Ректификация бўлимининг моддий баланси
Download 97.28 Kb.
|
Карбамид ректификация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ректификация жараёни иссиқлик ҳисоби. Дастлабки маълумотлар.
- МУНДАРИЖА бет
Ректификация бўлимининг моддий баланси Биринчи босқич дистилляцияда суюқланмадан ортиқча аммиак ҳайдалади ва мочевинага айланмаган аммоний карбомат эритмаси парчаланади. Мочевина ва парчаланмаган аммоний карбомат, аммиак, сув тутган суюқ фаза иккинчи босқич дистилляцияга, газ фазаси эса ювиш колоннасига берилади. Дастлабки маълумотлар: Ортиқча аммиакнинг ҳайдалиш миқдори,%. . . . . . . . . . . . . .......... . . . . . . . 90 Аммоний карбоматнинг парчаланиш даражаси, %. . . .. . ......... . . . . . . . . .. 90 Биринчи босқич дистилляцияга келаётган суюқланманинг таркиби (моддий балансга қаралсин). Биринчи босқич дистилляция колоннасидан чиқаётган газ фазасидаги сув буғларининг миқдори,%. ............................................................................. .3
Бошқа газлар Аммоний карбомат қуйидаги реакция бўйича парчаланади: NH4СООNH2 Û 2NH3 + CО2 31259 · 0,9 = 28133 кг/соат Аммоний карбомат парчаланишида ажралаётган аммиакнинг миқдори, кг/соат: 28133 ·2 ·17/78=12263 кг/соат NH3 28133 ·44/78=15870 кг/соат СО2 Ҳосил бўлади: Суюқ фаза келаётган аммоний карбамат миқдори: 31259- 28133 = 3126 кг/соат Ҳайдалаётган ортиқча аммиак миқдори: 48659 . 0,9 = 43793 кг/соат Суюқ фазада қолган аммоний карбомат миқдори, кг/соат: 48659 – 43793 = 4866 кг/соат Ҳайдалаётган ортиқча аммиак миқдори, кг/соат: 12263 · 43793 =56056 кг/соат Газ фазаси билан чиқиб кетаётган сув буғининг миқдори, кг/соат: (357+15870+56056) ·3/100 – 3=2235 кг/соат Суюқ фазада қолган сувнинг миқдори, кг/соат: 23699 – 2235 = 21464 кг/соат бу ерда, 23699-суюқланмадаги сувнинг миқдори, кг/соат. Олинган натижаларни жадвал шаклига келтирамиз. Биринчи босқич дистилляция бўлимининг моддий баланси 1.2 – жадвал
Ректификация жараёни иссиқлик ҳисоби. Дастлабки маълумотлар. Биринчи босқич дистилляцияга келаётган мочевина эритмаси миқдори, кг/соат...............................................................................................148625 Келаётган эритма ҳарорати, ОС..............................................................................200 Дистилляция жараёнида ажралаётган ортиқча аммиак миқдори, кг/соат.....56056 Дистилляция жараёнида парчаланган аммоний карбомат миқдори, кг/соат.................................................................................................................28133 Дросселлашдан кейинги эритма ҳарорати,ОС......................................................120 Иситкичдан кейин эритма ҳарорати, ОС .........................................................160 Газ фаза миқдори, кг/соат............................................................................74323 Иссиқлик келиши Мочевина эритмаси билан келаётган иссиқлик миқдори, кЖ/соат Q1 = mм . Cmt + mк . Ск . t + ma . ia + mc· ic + maз . Саз . t; бу ерда: mм, mк , ma ,mc , maз – мочевина, карбомат, аммиак, сув, азот миқдорлари, Cм, Ск, Саз- мочевина, карбомат, азот иссиқлик сиғимлари, ia, ic, - аммиак ва сув энтальпияси, t-ҳарорат, оС. Q1 = 44651. 2,243 . 200 + 31259 . 1,954 . 200 + 26277 . 1292 + 46081. 860,7 + 357 . 1,047 . 200 = 105933000 2. Иситувчи буғ билан берилаётган иссиқлик миқдори, Q=x кЖ/соат. Иссиқликнинг умумий келиши: кЖ/соат: Q1+Q2 = 105933000 Иссиқлик сарфи Мочевина эритмаси билан чиқиб кетаётган иссиқлик миқдори, кЖ/соат: Q1 = mм . Cm.t + mк . Ск . t + ma . ia+ mсув.iсув ; бу ерда: mм, mк , ma , mсув – мочевина, карбомат, аммиак, сув миқдорлари, Cм, Ск, - мочевина, карбомат иссиқлик сиғимлари, ia, ic, - аммиак ва сув энтальпияси, t-ҳарорат, оС. Q1 = 44651. 2,243 . 160 + 3126 . 1,954 . 160 + 4866. 1611,5 + 21464. 675,9 = 39144000 2. Аммоний карбоматни парчаланиши учун сарфланаётган иссиқлик миқдори, кЖ/соат: Q2=28133·(159320-25140)/78=48396000 Бу ерда : 28133 – парчаланаётган аммоний карбомат миқдори, кг/соат. 3. Аммоний гидроксидни ажратиш учун иссиқлик миқдори: Q3=((22382·29540)-(4866·33330))/17 = 29352000 бу ерда: 22382- дистилляцияга келган аммоний гидроксиддаги аммиак миқдори, 4866-қурилмадан чиқиб кетаётган аммоний гидроксид таркибидаги аммиак миқдори, 29540-аммиакни сувда эриш иссиқлиги, кЖ/кмоль; 33330-газ ҳолдаги аммиакни сувда эриш иссиқлиги, кЖ/к моль. 4. Чиқиб кетаётган газлар билан олиб кетилаётган иссиқлик миқдори, кЖ/ соат: Q4 = ma . ia+ my.o . iy.o+ mc.б . ic.б + maз . Саз . t Q4 =56056 . 1515,1+15870 . 397,1 + 2235 . 2714 + 357 . 1,043 . 120 =97343000 5. Атроф муҳитга йўқотилаётган иссиқлик миқдори, кЖ/соат Q5 = 1000000 Иссиқликнинг умумий сарфи, кЖ/ соат: Qсарф = 39144000 + 48396000 + 29352000 + 97343000 + 1000000 = 215235000 Иситувчи буғ билан келаётган иссиқлик миқдори қуйидаги тенгламадан топилади: Qкел + х = Qсарф Бундан Х= Qсарф + Qкел = 215235000 – 105933000 = 109302000 Иситувчи буғ сарфи, кг/соат: D = Ректификация жарёни иссиқлик баланси 1.3- жадвал
МУНДАРИЖА бет 1. Кириш…......................................................................................................... 3 2. Хом - ашё маҳсулотларининг тавсифи........................................................ 3. Тайёр маҳсулот тавсифи............................................................................... 4. Жараённинг физик - кимёвий асослари...................................................... 5. Технологик схема баёни............................................................................... 6. Технологик ҳисоб 6.1 Моддий ва иссиқлик ҳисоби......................................................................... 7. Асосий жихожнинг баёни ........................................................................... 8. Технологик жараёнларни автоматлаштириш............................................. 9. Меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш........................................... 10.Хулоса............................................................................................................ 11.Адабиётлар..................................................................................................... КИРИШ Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган фармони билан жаҳон молия инқирозининг оқибатларига қарши кураш йўлида банк ва молия тузилмаларига қўшимча ёрдам бериш, иқтисодиётнинг реал сектори корхона ва компанияларининг фаоллигини кучайтириш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишга солиш кўзда тутилган. Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди. Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг тобора интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда бу жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади. Шунга кўра, биз мамлакатимиз ижтимоий - иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чора-тадбирларини белгилашда жаҳон молиявий инқирози оқибатларининг таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олишимиз, иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу жараёнлар таъсири нуқтаи-назаридан шакллантиришимиз ва уларни изчил амалга оширишимиз тақозо этилади. Бу борадаги чора-тадбирлар Президентимиз И.Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида кенг ва батафсил баён қилиб берилган [1]. Асарда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш шакллари, келиб чиқиш сабаблари, унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири, мазкур инқироз оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар баён қилиб берилган. Шунингдек, мамлакатимиз меҳнаткашлари учун ғоят мураккаб ва оғир бўлишига қарамай эришилган ижобий натижа ва ютуқлар баҳоланиб, республикамиздаги иқтисодий салоҳиятдан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилган. Кимё саноатининг ривожланиши металлургия, энергетика, машина ва асбобсозлик саноати билан бир қаторда давлатнинг иқтисодий потенциалини белгилайди [1,2]. Худи шунинг учун ривожланган мамлакатлар химия саноати технологиясининг яхшиланишига, янги технологик жараёнлар ишлаб чиқаришига, химиявий машина созликнинг ривожланишига катта эътибор қаратмоқдалар. Химия саноати халқ хўжалигини жуда катта миқдордаги турли махсулотлар билан таьминлайди. Химия ва химия саноати давлатга аммиак – NH3, азот – N2, олтингугурт – S, фосфор кислотаси – H3РО4 етиштириб беради, улардан эса минерал ўғитлар тайёрланади. Химия техникасининг амалдаги тадбиқи мехнат унумдорлигини оширишга, тайёр махсулот сифатини яахшилаш ва таннархини пасайтиришга қаратилган. Химия мехникасининг ривожланишида ўзаро боғлик бўлган асосий йўналишлар: 1. Химиявий технологик системалар қуватини ошириш. 2. Аппаратларнинг иш интенсивлигини таминлаш. 3. Жараёнларни механизациялаш. 4. Комплекс автоматлаштириш. 5. Даврий жараёнларни узликсиз билан алмаштириш. 6. Энергия сарфини камайтириш. 7. Ишлаб чиқариш жараёни босқичларини камайтириш. 8 Чиқиндисиз ишлаб чиқаришни вужудга келтириш. Химия саноатининг мухим ва енг асосий вазифаси халқнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган. Бу эса бевосита қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқаришдан иборат. Республикамиз худудида жойлашган кимёвий корхоналар қишлоқ хўжалигини керакли ўғитлар билан деярли таъминлайди. Тупроққа солинадиган минерал ўғитлар имкон қадар баллассиз, таркибида истемол моддаларни тутган, шу билан бирга микроэлементлар тутган, яхши структурага эга (бу унинг сақланишни ва қўланилишини енгиллаштиради) бўлиши лозим. Улар тупроқ таркибини яхшилаши лозим, ўсимликлар ўзлаштира олиши керак. Ҳозирги вақтда бир қатор етакчи таҳлил ва экспертлик марказлари глобал молиявий инқироз ҳолатини ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларига доир материалларни ўрганиш ва умумлаштириш натижасида қуйидаги хулосаларга келмоқда [1]. Ҳозирги кунда ер унумдор қатламининг фақат 10% гина қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланилмоқда. Кундан - кун ўсиб бораётган аҳоли сони ва унинг эҳтиёжи эса ердан юқори даражада фойдаланишни талаб қилади. Бу эҳтиёжларни қондиришда инсон дастлаб фақат табиий органик ўғитлардан фойдаланган бўлса, ҳозирги фойдаланилаётган органо - минерал ўғитлар ассортименти минглаб турлидир. Download 97.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling