Режа: Курилишнинг окимли усули. Ер ишлари хажмини аниклаш


Download 260.5 Kb.
bet1/14
Sana24.12.2022
Hajmi260.5 Kb.
#1060557
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
10MAVZU.docx


Ўзбекистонда йўл қурилишини истиқболлари. Автомобиль йўлларини куриш асослари.

Режа:

1. Курилишнинг окимли усули.
2. Ер ишлари.
3. Ер ишлари хажмини аниклаш.
4. Ер ишлари учун машиналар танлаш.
5. Сув хайдаш курилмаси, сизот суви йўли (дренаж) ва химоя катламлари.
6. Боткокликда ерли йўл асосини куриш.
7. Теккислаш, шакл бериш ва шиббалаш ишлари.
8. Йўл кийимлари курилишини ташкил этиш ва механизациялаш.
9. Куйи тоифадаги копламали йўл кийимлари.
10. Ўткинчи тоифа копламали йўл кийимлари.
11. Киркилган тош копламли йўлларни куриш.
12. Такомиллашган енгил копламали йўл кийимлари.
13. Юза катламига ишлов бериш услуби.
14. Йўл устида аралашмани тайёрлаш усули.
15. Такомиллашган мукаммал копламали йўл кийимлари.

1. Курилишнинг окимли усули.
Курилишнинг окимли усули бу ишлаб чикаришни ташкил этишнинг илгор усули бўлиб, унда курилиш бўлимларини ихтисослаштириш, барча ишлаб чикариш жараёнларини механизациялаш, ишларни умумлашган технология асосида бажариш, йўлни ишга туширилишини тезлаштириш кўзда тутилади. Йўл курилишида окимли усул барча курилиш йигиш ишлари таркибдаги бригада, бўлим, кисмлар ёрдамида бажаришни назарда тутади. Улар ишларни узликсиз ва бир маромда бажаради ва йўл бўлакларида ишларни тўла бажариб бир-бирига топширади. Окимлар ўз мохиятига караб чакана, яъни маълум бир амални бажарувчи, ихтисослашган, бўлимли ва умумлашган окимларга бўлинади.
Чакана оким факат маълум бир турдаги ишларни (масалан тупрок ташиш, уни катламлари бўйича текислаш, жипслаштириш ва хоказо) бажаради.
Ихтисослашган оким чакана окимлар йигиндисидан иборат бўлиб, окимнинг ягона кўрсаткичлар тизими ва оким шаклини, шунингдек ерли асос ёки копламаларни тўла бажарилган бўлакларни бирлаштиради.
Бўлимли оким ихтисослашган окимлар йигиндисидан иборат бўлиб, уларнинг биргаликда бажарган ишлари тайёр бўлимлар, яъни йўл кисми, кўприк ва бошкалардан иборат бўлади.
Умумлашган оким ташкилий равишда кўшилган бўлимли окимлардан иборат бўлиб барча инженерлик иншоатлари билан бирга курилиши тугалланган йўл бўлакларининг умумий йигиндисидан иборат бўлади.
Оким даврининг давомийлиги (Токим) биринчи кисим ишига киришилган вактдан охирги киришилган кисим ишининг тугалланишигача сарфланган вакт билан ўлчанади. Иш кўлами вакти (Ткўлам) биринчи кисим ишига киришилган пайтдан охирги кисим ишига киришилган пайтгача бўлган вактга тенг бўлади.
Окимнинг хамжихатлиги (ритм) 2 бажарилишга киришилган алохида оким амалга оширилиш вакти билан аникланади.
Оким жадаллиги U ихтисослаштирилган оким билан вакт бирлиги ичида бажарилган иш микдори бўлиб, у соф кўрсаткичлар билан ўлчанади, яъни ишнинг алмашиш даври бажарилган ер иши м3, м2 ва хоказо.

Download 260.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling