Режа: Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари


Download 162.14 Kb.
bet1/3
Sana11.06.2022
Hajmi162.14 Kb.
#751438
  1   2   3
Bog'liq
20-маъруза
Gepon texnologiya, bozor iqtisodiyotiga o`tishda o`zbek modeli, bozor iqtisodiyotiga o`tishda o`zbek modeli, bozor iqtisodiyotiga o`tishda o`zbek modeli, bozor iqtisodiyotiga o`tishda o`zbek modeli, bozor iqtisodiyotiga o`tishda o`zbek modeli, bozor iqtisodiyotiga o`tishda o`zbek modeli, bozor iqtisodiyotiga o`tishda o`zbek modeli, 1111, 1111, Risk menejmentining nazariy asoslari, 2 5233376616058455787, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ГЕОДЕЗИЯ ТЎҒРИСИДА ҚОНУНИ, Презентация, 3-лаб. иши

Иқтисодий ўсиш

режа:

1.Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари

2. Иқтисодий ўсиш турлари ва омиллари

3. Давлат сиёсати ва иқтисодий ўсиш

4.Иқтисодий ўсишнинг афзалликлари ва камчиликлари


Иқтисодий ўсиш муаммосини ўрганиш жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки иқтисодий ўсиш фаровонликни оширади, уни белгилаб берувчи омиллар таҳлили эса турли мамлакатларда бир вақтнинг ўзида ёки бир мамлакатнинг ўзида, аммо унинг турли даврларида иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқнинг сабаб ва оқибатларини тушунтириб бериш имконини беради.
Иқтисодий ўсишнинг макроиқтисодиёт назарияси бир қатор муҳим масалаларни ҳал этишга қаратилган. Булар ичида энг асосийлари қуйидагилардан иборат:
 иқтисодий ўсишни таъминлаш;
иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
 нима учун баъзи мамлакатлар тезроқ, бошқалари эса нисбатан секин ривожланиши сабабларини ўрганиш;
 юқори даражадаги фаровонликка эришгандан сўнг, уни сақлаб қолиш учун қандай чора-тадбирлар кўриш масаласи;
 юқори даражадаги фаровонликка эришгандан сўнг, уни сақлаб қолиш учун қандай чора-тадбирлар кўриш масаласи;
 иқтисодиётининг ривожланиш даражаси паст бўлган мамлакатлар иқтисодий ўсишга эришишда қандай йўлдан бориши муаммоси;  иқтисодий ўсишнинг камчиликларини ўрганиб, уларни бартараф этишга интилиш.
Реал ЯИМнинг узоқ вақт давомида тўлиқ бандлик шароитидаги ўсиб бориш тенденциясига иқтисодий ўсиш дейилади. График кўринишда иқтисодий ўсишни уч хил усулда тасвирлаш мумкин:
 реал ЯИМ эгри чизиғи орқали;
 ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи орқали;
 ялпи талаб-ялпи таклиф модели орқали(AD-ASмодели).
Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, унинг иқтисодий потенциалини баҳолашда реал ЯИМ катталиги кўрсаткичидан кенг фойдаланилсада, ушбу абсолют кўрсаткич турмуш даражасини тўлиқ акс эттира олмайди. Мамлакат ривожини, фаровонлик даражасини нисбатан аниқ кўрсата оладиган кўрсаткич киши бошига тўғри келадиган реал ЯИМ катталиги ҳисобланади, яъни бундай нисбий кўрсаткич умуман иқтисодиётда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар миқдори нархинигина эмас, балки унинг ўртача бир кишига қанча миқдорда тўғри келишини кўрсатиб беради.

Download 162.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling