Рансформаторларнинг вазифаси ва ишлаш принципи


Download 261.93 Kb.
bet1/5
Sana04.10.2022
Hajmi261.93 Kb.
#830638
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Трансформаторлар
diplom nuriddin, Nazorat savollari, Nazorat savollari, ПП-3818 29.06.2018, test 3 1 qism, Тилшунослик топширик 1, Тилшунослик топширик 1, Тилшунослик топширик 1, Namuna (Laboratoriya ishlarini yuklash boyicha), @@@ 9, 2-mustaqil ish mavzulari (5), Презентация, 2 5424797883897482664, 2 5424797883897482664, tabiatni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanishning hozirgi zamon muammolari

Трансформаторлар

Трансформаторларнинг вазифаси ва ишлаш принципи





9.1 – расм.
Электртехниканинг асосий вазифаларидан бири электр энергиясини бир жойдан иккинчи жойга узатишдир. Электр энергиясини узатиш линияларида эса, қувватнинг иссиқликка сарф бўладиган исрофи Р=I2RЛ ва кучланишнинг пасаювчи U=IRЛ доимо мавжуд. Линиянинг узунлиги ортган сари бу кўрсаткичлар ҳам ортади. Электр токининг тўла қувватини (S=UI) ўзгартирмаган ҳолда уни турли кучланиш ва ток билан узатиш мумкин.
Электр энергиясининг бир поғонада бўлган u1, i1 кучланиш ва токни бошқа поғонадаги u2, кучланиш ва токка айлантириб берадиган статик (ҳаракатланувчи қисмлари бўлмаган) электромагнит аппарати трансформатор дейилади (9.1-расм, а, б). Берк магнит ўтказгичда чўлғамлар сони ва бўлган иккита чўлғам жойлашган (бирламчи ва иккиламчи). Бирламчи чулғамга манбадан электр энергияси берилса, иккинчидан энергия истеъмолчига узатилади. Кучланиш U1 таҳсирида бирламчи чўлғамдан ток ўта бошлайди ва ўзгарувчан магнит оқими вужудга келади.
Бу оқим таъсирида трансформатор чўлғамларида ўзиндукция ЭЮК лари е1 ва е2 вужудга келади ва трансформаторнинг чиқиш қисмаларида кучланиш ҳосил бўлади. Агар чиқиш қисмаларида бирор истеъмолчи уланса, берк контур бўйлаб i2 ток ўта бошлайди. Бу ток ҳам магнит оқими вужудга келтиради. Оқимлар йиғиндиси трансформаторнинг умумий оқими Ф ни вужудга келтиради. Схемада барча физик катталикларнинг шартли мусбат йўналишлари кўрсатилган. Трансформаторнинг таҳлилида фақат ишчи оқимнинг таҳсири инобатга олинади. Чўлғамларнинг актив қаршиликларини ҳисобга олмаган ҳолда идеал трансформатор сифатида кўрилса, электр ҳолат тенгламаси


u1=-e1; u2=-e2 , (9.1)

бу ерда
е1=- 1dФ/dt; e2 = - 2dФ/dt. (9.2)


(9.1) ва (9.2) муносабатлардан синусоидал катталикларнинг таъсир этувчи қийматларининг нисбати трансформациялаш коэффициентига тенг. (9.1) ва (9.2) дан:
. (9.3)
Синусоидал катталикларда U1/U2=n бўлади.
Электромагнит занжир учун тўла ток қонунига мувофиқ магнит ҳолат тенгламаси
,
бунда – магнит ўтказгичнинг ўрта чизиғи узунлиги.
Трансформаторларда магнит кучланиш амплитудаси , магнит юритувчи куч (МЮК) амплитудаси ва дан бир қанча тартибга кичик. Шу сабабли юқоридаги тенглама соддалаштирилганда
(9.4)
деб олиш мумкин. Бундан
. ( 9.5)
Синусоидал ток учун I1/I2=1/n (9.3) ва (9.5) тенгламаларнинг ўнг ва чап тарафларини кўпайтириб,
ёки р12 яъни u1i1= u2i2 (9.6)
ҳосил қиламиз. Идеаллаштирилган трансформаторларда электр энергияси тўлиғи билан бирламчи чўлғамдан иккиламчи чўлғамга сўнгра истеъмолчига узатилади. (9.6) тенглама шуни кўрсатадики, истеъмолчининг ўзгариши яҳни i2 токининг ўзгариши, i1 токининг мос равишда ўзгаришига сабаб бўлади, натижада энергия сақланиш қонуни бажарилиб, оний қувватлар баланси таҳминланади.

Download 261.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling