Режа: Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар


Download 110 Kb.
bet1/2
Sana12.06.2022
Hajmi110 Kb.
#752477
  1   2
Bog'liq
7-мавзу


ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ
Режа:

  1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар.

  2. Чукур уйланган, узаро манфаатли ва амалий ташки сиёсат сохдсидаги

устувор йўналишлар.

Бугунги кунда хавфсизлик масалалари бутун дунёда энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Йил сайин давлатлар томонидан мудофаа тизими ва ҳарбий соҳага ажратилаётган ҳаражатларининг ошиб бориши фикримизни тасдиқлайди. Бироқ, фақатгина замонавий қурол яроғга эга бўлишнинг ўзигина хавфсизликни таъминламайди. Чунки, гувоҳ бўлиб турганимиздек, замонавий бузғунчи кучлар очиқча жанг қилмай, балки тўсатдан қўпорувчилик амалиётларини қўллаш, ҳарбийлар эмас балки тинч аҳолини нишонга олиш каби қабиҳ усуллардан фойдаланадилар. Бунда эса, миллий ва диний низоларни келтириб чиқариш асосий мақсад ҳисобланади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида давлат-ҳуқуқий, этно-ҳудудий ва этнодемографик заминда 300 дан ортиқ катта-кичик низолар қайд қилингани ҳам ушбу фикрнинг ўринли эканини тасдиқлайди.


Миллатлар мавжуд экан, улар ўртасида ўзаро муносабатлар ҳам бўлади. Шундай экан, бугун глобаллашувнинг бу жараёнга ўтказаётган салбий таъсирининг олдини олиш ҳақида бош қотириш ва самарали механизмларни топиш ўз мустақиллигини, эркини, ўзига хослигини қадрлашга қодир бўлган барча миллатлар олдида турган энг долзарб вазифа ҳисобланади.
Республикамизда ҳам миллатлараро тотувликни таъминлаш орқали тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб бориш ғояси давлатимиз биринчи раҳбарларининг доимий диққат марказида бўлиб келган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўз сайловолди дастуридаёқ тинчликни таъминлаш, миллатлар ва динлараро тотувлик муҳитини қўллаб қувватлаш, дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши аёвсиз кураш масалаларини асосий тамойил сифатида олға сурди.
Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда, сўнгги ойларда Президентимиз ташаббуси билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди. Стратегияда бешинчи йўналиш сифатида “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” белгиланди. Бу ҳам, юртимизда фуқароларимиз хавфсизлиги, миллатлар ва диний бағрикенгликка берилаётган эътибордан далолат беради.
“Бағрикенглик” тушунчаси илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, социология, фалсафа, илоҳиёт, ижтимоий ахлоқ, қиёсий диншунослик каби фанлар доирасида кенг истифода этилади. “Толерантлик” – лотинча “tolerare”, яъни “чидамоқ”, “сабр қилмоқ” маъносини англатган бу сўз, асосан бирор нарсани, ўзгача фикр ёки қарашни, ўз шахсий тушунчаларидан қатъи назар, имкон қадар бағрикенглик ва чидам билан қабул қилишни англатади. Хусусан, ушбу тушунча деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи маъно касб этиб, “чидaмлилик”, “бардошлилик”, “тоқатлилик”, “ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш”, “муруввaтлилик”, “ҳиммaтлилик”, “кeчиримлилик”, “мeҳрибoнлик”, “ҳaмдaрдлик” каби маъноларга эга.
Тараққиётнинг асосий омилларидан бири бўлган бағрикенглик борасида 1995 йил 16 ноябрда БМТ тизимида Фан, таълим ва маданият соҳасида ихтисослашган ташкилот (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 28-сессиясида “Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси” қабул қилинди. Декларацияда ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъи назар, бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан қараш каби мажбуриятлар белгилаб қўйилган.
1998 йил 6 ноябрда Тошкентда ўтказилган ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 155-сессиясида «Тинчлик маданияти ва ЮНЕСКОнинг аъзо давлатларидаги фаолияти» Декларацияси қабул қилинди. ЮНЕСКОнинг «Тинчлик маданияти» концепцияси БМТ томонидан маъқулланиб, 2000 йил «Халқаро тинчлик маданияти йили», 2001 йил эса «Халқаро маданиятлараро мулоқот йили» деб эълон қилинди.
Ўзбекистон диёрида қадимдан турли цивилизация вакиллари, маданий қатламлар, хилма-хил эътиқод ва дунёқарашлар ёнма-ён яшаб келган. Бу ерда яшовчи халқ бошқа жойдан кўчиб келиб, ўрнашиб қолган эмас. Бу замин ота-боболаримиз яшаб ўтган азалий ва муқаддас макондир. Бу замин Шарқ ва Ғарбнинг, Шимол ва Жанубнинг, қадим ўтмиш ва буюк келажакнинг туташган жойи, Марказий Осиёнинг юраги, инсоният тафаккури, фан ва маданиятининг энг кўҳна ўчоқларидан биридир. Бу тупроқда жаҳонни ҳайратга солган цивилизациянинг илдизлари вужудга келган, инсоният тарихининг энг қадимги даврларига мансуб диний ва фалсафий анъаналар шаклланган. Қадимги юнон файласуфи Гераклит бу юртни «фалсафий тафаккур бешиги», деб бежиз таърифламаган. Шуни таъкидлаш жоизки, бизнинг цивилизациямиз ўзига хос бағрикенглик тафаккур услубига таянади.
Уч минг йиллик тарихимиз шундан гувоҳлик бермоқдаки, олийжаноблик ва инсонпарварлик миллатлараро тотувликка интилиш халқимизнинг энг юксак фазилатларидан ҳисобланади. Бу борадаги анъаналар авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.
Маьлумотларга кўра, бундан юз йил аввал ҳозирги республикамиз ҳудудида 70 га яқин миллат вакиллари истиқомат қилган. 1926 йилда республикамизда 90 миллат ва элат яшаган бўлса, 1959 йилда уларнинг сони 113 тага, 1979 йилда 123, 1989 йилда эса 130 тага етган эди.
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг, нафақат мамлакатга ном берган ўзбек халқи, балки шу муқаддас заминда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг ҳам миллат сифатида сақланиб қолиши ва ривожланиши учун тенг шароит ва имкониятлар яратиш масалага алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, кўпмиллатли диёримизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш ва янада мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлган миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллатга мансуб аҳолининг маънавий-маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган миллий-маданий марказлар фаолиятини қўллаб-кувватлаш ҳамда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш учун Биринчи Президент ташаббуси билан 1992 йил 13 январда Республи­ка Байналмилал маданият маркази ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари билан биргаликда миллатлараро муносабатлар соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишида қатнашиш, миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзига хос анъана, урф-одат ва расм-русумларни тиклаш ҳамда ривожлантиришда уларга кўмаклашиш деб белгиланди.
2017 йилда Республика Миллий маданий маркази ташкил этилганлигининг 25 йиллиги кенг нишонланди. Мамлакатимизда миллий-маданий марказларни сони 140 дан зиёд бўлиб, улар республикамизнинг жамоат ташқилотлари қаторида самарали фаолият кўрсатмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, бу марказлар фаолиятида, миллатидан қатъи назар, барча юртдошларимиз қатнашишлари мумкин. Миллатлараро муносабатлар йўналишидаги яна бир долзарб масалалардан бири аҳолининг миллий таркибига мос келадиган таълим-тарбия тизимини ташкил қилиш. Бу борада республикамизда бугунги кунга келиб, 10 мингга яқин мактаб фаолият юритаётгани, шундан 845 та мактабда рус тилида, 491 та мактабда қозоқ тилида, 259 та мактабда тожик тилида, 52 та мактабда туркман тилида, 40 та мактабда қирғиз тилида, 7 та мактабда корейс тилида таълим бериш йўлга қўйилганини таъкидлаш керак. Булар орасида икки ёки уч тилда ўқув машғулотлари олиб борилаётган мактаблар ҳам бор. Халқ таълими вазирлигига қарашли педагогик институтларида ўзбек тилидан ташқари рус, тожик, туркман, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ тилларида ҳам машғулотлар олиб бориладиган мактаблар учун мутахассислар тайёрланмоқда.
Республикамиздаги оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ҳам аҳоли миллий таркибининг ранг-баранг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда. Ўзбекистонда 8 тил­да, яъни ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, туркман, инглиз, корейс тилларида газета ва журналлар чоп этилмоқда.
Ўзбекистон телевиденияси орқали қатор хорижий тиллардаги кўрсатувларнинг мунтазам равишда намойиш қилиниши ва махсус радио эшиттиришларнинг турли тилларда эфирга узатилаётгани ҳам диққатга сазовор. Зеро, 12 (ўзбеқ қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, озарбайжон, рус, татар, бошқирд, корейс, уйғур) тилларида телерадио эшиттиришлар эфирга чиқмоқда. Бундан кўринадики, Ўзбекистоннинг миллатлараро сиёсати инсонийликка, демокра­тияга қарши бўлган сиёсатнинг ҳар қандай кўринишларини тўлиқ ва мутлақ рад этишга асосланган.
Кўриниб турганидек, миллатлараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасида Ўзбекистон ўзига хос тажриба орттирди. Бунда фақат миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини тарбиялаш, миллатларнинг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаш билан чекланмаслик, балки мамлакатдаги барча миллатларнинг умумий бирдамлигига эришиш тамойилига амал қилинди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қурилган бу сиёсат:
- кўп миллатлиликни яратувчилик қудратига эга бўлган омил сифатида тан олиш;
- фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, шахси, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, тенглигини таъминлаш;
- миллий мансублигидан қатъи назар, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги тенг ҳуқуқли иштирокини кафолатлаш;
- миллий тил, урф-одатлар ва анъаналар ҳурмат қилинишини таъминлаш ва уларнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш
- ижтимоий ҳаёт, сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги асосида ривожланишини таъминлаш;
- фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган миллий, ирқий, диний адоват ва низони тарғиб қилувчи фаолиятга йўл қўймаслик;
- миллатлар ва элатлар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга доир халқаро қоидалар устуворлигини тан олиш каби тамойилларга таянган ҳолда изчил амалга оширилмоқда.
Шуни унутмаслик керак-ки, қаерда миллатлараро тотувлик ғоясининг аҳамияти англаб етилмаса, жамият ҳаётида турли зиддиятлар, муаммолар вужудга келади, улар тинчлик ва барқарорликка хавф солади. Бугунги кунда жаҳоннинг айрим минтақаларида содир бўлаётган миллий низолар шундан далолат бериб ту­рибди.
Миллатлараро тотувлик ғоясини амалга оширишга ғов бўладиган энг хатарли тўсиқ - тажовузкор миллатчилик ва шовинизмдир. Бундай иллат, зарарли ғоя тузоғига тушиб қолган жамият табиий равишда ҳалокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Биргина фашизм ғояси XX асрда инсоният бошига аввалги барча асрлардагидан кўра кўпроқ кулфат, офат-балолар ёғдириб, охир-оқибатда ўзи ҳам ҳалокатга учради. Лекин ҳанузгача фа­шизм, шовинизм, ирқчилик ғояларини тирилтириб, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ғоясига қарши «салиб юриши» уюштиришга уринаётган кучлар борлиги барчамизни ҳушёр торттириши лозим.
Бағрикенгликнинг муҳим йўналишларидан бири “диний бағрикенглик”дир. Турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд фарқлардан қатъий назар, уларнинг ёнма-ён, ўзаро тинч-тотув яшаши ҳамда ҳар бир диний таълимотга ҳурмат билан қарашни англатадиган мазкур тушунча, ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда, бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканини эътироф этишини назарда тутади. “Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси”да таъкидланганидек, “Бағрикенглик бўлмаса, тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди”.
Асрлар мобайнида ўлкамизнинг шаҳару қишлоқларида масжид, черков ва синагогалар эмин-эркин фаолият кўрсатиб, турли миллат ва динга мансуб қавмлар ҳамжиҳатликда ўз диний маросимларини адо этиб келганлар. Тарихимизнинг энг мураккаб, оғир даврларида ҳам улар ўртасида диний асосда можаролар бўлмаган. Бу эса, миллати ва диний қарашидан қатъи назар, инсонни ардоқлаш ва ўзгаларни қадрлаш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш каби туйғулар ўлка аҳолисининг қон-қонига сингиб кетганидан далолат беради. Айнан шу сифатлар халқимизга хос бўлган диний бағрикенгликнинг маънавий асосини ташкил қилади.
Маълумки, ҳар бир диннинг ўзига хос ақидалари мавжуд. Улар баъзан бир-бирига мутаносиб бўлса, баъзан зид ҳам келиши мумкин. Диний бағрикенглик ана шу хилма-хиллик асосида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олади, турли эътиқодларнинг ёнма-ён ва бир пайтда мавжуд бўла олиши учун хизмат қилади.
Қадим замонларданоқ ўлкамизда зардуштийлик, буддавийлик, яҳудийлик, насронийлик каби динлар мавжуд бўлган. Энг қадимий ва кенг тарқалган динлардан бири бўлмиш зардуштийликнинг ватани ҳам бизнинг юртимиздир. Зеро, у қадимги Хоразмда шаклланиб, ривож топган.
Илк ўрта асрларда Марказий Осиёда буддизм ҳам муҳим ўрин тутган. Ҳаттоки, Бухоро шаҳрининг номи ҳам “Вахара” – буддавийлар ибодатхонаси номидан келиб чиққан, деган фикрлар ҳам бор.
Марказий Осиёга ислом динининг ёйилиши арафасида бу ерга Эрон орқали Суриядан кириб келган несториан йўналишидаги насронийлик дини муҳим мавқени эгаллаган. VI аср бошларида Самарқандда несториан епископи, VIII асрда эса митрополити хизмат қилган. Шунингдек, қадимда ҳозирги Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳудудларида насроний динига мансуб аҳоли ҳам яшаган.
VIII асрда Марказий Осиёга араблар билан бирга ислом дини ҳам кириб келди. Аҳолининг бу динни қабул қилиши аста-секинлик билан, бир текис бўлмаган ҳолда юз берди. Аҳолининг бир қисми ўзларининг қадимги динларига эътиқод қилишда давом этди. Бу вақтда ислом ва маҳаллий динларнинг, уларга хос қадрият ва одатларнинг қоришуви юз берди. Мовароуннаҳр халқларининг ислом динига зид келмайдиган маърифий-ахлоқий ғоялари, ҳуқуқий меъёр ва урф-одатлари тўла сақланиб қолди ҳамда ислом таълимоти асосида янада сайқалланди. Бу ҳолат Мовароуннаҳрда исломнинг ўзига хос хусусиятлар касб этишига сабаб бўлди. Бу ҳам юртимизда узоқ йиллар давомида шаклланган диний бағрикенглик самараси эди.
Ўлкада тинчлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлашда ислом таълимотидаги ўзга дин вакиллари билан ўзаро муроса йўлини тутиш, улар билан дунёвий ишларда ҳамкорлик қилиш ва ҳамжиҳатликда яшашга чорловчи тамойиллар ҳам ўзига хос аҳамият касб этди. Айниқса, ислом таълимотидаги динни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик қалбга боғлиқ, инсоннинг тўлиқ ихтиёридаги амал деб қаралиши минтақада диний бағрикенглик муҳити барқарор бўлиши учун асосий омиллардан бўлди.
Диёримиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарларида ҳам диний бағрикенглик билан боғлиқ қадриятлар тарғиб қилинган ғояларни учратамиз. Жумладан, Шайх Аҳмад Яссавий ҳам ўз ҳикматларида ўзга дин вакилларига яхши муносабатда бўлишни уқтирган:

Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling