Режа: Бетон аралаштиргичлар; Қоришма аралаштиргичлар; Бетон ташувчи автомобиллар; Бетон насослари. Бетон аралаштиргичлар


Download 132.79 Kb.
bet1/5
Sana08.05.2023
Hajmi132.79 Kb.
#1445369
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Бетон ва қоришма тайёрлаш машиналари


Бетон ва қоришма тайёрлаш машиналари
Режа:


1.Бетон аралаштиргичлар;
2.Қоришма аралаштиргичлар;
3.Бетон ташувчи автомобиллар;
4.Бетон насослари.

Бетон аралаштиргичлар;
Бетон аралаштиргичлар. Улар бетон аралашмасини тайёрлашда қўлланилади. Ъар қандай аралаштирувчи машина аралаштирувчи ҳажм (аралаштирувчи барабан), ишчи қисмлар юритмалари, юкловчи ҳамда бўшатувчи мосламалардан иборат бўлади.
Аралаштирувчи машиналарни ишлатиш (эксплуатация қилиш) шароитига, иш режимига ва аралаштириш усулига кўра қуйидаги турларга бўлинади.
Ишлатиш шароитига кўра аралаштирувчи машиналар кўчиб юрувчи ҳамда стационар (муқим) ишловчи бўлади. Кўчма аралаштиргичлар тармоқ объектларида кичик ҳажмдаги ишларни бажаришда ҳамда таъмир ишларида, стационар аралаштиргичлар эса бетон ва қоришма заводлари шароитида ҳамда ўртача ва катта унумдорли мосламаларда ишлатилади.
Иш режимига кўра аралаштирувчи машиналар даврий ва узлуксиз ишловчи бўлади. Даврий ишловчи аралаштириш машиналарида аралашма тайёрлаш жараёни юклаш, аралаштириш ва аралашмани туширишдан иборат. Аралашма компонентларининг ҳар бир навбатдаги қисми аралаштириш сиғимига фақатгина тайёр аралашма туширилгандан сўнг юборилади. Аралаштириш мобайнида аралашма бўшатиш туйнуги томон силжийди. Тўхтовсиз аралаштирувчиларнинг асосий ўлчами унинг иш унумдорлигидир (м3/соат). Тўхтовсиз ҳаракатланувчи бетон аралаштирувчилар таркиби бир хил бетон ёки қоришма ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
Аралаштириш усулига кўра аралаштиргичлар гравитацион ва мажбурий аралаштирувчиларга бўлинади. Қоришма аралаштирувчилар фақат мажбурий аралаштирувчи бўлади.
Гравитацион бетон аралаштирувчиларнинг ишчи қисми ичига кураклар ўрнатилган айланувчи барабанлардан иборат. Барабан айланганда бетон аралашмасининг компонентлари куракларга илашиб юқорига чиқиб кетади, у ердан эркин қулаб пастки қатламларига келиб қўшилади. Пастга тушган аралашма эса юқорига тортилади. Бундай бетон аралаштиргичлар ўртача силжувчан бетон аралашмаларни яхши аралаштиради, аммо қаттиқ ва кам силжувчан аралашмаларнинг бир хиллигини етарли таъминлай олмайди.
Валга ўрнатилган мажбурий ҳаракатланувчи аралаштирувчиларда юкланган материаллар айланаётган парраклар воситасида аралаштирилади. Мажбурий ҳаракатланувчи аралаштирувчилар юритмасига сарф қилинаётган қувват сиғими ёки унумдорлиги бир хил бўлган гравитацион аралаштирувчиларнинг юритмаларига керак бўлган қувватдан анча юқори бўлади. Мажбуран аралаштирувчи аралаштиргичларнинг гравитацион аралаштирувчиларга нисбатан камчилиги уларда тўлдирувчиларнинг максимал ўлчовлари чекланганлигидир.
Стандартда аралаштиргичнинг ҳажми 65, 165, 300, 500, 800, 1000, 1600, 2000 ва 3000 литрли бўлган даврий ҳаракатланувчи аралаштирувчиларнинг тўққиз тури назарда тутилган. Улар ноксимон шаклли ағдарма барабанли, энгашувчан икки конус барабанли ва ағдарилмас цилиндирсимон барабанли қилиб тайёрланади. Аралаштиргичининг ҳажми 65-330 литрли бетон аралаштирувчилар кўчиб юрувчи, ундан каттаси эса муқим станционар ишловчи қилиб ишлаб чиқарилади.
Кўчиб юрувчи гравитацион бетон аралаштирувчилар тўлдирувчининг катталиги 70 мм гача бўлган компонентлардан бетон аралашмаси тайёрлашда ва ҳажми унчали катта бўлмаган ишларда ишлатилади. 7.1-расмда ағдарма барабанли ва сув миқдорлагичи бўлган кўчиб юрувчи бетон аралаштирувчининг кинематик схемаси берилган. Электродвигателp 1 дан кўп қаторли понасимон тасмали узатма 2, вал 3 ва тишли узатма 4 орқали вал 5 ҳаракатга келтирилади. Конус шестерня билан тишли венец орқали 6 га уланиб, вертикал ўқ 10 га нисбатан барабан 7 ни айлантиради. Занжирли узатма 12 дан чўмич 19 ни кўтариш механизмининг барабанлари 15 га ҳаракат узатилади.
Дастак 14 воситасида конус фрикцион 16 уланганда арқон 17 барабанга уланиб чўмични кўтаради. Чўмич 19 юқори ҳолатида ағдарилади ва ичидаги материал барабанга тўкилади. Шу вақт ичида чўмич ўзининг таянчи билан қўшгич-узгич 13 ни буриб фрикционни узади, лентали тўхтатгич 18 ни ишга туширади ва барабан 7 тушириш ҳолатида ушлаб туради. Барабаннинг бўшаш пайтидаги энгашиши ва ағдарилиши тишли сектор 8 билан ички илашмада бўлган 9 шестернясининг айлантириши билан амалга оширилади. Сектор айланганда траверса 11 ни энгаштиради ва барабан ағдарилади. Энгаштирилган ҳолда барабан тўхтатгич ёки храповик билан ушлаб турилади.


Download 132.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling