Психологик турлар


Download 13.9 Kb.
Sana02.04.2023
Hajmi13.9 Kb.
#1319068
Bog'liq
Тест психологик тип интроверт ва экстроверт

ТЕСТ: «Экстраверсия/интроверсия»


Машҳур психолог Г.Юнг ўзининг “Психологик турлар” китобида инсонларни характерининг турлари бўйича 2 катта гуруҳга ажратади: экстравертлар (ташқарига мурожаат қилувчилар) ва интроверлар (ичкарига мурожаат қилувчилар). Ҳар бир тур ўзининг ижобий ва салбий бўлган ўзига хос алоҳида характерига эга.


Сиз қайси турга тааллуқли эканлигингизни билишга уриниб кўринг, кейинги тасдиқларни ўзида бирлаштирган икки гуруҳга нисбатан қўшилинг ёки қўшилманг.




А гуруҳи
1. Сизнинг кунингиз воқеаларга бой: сиз 2 фильм, спектакль кўришга, китоб ўқишга ва белгиланган беш учрашувдан биттасига бора оласизми.
2. Уйингизда радио, телевизор ва телефоннинг йўқлиги сизда ранжиганлик ҳолатини вужудга келтирадими.
3. Сизнинг дўстларингиз ва танишларингизнинг сони доимо ўсиб борадими.
4. Сиз таржимаи ҳолда акс этган инсон чеҳрасини сана, формулалар ва бегона фикрларга нисбатан осон эслаб қоласизми.
5. Сиз қувноқ компанияни ёқтирасизми ва ёлғизлик олдида иложсиз қолгандай бўласизми.
6. Сиз ҳазил қилишни, янги ғийбатларни муҳокама қилишни, анекдотлар айтиб беришни ёқтирасизми. Қоидага кўра, сиз жанжалкаш эмассиз.
7. Сиз омма олдида чиқишни ёқтирасиз ва барчанинг диққат марказида туришни афзал кўрасиз.
8. Сиз сўнгги барча воқеалардан доимо хабардор бўласиз.
9. Сиз нотаниш одамлар билан зудлик билан чиқишиб кета оласиз, номалум ҳолатларда яхши йўналиш оласиз.
10. Сизнинг қарорингиз жуда тез ва шошилинч бўлади.
11. Бошқа шаҳарга ташриф сизга катта завқ олиб келади.
12. Сиз ўз режа ва ғояларингизни ўндан бир қисмини ҳам амалга ошириш ҳолатида эмассиз.
13. Сизнинг соғлиғингиз хусусида доимо хавотирланувчи одамлар сизга жуда ёқмайди, айниқса агар сиз улардан бу ҳақида сўрамаган бўлсангиз.
14. Сиз учун атрофдагиларда яхши таассурот қолдириш жуда муҳим.
Б гуруҳи
1. Сиз учун турли хил воқеалар таъсири остида қарорни ўзгартириш ва бекор қилиш муҳим аҳамиятга эга.
2. Сизнинг таассуротларга берилишингиз сиз учун ёқимли. Сиз яхши фильм, спектакльни кўрганда улар сизда кучли таассурот уйғотади.
3. Сизнинг дўстларингиз кўп эмас ва сизни нотаниш компаниялар қизиқтирмайди.
4. Сиз қандайдир ҳолатни тўлалаигича эслай оласиз, унинг айрим қисмлари эътиборингиздан қолган.
5. Баланд шовқин, кулгу, мусиқа сизни безовта қилади.
6. Сиз фақатгина шундай буюмларни олиб юришни яхши кўрасизки, хатто улар кўп бўлмаса ҳам сизнинг назарингизда сизга мос келади.
7. Сиз суратга тушишни ёқтирасиз, сизга безакланган ва чиройли сувенирлар ёқади.
8. Сиз овқат тайёрлашни ёқтирасиз.
9. Компания доирасида доимо барча учун кўринарли бўлган жойда сиз кўринмайдиган (билинмайдиган) ҳолатда қолишни афзал кўрасиз.
10. Сизнинг янги ҳолат, вазият ва жамоага тезда мослашишингиз қийин.
11. Сиз етарли даражада жиддий одамсиз.
12. Сиз ваҳима касалига чалингансиз (ипохондрик). Ўзингизнинг соғлиғингиз ва касал бўлиб қолишингиз тўғрисидаги фикр сизни доимо хавотирлантиради.
13. Сизни ўйлантираётган масала бўйича қарор қабул қилишдан аввал сиз узоқ ўйлашга қодирсиз.
14. Баъзан сизни ғалати одам дея ҳисоблашсада, лекин сиз бунга эътибор бермайсиз.


Натижаларни шарҳлаш
Агар сизда А тасдиқловчи гуруҳида ижобий жавобларингиз кўп бўлса, сиз яққол ифодаланган экстравертсиз, агар Б гуруҳида бундай бўлса сиз – интроверт.
Агар икки гуруҳда ижобий жавоблар миқдори тахминан бир хил бўлган бўлса, сиз – амбавертсиз ва сиз учун иккала турнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуддир.
Download 13.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling