Режа: автомобиль йўллари бўйича умумий маълумот; Автомобиль йўлларини элементлари


Download 298.57 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2022
Hajmi298.57 Kb.
#758207
  1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш бўйича умумий маълумотлар
Disney 12 Principles of Animation 1 Frank Thomas & Ollie Johnston, 1-Амалий топшириқ Судлар диаграммаси, 1-мавзу. ЖАҲОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИҚТИСОДИЁТИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, УСЛУБИ ВА ВАЗИФАЛАРИ, Документ Microsoft Word, 12345678, kultbezopasnosti, akad3, 1651988550, 7 sinffffff, 7- sinfga ochiq dars, ce746f2a6fbb0b62415ca8eff75ef6ba5ca55946 (1), Moliyaviy tahlil mavzu iqtisodiy tahlilning pretmeti va vazifal-fayllar.org, Касевич Язык как важнейшее средство общения и обобщения, Касевич Язык как важнейшее средство общения и обобщения

1-Мавзу: Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш бўйича умумий маълумотлар


Режа:
1.1 Автомобиль йўллари бўйича умумий маълумот;
1.2 Автомобиль йўлларини элементлари;
1.3 Автомобиль йўлларини қидируви ва лойиҳалаш ишларини ташкил этиш;
1.4 Мухандислик қидирув ишларининг турлари ва вазифаси;


Таянч сўз ва иборалар: Автомобиль йўллари, йўл тоифалари, қидирув ишлар, йўл элементлари, трасса, трасса плани, бўйлама кесим, кўндалаенг кесим, ўйма, кўтарма, ишчи белги, ботиқ хамда қабариқ эгрилар ва ҳ.к.


1.1 Автомобиль йўллари бўйича умумий маълумот;
Турли вазндаги юклар хамда бир манзилдан иккинчи манзилга қатновчи йўловчилар темир йўллар, автомобиль йўллари, ҳаво йўллари, дарё ва денгиз кема йўлларидан ташилади.
Автомобиль йўллар турли-туман табиий шароитларда кенг текисликларда, қум сахроларида, шўрхокларда ва суғориладиган дала майдонларда, тоғли, хамда тоғ олди худудларда қурилади.
Турли табиий шароитлар лойиҳачилардан қўйилган вазифаларга ижодий ёндошишни, техник жихатдан тўғри ва иқтисодий жихатдан мақсадга мувофик, мухандислик ечимини топа билишни, йўл қурилишига табиий факторларнинг ва бу йўл бўйича автомобиллар оқимининг келажакдаги харакат оқими хусусиятларини эътибор билан ҳисобга олишнинг уддасидан чиқа билишни талаб этади.
Автомобиль йўллари одатда бир-биридан ажратиш тасмаси билан ажратилган иккита қатнов қисмида қурилади. Ҳар қайси қатнов қисми бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлиб, қувиб ўтиш имкониятини ҳам кўзда тутади, шунинг учун уни камида икки қатор автомобиллар ҳаракатланишига ҳисобланади.
Ахоли яшайдиган жойлар, саноат марказлари, турли ишлаб чиқариш корхоналарни, хамда қишлоқ хўжалик худудларини ўзаро боғлайдиган ва хар хил вазндаги юкларни транспортларга ортиш ва тушириш пунктлари билан боғловчи йўллар - автомобиль йўллари тармоғини ташкил этади. Ташиладиган юклар бу тармоқда турли хажмдаги юк оқимларини ҳосил қилади.
Турли шаҳар ва вилоятлар худудларида автомобиль йўллари қуриш, йўл ёқаларида манзарали кўчатлар ўтказиш учун ажратилган тасма йўл учун ажратилган минтақа деб аталади.
Йўлнинг автомобиль ҳаракатланадиган қисми йўлнинг қатнов қисми деб аталади.

Автомобиль йўллари таркибига йўл учун ажратилган минтақа, минтақада ёки ёндош худудларда жойлашган йўлларга хизмат кўрсатувчи яхлит технологик мажмуадан иборат йўл идоралари киради.


Барча фойдаланувдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикаси-нинг мутасадди ташкилотлари томонидан рўйҳатга олинган ва рақамлар билан белгиланган. Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, ички хўжалик автомобиль йўллари, шаҳар кўчалари ва аҳоли пунктлари йўллари, хамда махсус йўлларга (ишлаб чиқариш корхоналари, заводлар, каръерлар худудидаги) бўлинади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари узунлиги ёки айрим ҳудудлари халқ ҳўжалигидаги маъмурий аҳамияти ва вазифасига кўра (ШНҚ 2.05.02-07 Автомобиль йўллари):

  • Ҳалқаро аҳамиятдаги;

  • Давлат аҳамиятидаги;

  • Маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари турларига ажратилади.

Ушбу турлардаги автомобиль йўллари ҳаракат шароити ва фойдаланиш вазифаси бўйича Ia, Iб, II, III, IV, IV ва V тоифаларга ажратилади.
- Халқаро аҳамиятдаги (Ia, Iб тоифадаги магистрал) автомобиль йўллар тезкор, давлатлараро боғланишга ҳамда транзит шаҳарларни айланиб ўтиш учун мўлжалланган;
- Давлат аҳамиятидаги йўллар II ва III тоифадаги юқори жадаллик ва ҳаракат тезлиги катта бўлмаган транспорт воситаларини ўтказиш ва маҳаллий транспорт воситаларининг ҳаракатига мосланган бўлади;
- Маҳаллий аҳамиятдаги йўллар (III, IV ва V-тоифа) вилоят, туман марказлари, алоҳида ҳўжаликлар ва магистрал йўллар орасидаги транспорт ҳаракатини таъминлайди;
Умумий фойдаланишдаги барча автомобиль йўллари халқ ҳўжалигидаги вазифа ва ўрнига кўра, турли ўлчамдаги транспорт воситаларини ўтказишга мўлжалланган. Шу жумладан, якка автомобиллар узунлиги бўйича-12 м; автопоездлар ва ғилдиракли трактор поездлари-24 м; кенглиги бўйича 2,5 м; баландликлари-4 м этиб қабул қилинган.



Download 298.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling