамлакатларида мактаб психологик хизмати туман ёки вилоят психологик-педагогик марказлари шаклида ташкил этилган. Масалан, 1980 йилда Чехославакияда тарбия масалалари бўйича модда мактаб тўғрисидаги қонунга киритилди. Психологик хизматнинг асосий мазмуни - соғлом шахснинг ўсишини таъминлаш, шахс ривожланишидаги турли қийинчиликларни коррекция қилиш, касб танлаш муаммоларидир.
Чехославакиядаги психолог маслаҳатчининг асосий функцияси психодиагност фаолиятдан иборатдир.
Собиқ совет психологиясида болалар тарбияси ва таьлимида психологиядан фойдаланиш борасида уринишлар педология доирасида вужудга келди. Педология ривожланаётган ва ўсаётган шахснинг барча биологик ва ижтимоий хусусиятларини қамраб олувчи фандир. 1936 йилда педологик қарашларини тўхтатиш хақида қарор қабул қилинди, шу билан бирга рус психологлари амалга ошираётган бола психологиясидаги ижобий изланишлар ҳам тўхтаб қолди. Фақат 60 йилларнинг охирига келиб, психологларнинг мактаб ишида амалий иштирок этиши қайта тикланди.
Эстон психологлари «тарбияси қийин» ўсмирлар учун махсус мактабларда иш олиб бордилар. 1984 йилда Москвада СССР ФА психология институтида «СССР да психологик хизмат муаммолари бўйича 1 умумиттифоқ анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда мактабда психологик хизмат секцияси ҳам иш олиб борди.
Собиқ совет Иттифоқида биринчи бўлиб Эстонияда 1975 йилда мактабда психологик хизмат ташкил этилди рахбари Х.И.Лийметс, Ю.Л.Сиэрд бўдиб, тарбияси қийин ўсмирлар учун махсус мактабларда иш олиб бордилар. Россияда 1982 йилда мактабларда психолог штати очилди. Россияда И.В.Дубровина психологик хизматнинг ривожланишига улкан улуш қўшган, у ушбу мавзуда докторлик диссертациясини ёқлаган ва бир қанча асарлар муаллифидир.
1989 йилда Ўзбекистонда амалиётчи психологларнинг етишмаслиги сабабли Низомий номли ТДПУда амалиётчи психологлар тайёрлаш факультети очилди. Ўзбекистонда психологик хизматнинг ривожланишида М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Б.Р.Қодиров, Г.Б.Шоумаров, В.М.Каримова, Ш.Р.Баратов, Э.Н.Саттаров, Ф.Исмагилова, З.Т.Нишанова, Н.С.Сафоев, Ф.И.Ҳайдаров, С.Х.Жалилова ва бошқалар хисса қўшганлар. 1998 йилда Ш.Р.Баратов "Таълим тизимида ва ишлаб чиқаришда психологик хизматни ташкил этишнинг психологик хусусиятлари" мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling