Рангли металлар 13. Мавзу расмда совитилган суюқликлар учун мўлжалланган алюминий банклари турли даражада тайёрланган. Дастлабки хом ашё бўлиб банкалар учун лист хисобланади, алюминий хом ашёдан тайёрланади


Download 0.83 Mb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi0.83 Mb.
#588567
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13.Рангли металлар
Talim tugrisidagi qonun uz, Savol-11.Unga k-WPS Office, Savol-11.Unga k-WPS Office, 2 5332527778627585965, 2 5332527778627585965, 2 5332527778627585965, Zakovattttt, Zakovattttt, Zakovattttt, Zakovattttt, Zakovattttt, tarix uzb 6 imtihon, tarix uzb 6 imtihon, Документ Microsoft Word, Документ Microsoft Word


РАНГЛИ МЕТАЛЛАР

13. МАВЗУ


Расмда совитилган суюқликлар учун мўлжалланган алюминий банклари турли даражада тайёрланган. Дастлабки хом ашё бўлиб банкалар учун лист хисобланади, алюминий хом ашёдан тайёрланади. Бу банкаларни тайёрлаш жараёни қуйидаги этаплардан иборат: кенгайтириш, керакли форма бериш, пардозлаш, тозалаш, декорациялаш, бўйин қисмини ҳосил қилиш ва флянецдан.




Режа:

  1. Рангли металл ва уларнинг қотишмалар



13.1. Рангли металл ва уларнинг қотишмалар
Пўлат ва темир асосли бошқа қотишмалари жуда кўп миқдорда ишлатилади, чунки бу материаллар энг яхши турли механик хоссаларни намоён этади, ишлаб чиқариш технологияси содда ва нисбатан арзон. Аммо уларнинг ҳам айрим кўрсатгичларида чекинишлар мавжуд, булардан асосийлари:

  1. Нисбатан юқори зичлиги;

  2. Нисбатан электр ўтказувчанлигининг пастлиги;

  3. Турли мухитларда коррозияга нисбатан киришувчанлиги.

Шунинг учун айрим жойларда хоссалари анча маъқул комбинацига эга бошқа қотишмаларни қўллаш нафақат яхши балки зарурдир.


Қотишмаларни уларни ташкил этувчи асосий металлга нисбатан ёки махсус хоссаларига нисбатан классификациялаш мумкин.
Бу бўлимда мис, алюмин, марганец ва титан металлари ва уларнинг қотишмаларини, ҳамда термик турғун қотишмалар, супер қотишмалар, нодир металлар асосли қотишмалар ва айрим қуйидаги элементлар асосидаги – никел, қўрғошин, қалай, цирконий ва цинк қотишмаларини мухокама қиламиз.
Қуйида биз рангли қотишмаларнинг қуймакорлик ва болғаланувчан қотишмаларининг фарқлари доирасида сўз юритамиз. Шундай қотишмалар борки улар жуда мўрт бўлиб шакл бериш ёки механик ишлов бериш амалда мумкин эмас, шунинг учун бундай қотишмалардан фақатгина қуйма усулида махсулот олиш мумкин. Бу қуймакорлик қотишмалари гуруҳидир. Бошқа механик ишловларга ва катта деформацияни қабул қиладиган қотишмалар болғаланувчан дейилади.
Шу билан биргаликда доимо турли қотишмаларнинг термик ишлов бериш билан боғлиқ саволлар кўриб чиқилади. “Термик ишлов бериладиган” термини барча қотишмаларга тегишлидир, дисперсион қаттиқлаш ва мартенситли ўтиш (асосий бўлиб биринчи усул хисобланади) усуллари ёрдамида механик хоссаларини яхшилаш мумкин. Бу иккала услуб ҳам махсус термик ишлаш технологияларини талаб этади.




Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling