Рақамли кодли автоблокировка


Download 69.69 Kb.
bet2/5
Sana10.04.2022
Hajmi69.69 Kb.
#631748
1   2   3   4   5
Bog'liq
9.Raqamli kodli avtoblokirovka
Futbol-oyinini-paydo-bolishi-va-qoidalari, work, work, АЛ Якуний назорат вариантлари2, davlat va huquq nazariyasi tarixi., Document, anketa, Mustaqil ish mavzulari (1), Dasturiy injene-WPS Office, Документ, Документ, Tebranishlar va to’lqinlar. Tebranma harakat, Muhandislik texnologiyalari fakulteti, Корп.молия ўзб, Корп.молия ўзб

15) динамик заҳиралаш. Объект элементи бузилиши содир бўлганда, уни тузилишини ўзгартириш орқали заҳиралаш. Бу эрда, маълумот узатишнинг асосий тракти тўғри чизиқ, эҳтимолли трактлар пунктир чизиқдир. 16) Бинони заҳиралаш (асосий элемент ишдан чиққанда, унинг вазифаси заҳира элементига ўтганда заҳиралаш). бу эрда, 1-асосий элемент, 2 ва 3 – заҳира элементлар . 17) Кўчувчи заҳиралаш (асосий элемент гуруҳи бир ёки бир нечта заҳира элементи билан алмаштирадиган заҳира). 18) Доимий заҳиралаш (объектни функционаллаштиришда асосий элементлар билан бирга заҳира элементлари ҳам қатнашади).2 2 Раилwай сигналинг & интерлоcкинг. Эдитор: Грегор Тҳеег, Сергеж Власенко. Паге 28

Заҳирадаги элемент юкланганлик даражаси бўйича турли ҳолатларда бўлиши мумкин: 1) Агар заҳира элементи асосий элемент ишлайдиган режимда бўлса, юкланган заҳиралаш дейилади. 2) Агар заҳира элементи асосий элементдан камроқ юкланган режимда бўлса, энгиллашган заҳиралаш дейилади. Агар заҳира элементи юкламага эга бўлмаса, юкланмаган заҳиралаш дейилади. Тузилмавий заҳиралаш нафақат қурилмани ишлашини ошириш, балки унинг қиймат ишончлилигини ошириш учун ҳам қўлланилади. Тизим иш натижаси ишончлилигини ошиириш мақсадида, масалан, иккита машина битта масалани эчади. Агар иккита машинанинг натижаси бир хил бўлса, тўғри деб ҳисобланади. Бундай заҳиралаш дубллаштириш дейилади. Ишловчи элементларни улаш ўта қийин бўлиши мумкин ёки дубллаштирганда, масалан, ишловчи машиналар 3 тага тенг бўлиши мумкин. Натижа камида 2 та машина натижаси бир хил бўлса, тўғри деб ҳисобланади. Бундай заҳиралаш можаритор ёки овоз бериш тамойили бўйича заҳиралаш дейилади. Можаритор заҳиралашнинг схемаси қуйидаги расмда келтирилган. Функционал заҳиралаш Функционал заҳиралаш – элементни қўшимча вазифаларни бажариш, берилган вазифани қўшимча воситалар билан бажариш қобилияти фойдаланиладиган заҳиралашдир. Функционал заҳиралашдан фойдаланилганда, объект ишининг самаралилиги асосан ва заҳиралаш режимидаги иши бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун функционал заҳирали объект ишончлилигини баҳолаш учун хавфсизлик баҳоси кам маълумотланган ва фойдаланиш учун этарлича яроқсиз деб олинади. Бу ҳолда энг мос ишончлилик кўрсаткичи – самаралилик коэффисиэнти, ишончлилик кўрсаткичининг тўплами ва бузилишга ўртача ишлаш давомийлиги [ Р(т), ТО,КГ]. Вақтий заҳиралаш – берилган функцияни бажариш учун заҳира вақти фойдаланиладиган заҳираланишдир.


Download 69.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling