Режа Қумли шароитда барпо этилган темир йўлни қум босишдан ҳимоя қилиш. Қум саҳроларида темир йўлларни лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш


Download 230.64 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi230.64 Kb.
#1607074
Bog'liq
Mehmonov



Режа


1. Қумли шароитда барпо этилган темир йўлни қум босишдан ҳимоя қилиш.
2. Қум саҳроларида темир йўлларни лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПҚ – 3866 – сонли “Бухоро – Мискин темир йўл линясининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора – тадбирлар” тўғрисидаги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб мамлакатимизда сўнги йилларда қурилиши якунланиб фойдаланишга топширилган Бухоро – Мискин темир йўл линиясини аосисий қисми қум саҳроларини кесиб ўтади. Бу ўз навбатида чўл худудларда темир йўл учаскаларини эксплуатация қилишда йўл хўжалиги тизимида фаолият юритаётган темирйўлчиларимизнинг ишини янада қийинлаштиради. Ер полотноси балласт қатламиними бўлган чақиқтошни, поездлардан тушадиган ифлослантирувчи элеметлардан ташқари, чўл худудларда эсувчи табиий шамоллар натижасида темир йўл изини қум босиши тезроқ ифлосланишига олиб келмода.


Қум босадиган участкаларда йўл ишларини амалга ошириш хусусиятлари шундан иборатки, шпалалар, маҳкамлагичлар ва рельслар сирпаниш юзасигача бархан қумлари билан кўмилиб қолиши ўзига яраша муракабликни юзага келтиради. Йўл ҳолатини кўздан кечиришни қийинлаштириб, қум босишлар даврида бу имкониятни умуман истисно этади. Қум босадиган участкаларда йўлнинг бир неча йиллик эксплуатациясидан сўнг чақиқтошли балласт қатлами ўрнини бархан қумлари эгаллаши натижасида, йўлни жорий сақлаш ишлари рўйхатига янги иш – темир йўлни қумдан тозалаш ишлари қўшилади. Йўлнинг қум босадиган участкаларини жорий сақлаш билан боғлиқ қийинчиликлар қатор омиллар гуруҳи уйғунлиги бирикмаси билан белгиланади: темир йўл ўтган жойнинг иқлим хусусиятлари, йўлнинг геометрик элементлари, трассасининг режа ва профили бўйича кўриниши, йўл юқори қурилмасининг тури
Иқлимий омил ўзига қуйидаги ўта муҳим параметрларни олади: йўлга шамол билан учиб келадиган қум миқдори, қум кўчишининг интенсивлиги, қум кўчишини келтириб чиқарадиган шамол частотаси, давомлилиги, тезлиги ва йўналиши, қум кўчиш даврининг умумий давомлилиги, йил давомидаги ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими, ёғин-сочинлар. Барча ушбу омиллар ўзаро боғлиқ бўлиб, турли-туман бирикмаларда учрайдилар. Йўлнинг қум босадиган участкаларини жорий сақлаш ишларининг умумий ҳажми, ана шу ишлар қийинлиги ва мураккаблиги, қумдан ҳимоя қиладиган қурилмалар услублари, воситалари ва қувватининг танланиши шамол йўлга олиб келадиган қумлар миқдорига боғлиқ. Қумнинг йўл яқинида ва ҳимоя воситалари олдида тўпланиш тезлиги қум кўчиш интенсивлигига боғлиқ бўлади. Қум қанчалик жадал (интенсив) кўчса, ҳимоя воситаларини шунчалик баланд кўтариш ёки жойини ўзгартириш, агар у ҳимояланмаган бўлса, йўлни қумдан тозалаб туриш талаб этилади
Йўлнинг қум босиш даражасига қуйидаги хусусиятлар таъсир кўрсатади: трассанинг рельеф элементларига нисбатан жойлашганлиги; йўлнинг бир хил таъсир қиладиган, қум кўчишига сабаб бўладиган шамолларга нисбатан жойлашиши; йўлнинг бўйлама ва кўндаланг профиллари; эгриликлар сони ва ҳ.к. Инсоннинг хўжалик фаолияти қум босиш кўламига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Мол боқиш, дарахтлар, буталарни кесиб ва ўпириб ташлаш, автомобиллар қатнови, қурилиш туфайли тупроқўсимлик қатлами бузилган участкалар кўпинча қум босиш манбаи бўлиб келадилар. Йўлни қум босиш жараёни айниқса қурғоқчилик йилларида ва мол жуда кўп боқилганида, ўсимлик қатлами издан чиқарилиши натижасида қумлар ҳаракатга келиши сабабли кучайиши мумкин.
Балласт қатламидан қумни тозалаб ташлашда вакуумли машиналарни қўллашнинг устувор жиҳатлари:
Қум балласт қатлами юзасидан тозалаб ташланиб, бу қумнинг темир йўл изига камроқ салбий таъсир кўрсатишини кафолатлайдиган энг самарали йўл.
Бевосита қум босган ҳудудларда вакуумли машинани маҳаллий (локал) қўллаш имкони мавжуд.
Машина ишлаб турганида уламасиз йўл плетлари турғунлигини йўқотиш хавфи юзага келмайди.
Кондицион балласт материали йўқотилмайди.
Қум саҳроларида темир йўлларни лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш ҳамда мавжуд темир йўлларда ҳаракатланувчи таркиблардан балласт қатлами ва ер полотносига тушувчи вибродинамик юкламалар таъсирини камайтириш, темир йўлни қум босишидан ҳимоя қилиш бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар етакчи мамлакатларнинг илмий марказлари, университет ва илмий тадқиқот институтларида, жумладан: Universiti of Texas at Austin (АҚШ), Tokyo Universiti of Science (Япония), Санкт-Петербург давлат темир йўл университети (Россия), Москва давлат темир йўл университети (Россия), Темир йўл транспортида илмий тадқиқот институти (АО «ВНИИЖТ»), Беларус давлат техника университети (Белорусия)да олиб борилмоқда.
Кўчувчи қумлар билан ифлосланган, вибродинамик юкламани қабул қилувчи темир йўл балласт қатламининг юк кўтариш имкониятига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, темир йўл объектларини қум кўчкиларидан ҳимоя қилиш ва уларни бартараф этиш соҳасида жаҳондаги йирик тадқиқотчилар, жумладан N.Matsuo, Toupet Charles, M.Courel, Y.Ashkenazy, С.Н.Попов, Е.С.Варызгин, Ю.П.Смолинский Ю.В.Ефремов, Г.М.Шахунянц, Г.Н.Жинкин, И.В.Прокудин, А.Н.Марготьев, Е.С.Ашпиз, А.И.Кистанов, Г.Г.Коншин, Л.С.Лапидус, М.А.Раскин, Чему Жильбер, Л.К.Громов, А.Ф.Колос, Д.С.Николайтис ва бошқалар томонидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.

Download 230.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling