Python асосида файл менежерини яратиш технологияси


Download 383.94 Kb.
bet1/2
Sana15.04.2022
Hajmi383.94 Kb.
#639324
  1   2
Bog'liq
2 5341413039465828605
1-mus, Maqsad-sari-bir-qadam-metodi, Bag‘rikenglik maqola MirzakhmedovaR, Bag‘rikenglik maqola MirzakhmedovaR, 2 5429321845964805882, Suyuqlik va gazlarda yopishqoqlikning molekulyar mexanizlarni tadqiq etish, 2 5194939652351465089, Ночизиқли оптика, 2 mavzu, 2021-IWF-YWC Regulations-and-Invitation Final

Python асосида файл менежерини яратиш технологияси.
Нуриллаев Ш., Туракулов И.Н. Ш.Р.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, shaxzod6035@mail.ru
Информатика ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчилар учун файллар ва директория (папка)лар билан ишлаш (файл ва папкаларни нусхалаш, уларни йўқотиш, қайта номлаш ва бошқалар) жуда муҳимдир. Ушбу вазифаларни файл менеджерлари ёрдамида амалга ошириш мумкин. Шу туфайли янги ахборот технологиялари асосида ихчам, ишлаш учун қўлай бўлган файл менеджерларини яратиш актуал ва замонавий муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Файл менежерлари (ФМ) - бу операцион тизим (ОТ) билан ишлашга мўлжалланган қобиқ дастурлари бўлиб унинг ёрдамида фойдаланувчилар каталог ва файлларни кўриш, нусхалаш, ўчириш ва яратиш, дастурларни ишга тушириш ва бошқа ишларни бажаришлари мумкиндир. Асосий функцияларга қўшимча равишда, кўпгина файл менежерлари бир қатор функцияларни ўз ичига олади, жумладан, тармоқ билан ишлаш, захира, принтерни бошқариш ва ҳоказо.
Биринчи ФМ лардан бири Питер Нортон томонидан DOS билан ишлаш учун яратилган Norton Commander бўлиб ҳисобланади. У биринчи бўлиб икки панелли интерфейсдан фойдаланади. ФМда экран иккита мустақил майдон ёки панелга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири дисклардаги каталоглар ва файлларнинг мазмунини акс эттиради.
Файл менежерларининг икки тури мавжуд - навигацияли ва икки панелли (ортодоксалли).
Энг машҳур икки панелли файл бошқарувчилари: Norton Commander, Dos Navigator, Volkov Commander, PIE Commander, FAR Manager, Total Commander, POSIX (Linux, БСД ва бошқалар), Midnight Commander, Crusader, Gnome Commander ва бошқалардир.
Навигацияли файл бошқарувчилари: Windows Explorer (англ. Windows Explorer) - Windows, Маc ОS X, Finder, PathFinder, POSIX (Linux, БСД ва бошқалар), Konqueror, Nautilus (файл менежери) ва бошқалардир.
Замонавий файл менежери қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак: файллар билан ишлашнинг қулай усулини таъминлаш, матнли файлларни нусхалаш, ўчириш, кўчириш, яратиш, таҳрирлаш, ҳар хил турдаги файллар билан ишлаш учун ташқи дастурларни ишга тушириши, клавиатура ва сичқонча ёрдамида компютер билан осон ва қулай ишлаш имконини берадиган, турли кодлашларни қўллаб-қувватлаш (жумладан, Unicode), бир нечта файлларни қидириш ва алмаштириш, бир нечта файллар номларини ўзгартириш, расмларни кўриш, архивлар билан ишлаш ва бошқалар.
Бугунги кунда кенг қўлланилаётган қуйидаги файл менеджерларини ана шундай муаммолар ечимига бағишланганлигини таъкидлаб ўтишимиз мумкин, булар: GNU Midnight Commander (MC) — Norton Commander интерфейсига ўхшаш UNIX/Linux ҳамда Миcрософт Windows, ОС/2, Маc ОS ларда ишловчи файл менеджери, XNC (Х Northern Captain) - кўп ойнали файл менежери. XYZ Commander (console visual file manager) - Python тилида ёзилган *nix тизимлари учун консол файл менежери, Tucan Manager - маълумотларни юклаш ва юклаб олиш жараёнини автоматлаштириш учун тўлиқ Python-да ёзилган, Gollem (web-based File Manager) - PHP-да ёзилган ва веб-интерфейс асосида амалга оширилган файл менеджери, MyCommander (lightweight, cross-platform file manager) - Norton Commander услубидаги интерфейсга эга кўп платформали икки панелли файл менежери, Java тилида ёзилган, Crusader (advansed twin panell file manager for KDE 3), Tux Commander, Konqueror, Sunshine Commander, TkDesk ва бошқалар [1].
Адабиётлар ва интернет манбааларида бир қанча файл менеджери ва уларни яратиш бўйича тавсияларни кўришимиз мумкин [2,3,4].
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин: Файл менеджерларини янги хборот тизимлари маҳсули бўлган Python, Java ҳамда PHP алгоритмик тилларда яратилиш мақсадга муофиқдир. Чунки бу тилларда яратилган дастурий воситалар ҳеч қандай операцион тизимга боғлик бўлмайди. Шунинг учун муаллифлар томонидан PyQT 6 да файллар ва папкаларни захирали нусхалаш ишларини бажарувчи файл менеджери дастурий воситаси ишлаб чиқилди.
Икки ойнали файл менеджерининг кўриниши қуйидагичадир (Расм 1.):

Расм 1. Файл менеджери бош ойнаси
Ушбу ойнадаги бошқарувчи тугма босилганда чап ойнадаги барча папка ва файлларнинг захирали нусхалари ўнг ойнада яратилади. Агар кўчирилаётган файл ёки папканинг нусхаси ўнг ойнда мавжуд бўлса уларнинг энг охирги варианти сақланди (Расм 2):

Расм 2. Натижавий ойна
Фойдаланилган адабиётлар

  1. https://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/46830

  2. https://habr.com/ru/post/525976/

  3. https://www.youtube.com/watch?v=s3vr7STqjwk

  4. https://techblog.sdstudio.top/fajlovye-menedzhery-na-php/


Download 383.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling