Режа: I. Кириш Халқаро бахолаш тизимлари II. Асосий қисм


Download 106 Kb.
bet1/4
Sana14.05.2023
Hajmi106 Kb.
#1461232
  1   2   3   4
Bog'liq
2-mavzuga 2


Мавзу: ПИРЛС халқаро бахолаш дастури тўғрисида
Режа:
I. Кириш
1. Халқаро бахолаш тизимлари
II. Асосий қисм:
2. Халқаро бахолаш ПИРЛС нинг мазмун мохияти ва талаблари.
3.1-,2-,3-,4-синф ўқиш китоби тахлили
4.1-,2-,3-,4-синф ўқиш китоби тахлили юзасидан ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини бахолаш
III. Хулоса
IV. Фойдаланилган адабиётлар

Мамлакатимиз инноватсион тараққиёт йўлида шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда келажагимиз давомчилари бўлган ёшларнинг ижодий ғоялари ва ижодкорлигини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш хамда илғор хорижий тажрибалар, халқаро мезон ва талаблар асосида бахолаш тизимини такомиллаштириш, шу йўлда халқаро тажрибаларни ўрганиш, мавжуд тизимни хар томонлама қиёсий тахлил қилиш, тегишли йўналишдаги халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий тадқиқот муассасалари билан яқиндан хамкорлик қилиш мухим ахамиятга эгадир.


Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш, халқаро стандартлар талабларининг жорий этилиши мухим ахамиятга эга. Бу борада Ўзбекистон Республикасида қўйилаётган амалий қадамларга халқ таълими тизимида таълим сифатини бахолаш сохасидаги халқаро тадқиқотларнинг ташкил этилиши тўғрисида хукумат қарорининг қабул қилиниши Таълим сохасидаги ютуқларни бахолаш халқаро ассотсиатсиясидек (ИЕА) нуфузли ташкилот билан хамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилишини мисол сифатида келтириш мумкин.
Қарийб 60 йилдан кўпроқ вақт мобайнида ИЕА ташкилоти таълимни қиёсий ўрганиш сохасида етакчи ташкилот бўлиб келмоқда. Мазкур ташкилот таълим тизимида давлат сиёсати ва амалиётнинг таъсирини чуқурроқ ўрганиш мақсадида таълим сохасида кенг миқёсли тадқиқотлар олиб боради. Бу тадқиқотлар таълим жараёнлари ва натижаларини кўриб чиқиб, таълим сифатига таъсир этувчи ўзаро боғлиқ омилларни қиёсий тахлил қилади.
1958-йилдан буён ушбу ташкилот таълим сохасига оид кўплаб мавзулар бўйича ўттиздан ортиқ қиёсий тадқиқотларини ўтказди. Жумладан, математика ва табиий фанлар (ТИМСС), ўқиш (ПИРЛС), фуқаролик ва фуқаролик таълими (ИCCС), компютер ва ахборот технологиялари бўйича саводхонлик (ИCИЛС) каби йўналишларда ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари, умуман олганда таълим олиш жараёнида эришган ютуқларини бахолаб келмоқда.
ИЕА ташкилоти томонидан олиб борилаётган тадқиқотларнинг аксарияти ўқувчиларнинг академик фаолиятини бир ёки бир нечта фанлардан ёки фанлараро уйғунлик асосида бахолашни ўз ичига олади, бу эса дунё бўйича умумий ва хар бир мамлакат кесимида таълим жараёнларини чуқур тахлил қилишга ёрдам беради.
Ўқувчиларнинг эришган ютуқларини ўрганишда барча ўқувчилардан эмас, балки ушбу қатламнинг вакиллари сифатида танлаб олинган ўқувчилардан обектив тестларни ўтказиш орқали бахоланади. Шунингдек, мактаб директорлари, ўқитувчилар, ўқувчилар, хаттоки ота-оналардан сўровномалар ўтказилиб, мактабдаги таълим сифатига таъсир кўрсатувчи омиллар, жумладан, мактаб ресурслари, ўқувчиларнинг таълим олишга оид қарашлари, ўқитиш усуллари хамда уй шароитида ўқувчиларнинг билим олиши қанчалик даражада қўллаб-қувватланаётганлигига доир қимматли маълумотлар тўпланади.
Ушбу тадқиқотлар юқори техник ва илмий талаблар асосида ўтказилади. Шунингдек, ўрганилаётган холатларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, амалий тадқиқотлар билан бирга кузатув каби самарали усуллардан хам фойдаланилади.
Ушбу дастурнинг кўп йиллар давомида муваффақиятли фаолият олиб бораётганига 2021-йилда 20 йил тўлди.
ПИРЛС – бошланғич синф ўқувчиларининг матнни ўқиб тушуниш даражасини бахолаш бўйича халқаро тадқиқот дастуридир. Бошқача қилиб айтганда, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш кўникмаларини қай даражада ривожланганлиги хақидаги маълумотларни халқаро миқёсда таққослаш имконини берадиган, ўқиш ва ўқитишни яхшилаш учун таълим сохасидаги давлат сиёсатига оид маълумотларни тақдим этадиган йирик халқаро бахолаш дастуридир.
Шунингдек, ПИРЛС, ёш ўқувчилар томонидан мактабда ва мактабдан ташқарида таълим олишнинг катта қисмини ташкил этувчи, яъни бадиий тажриба орттириш, маълумот олиш ва ундан фойдаланиш кўникмаларини бахолаш каби иккита кенг қамровли мақсадларни ифодалайди.
Яна шуни айтиш мумкинки, ушбу дастур замон билан хамнафас қадам ташлайди хамда ўзининг бахолаш мезонларини замонавий талабларга мувофиқ равишда такомиллаштириб боради. Бунга мисол сифатида, 2021-йилда ўтказиладиган тадқиқотда ўқувчиларга биринчи марта рақамли форматдаги топшириқларни тақдим этишни режалаштирганини айтиш ўринлидир. Рақамли форматга ўтиш билан бирга, интернет мухитида бошқариладиган эПИРЛС онлайн ўқишни компютерда бахолаш каби ўзгаришлар хам кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 29-апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 5712-сон Фармонида 2030-йилга келиб ПИСА халқаро дастури рейтингида жахоннинг биринчи 30 та илғор мамлакатлари қаторига киришига эришиш хамда халқ таълими тизимида таълим сифатини бахолаш сохасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш асосида ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини бахолашга йўналтирилган таълим сифатини бахолашнинг миллий тизимини яратиш вазифалари белгиланган.
Шунингдек, консепсия доирасида ўқувчиларнинг танқидий ва ижодий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш, тахлил қилиш компетенсиялари ва малакаларининг ривожланишига алохида урғу беришни хисобга олган холда, замонавий инноватсион иқтисодиёт талабларига жавоб берадиган умумтаълим дастурлари ва янги давлат таълим стандартларини жорий этиш, ўқувчиларнинг билим даражасини бахолашда халқаро ПИСА, ТИМСС, ПИРЛС ва бошқа дастурларда доимий иштирок этиш назарда тутилган.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш йўлида ПИРЛС тадқиқотида муваффақиятли иштирок этиш ўзига хос ўрин тутади. Шундай экан, таълим сифатини бахолаш сохасидаги янги халқаро тадқиқот хақида халқ таълими тизими ходимлари, ўқитувчилар хамда ушбу сохага қизиқувчилар учун маълумотлар етказиб бериш мақсадида «Халқаро тадқиқотларда бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини бахолаш» номли методик қўлланма ишлаб чиқилди. Мазкур қўлланмада ПИРЛС тадқиқоти, унинг ўзига хос хусусиятлари, назорат-синов материалларининг ишлаб чиқилиши хақида умумий маълумотлар берилган. Шу билан бирга, ПИРЛС тадқиқотининг топшириқларидан, яъни матнлар ва саволларидан бир нечта намуналар хамда уларнинг бахолаш мезонлари келтирилган.
ПИРЛС дастури 2001-йилда Таълим сохасидаги ютуқларни бахолаш халқаро ассотсиатсияси (ИЕА–Интернатионал Ассоcиатион фор тхе эвалуатион оф эдуcатионал Ачиевемент) томонидан ташкил этилган. Халқаро тадқиқотни ташкил этиш учун барча масъулият Честнут Хилл (Массачусетс, АҚШ) Бостон коллежига юклатилган. Шунингдек, тадқиқот учун топшириқларни тайёрлаш Германия (Гамбург) маълумотлар марказида амалга оширилади.
Халқаро бахолаш дастури ПИРЛС (Прогресс Ин Интернатионал Реадинг Анд Литераcй Студй) дунёнинг турли мамлакатлари миллий таълим тизимида ўқиш саводхонлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар ва натижаларни қиёслашга йўналтирилган.
Тадқиқотлар 2001, 2006, 2011, 2016-йилларда ўтказилган бўлиб, 2021-йил тадқиқотнинг бешинчи даврийлиги хисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, 2021-йилда ўтказиладиган тадқиқотлар 2001-йилдан бошлаб узлуксиз қатнашиб келаётган давлатларнинг 20 йил давомида эришган ютуқларини бахолаш имконини беради. Хар беш йилда ўтказиладиган ПИРЛС дастури 4-синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини халқаро даражада бахолайди. Мазкур дастур ИЕА ташкилотининг 4-синф ўқувчиларини математика ва табиий фанлардан саводхонлигини бахолайдиган ТИМСС дастурини тўлдиришга йўналтирилган бўлиб, Бостон коллежидаги ТИМСС ва ПИРЛС халқаро ўқув маркази ИЕА ташкилотининг Гамбург ва Амстердам шахарларидаги идоралари билан яқиндан хамкорликда бошқарилади.
2016-йилдан бошлаб қўшимча танлов асосида эПИРЛС тизими жорий қилинган бўлиб, у ўқувчиларнинг онлайн ўқиш саводхонлигини бахолашга мўлжалланган. Интернет ўқувчилар учун маълумотлар олишнинг бошланғич йўли хамда мактаб фанлари доирасида изланишлар олиб бориш учун марказий манба хисобланади.

Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling