Режа: Бахтсиз ходисаларда биринчи ёрдам курсатиш. Жарохатланганда ва лат еганда биринчи ёрдам курсатиш. Электр токидан жарохатланган кишига биринчи ёрдам курсатиш. Куйганда ва совуқ урганда биринчи ёрдам курсатиш


Download 1.12 Mb.
bet1/8
Sana24.03.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1292732
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Yardor bulganda yordam kursatish


Yardor bulganda yordam kursatish
Режа:


1. Бахтсиз ходисаларда биринчи ёрдам курсатиш.
2. Жарохатланганда ва лат еганда биринчи ёрдам курсатиш.
3. Электр токидан жарохатланган кишига биринчи ёрдам курсатиш.
4. Куйганда ва совуқ урганда биринчи ёрдам курсатиш.
5. Захарланганда биринчи ёрдам курсатиш.
1. Бахтсиз ходисаларда биринчи ёрдам курсатиш

Маълумки, жарохатланиш оқибати уз вақтида курсатилган ёрдамга куп жихатдан боглиқ булади. Шунинг учун хар бир ишловчи бевосита бахтсиз ходиса содир булган жойда врачга биринчи ёрдам курсатишни билиши керак.



2.-расм. Бармоқларни крест (ёки саккиз) боғлаш.


1.-расм. Кичик ва чуқур булмаган жароҳатларни ликопластир билан боглаш.

Ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилотларида цехларда, булимларда, бригадаларда, дала шийпонларида, фермаларда, устахоналар ва бошқа ишлаб чиқариш участкаларида биринчи ёрдам курсатишга махсус уқитилган 3-4 кишидан иборат санитар постлар ташкил этилади. Санитар постлари зарур медицина дорилар ва боглаш материаллари мавжуд булган аптечкалар билан таъминланади.


Ишлаб чиқаришда жарахотланиш уни келтириб чиқариш сабабларига кура шартли равишда ташкилий ва техник турларга булинади. Ташкилий характерга эга булган ишлаб чиқариш жарохатларининг сабабларига қуйидагилар киради:
1) бевосита кунлик ишларни ёки ишлаётган одамларни соглиги учун юқори даражада хавфли булган ишларни бажариш олдидан хавфсизлик техникаси буйича йуриқномаларни утилмаслиги;
2) хавфсизлик техникаси буйича йуриқномаларни утилиши, лекин ишни бажариш жараёнида унга риоя қилинишини етарлича назорат қилмаслик;
3) ишни (хар хил ишлаб чиқариш топшириқларини) бажариш вақтида зарур химоя (кузойнак, ниқоб, респиратор, тусиқ ва бошқа) воситалардан фойдаланмаслик;
4) ишчи зонада ишни бажариш учун кераксиз булган буюм ва нарсаларни мавжудлиги;
5) мураккаб ва масъулиятли ишларда махорати етарлича булмаган ишчилар мехнатидан фойдаланиш;
6) жарохатлаш эхтимоли мавжуд жойларда ураб турувчи шитлар, тусиқлар ва кожухларни йуқлиги;
7) одам соглиги учун хавф юқори булган иш жойларини етарлича ёритилмаслиги;
8) хавф хақида «Тухта! Юқори кучланиш», ёки «Эхтиёт булинг! Работлар автоматик режимда ишламоқда», «Йул йуқ, хавфли зона» ва бошқа каби огохлантирувчи белгиларнинг йуқлиги;
9) технологик режимдан чалгиш, технологик жараёнларни купол бузилиши ва бошқалар;
10) у ёки бу сабабларга кура ишчига иш вақти давомида танаффус ва дам олиш вақтини берилмаслиги;

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling