Режа: Ўрта Осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. Жонивор ва қушларга сиғиниш. Тангричилик – қадимги туркларнинг диний эътиқоди. Ўрта Осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши


Download 66 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2022
Hajmi66 Kb.
#764877
1   2   3   4
Bog'liq
Маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар
Ум. пед, calculus test uzbek, ConsentToRegistration 52db1b52-2eb0-468f-be17-894714221f21, Mustaqillik sharafiddonov, Mustaqillik sharafiddonov, 6-sinf-matematika-pisa-test, ПРАКТИКУМ 1 семестр 4beae0d6ab7ad5e10a069947e0214df6, ПРАКТИКУМ 1 семестр 4beae0d6ab7ad5e10a069947e0214df6, oraliq, New doc 5-dek, 2020, 3 topshiriq, 1Masala Begin, daftar jild, pedagoglarmiz (8-MART Tadbir, rJBoYT6C0av8GFhgaN1BNVwhCjW0TXGbWt2uYHIV
ДАРАХТЛАР
Ўрта Осиё ва Месопотамия маданиятлари ўртасида умумий ўхшашликлар кўп. Бу айниқса сопол буюмлар, тупроқдан ясалган биноларда намоён бўлади. Маҳаллий анъанавий архитектурадаги гунбаз, қубба, арк каби ўз-ўзини ушлаб турувчи иншоотларнинг кенг тарқалишига Ўрта Осиёда дарахтларнинг камчиллиги сабаб бўлган. Арча, чинор дарахтлари қадимдан муқаддас деб санаб келинган. Баъзан ҳар бир ғайри табиий кўринишга эга бўлган дарахтга сажда қилиш ҳоллари учрайди.
Арча ва чинор дарахтлари жуда қадимдан муқаддас кучга эга объект сифатида эъзозланган. Ана шу дарахтлар ислом даврида авлиёлар мазорига айланган. Уларга қизлар ўз қалб сирларини айтиб, дарахт шохларига алам боғлаб, армонларининг ушалишига умид қилганлар. Жанубий Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда чинор дарахти ғоят эъзозланади. Туркманлар чинорнинг қуриган шохларини ўтин сифатида ёқиб, истифода этишга ҳам қўрқадилар.
Туркманистондаги Феруза воҳаси узунлиги қирқ метр келадиган «Етти ака-ука» чинори билан машҳур. Сайроб қишлоғидаги баҳайбат чинорнинг тўрт метрли кавагида бир вақтлар ҳатто мадраса жойлашган. Тошкент яқинидаги Буручмулла қишлоғида одатдан ташқари катта чинорни зиёратга келувчиларнинг кети узилмайди.
Анор дарахтининг рамзи барака, ҳосилдорликни ифода этади. Қадимги сопол буюмларда Анахита маъбудаси кўпинча анор меваси тимсолида тасвирланган. VI-VIII асрларда яратилган Афросиёб нақшларида ана шу дарахт тасвирлари кўплаб учрайди. Ўрта Осиёнинг жанубий қисмидаги айрим қишлоқлар аҳли анор боланинг туғилишида кўмак беради деб ҳисоблайди. Попопчи чевар аёллар анор дарахти тасвирини матога тўқиш жараёнида унинг барака ва мўл ҳосил рамзи эканлигини ифода этмоқчи бўладилар. Тут дарахтига келсак, унинг шойи ишлаб чиқаришда катта аҳамияти борлиги сабабли уни муқаддаслаштириш Хитойдан бошланган.
Наъматакни қадрлаш кейинги йилларда Тожикистоннинг бир қанча туманларида қайд қилинди: янги йил арафасида уй эгаси наъматакнинг бир боғини шипга осиб қўяди. Бу орқали улар наъматак келаси йил дон экинларидан мўл-кўл ҳосил олиш имконини беради, деб ишонадилар. Исломгача бўлган даврда Хоразмда бефарзанд аёллар бола кўриш умидида таналарини дарахт суви билан хўллашган. Шундай қилиб, жониворлар ва ўсимликларга сажда қилишнинг илдизи минг йилликларга бориб тақалади.
Кўзаларнинг ҳайвонлар тимсоллари билан безакланиши Евросиёдаги каби кенг тарқалган. Ҳайвонлар бошининг идиш устидан энгашиб турган ҳолда тасвирланиши идишдаги маҳсулотни ёвуз кучлардан асраб туради, деб ишонилган. Замонавий ўзбек халқ сўзанасида ва тожик миллий кийимларида тасвирланган ранг-баранг, турфа ўсимликлар, қозоқ ва қирғиз гиламларида учрайдиган кўплаб ҳайвонларнинг тимсоллари фикримизнинг ёрқин далилидир.

Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling