Режа Технологик жараён тавсифи; Жараённи автоматлаштириш; Функционал схема тузиш


Download 493.02 Kb.
bet1/2
Sana15.11.2020
Hajmi493.02 Kb.
#146232
  1   2
Bog'liq
3-Maruza (1)


3-Ma`ruza. Технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг функционал схемалари

Режа

1. Технологик жараён тавсифи;

2.Жараённи автоматлаштириш;

3.Функционал схема тузиш.
ВАКУУМЛИ ГИДРО ТОЗАЛАШ

Вакуумли газойл (350-500 0С) каталитик крекинг ва гидрокрекинг жараёнлари учун анъанавий хом-ашё бўлиб ҳисобланади. Вакуумли газойлнинг сифати ажратиб олишнинг чуқурлиги ва мазутнинг ректификацияланиш равшанлиги (аниқлиги) билан аниқланади.350-500 0С даги вакуумли газойлни гидротозалаш унча қийинчиликларни туғдирмайди ва дизел ёқилғисини гидротозалаш учун қўлланиладиган шароит ва жиҳозларда ўтказилади.

Вакуумли газойлнинг гидротозаланиши ундаги олтингугуртнинг миқдорини 0,02% гача пасайтириш учун мўлжалланган. Ёқилғига ҳозирги замон талабларини ҳисобга олган ҳолда каталитик крекингнинг янги қурилмалари албатта вакуумли газойлнинг гидротозалаш қурилмалари билан бирга қурилиши керак. Агар каталитик крекингнинг эски қурилмаларида хом-ашёни гидротозалаш қурилмалари бўлмаса унда унинг маҳсулотларини олтингугуртсизлантириш зарур. Вакуумли газойлнинг гидротозаланиши каталитик крекинг бензинни чиқишининг ошишига, хом-ашё конверциясининг ошишига, оғир каталитик газойл чиқишининг ва катализаторда кокс ҳосил бўлишининг пасайишига кўмаклашади.

Вакуумли дистиллят (хом-ашё) ни хом-ашё насоси 8 ёрдамида водород сақлаган газ билан аралашишга етказиб берадилар. Газ ва хом-ашё аралашмасини иссиқлик алмаштиргич 13 ва 14 ларнинг найлараро соҳасида ва печ 1 да 360-380 0С гача қиздирадилар, сўнгра гидротозалаш реактори 2 га юборадилар, у ерда олтингугурт – азот ва кислород сақлаган бирикмаларнинг парчаланиши ҳамда тўйинмаган қисман араматик углевородларнинг, агар шунақалар хом-ашёда бўлса, гидрогенланиш содир бўлади.


Вакуумли газойл гидротозаланишининг принципиал схемаси

1-печ; 2-Гидротозалаш реактори; 3-Юқори босимли сепаратор; 4-Колонна; 5- Паст босимли сепаратор; 6-Газ сепаратори; 7-Газни тозалаш секцияси; 8-Хом ашё насоси; 9,10- насослар: 11,12-Ҳаволи совутиш аппарати; 13,14-Иссиқлик алмаштиргич; 15,16-Совуткичлар; I-Сирё; II-Тозаланган айланма газ; III-Енгил фракция; IV-Олтингугурт; V-Стабиллашган газ; VI-Енгил фракция; VII-Тозаланган газойль;

Водород сақлаган газ ва гидротозалаш маҳсулотларининг аралашмаси реактор 2 нинг пастидан юқори босимли иссиқ сепаратор 3 га етказиб берилади ва у ерда айланиб турадиган газни суюқ гидротозаланган маҳсулотдан ажратилади. Сепаратор 3 дан чиқиб кетаётган водород сақлаган газни иссиқлик алмаштиргич 13 да, ҳаволи совутиш аппарати 11 да, совутгич 16 да совутилади ва паст босимли сепаратор 5 га ва ундан кейин газни тозалаш секцияси 7 га юборилади, у ерда водород сульфидни моноэтаноламиннинг эритмасига юттирилади. Тозаланган газни компрессор қабулига етказилади ва системага қайтариб юборилади. Водород сульфидни қурилмадан чиқариб олтингугурт ёки сулфат кислота ишлаб чиқаришига юборилади. Тамомила стабиллаш учун гидрогенизатни ўз босими остида иссиқлик алмаштиргичлар блоки орқали (расмда кўрсатилмаган) барқарорлаштирувчи устун 4 га йўналтирилади.



Устун 4 нинг юқорисидан бензин буғлари ва газни ҳаволи совутиш аппарати 12 га етказиб берилади, у ердан конденсацияланган газ ва бензинни сепаратор 6 га ажратиш учун юборилади. Газ сепаратор 6 дан газни водород сульфиддан моноэтаноламин эритмаси билан тозалаш секциясига келиб тушади. Сепаратор 6 даги бензин қурилмадан чиқариб юборилади. Вакуумли газойлни гидротозалаш бензини паст октан сонига эга. Агар гидротозаланган дизел ёқилғисини олиш керак бўлса, уни барқарорлаштирувчи устун 4 дан буғ билан ишлов бериш секцияси орқали (схемада кўрсатилмаган) чиқариб, иссиқлик алмаштиргич ва совутгичда совутилади, ундан сўнг қурилмадан сўриб олинади. Водород сақлаган газни қурилмадан углевородли газлар билан аралашма ҳолида қисман чиқариб юборилади.


Download 493.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling