Республика таълим маркази умумтаълим мактабларининг 5-9-синфларида инглиз тили фанидан қЎшимча тўгарак машғулотларини ташкил


Download 393.5 Kb.
bet1/3
Sana11.12.2020
Hajmi393.5 Kb.
#164915
  1   2   3
Bog'liq
ingliz tili togarak tavsiya 20181026



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 5-9-СИНФЛАРИДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНИДАН

ҚЎШИМЧА ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР

Тошкент- 2018 йил


Инглиз тили фанидан қўшимча машғулотларни ташкил

этиш бўйича методик кўрсатмалар.
Бугунги кунда таълим-тарбия тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, таълим муассасаларида интернет хизматини жорий этишга эътибор кучайтирилди. Бунинг учун аввало, ўқувчиларнинг интернетдан мустақил равишда маълумотлар олиши учун инглиз тилини билиши лозим.

Инглиз тилини ўқитишни нутқ фаолиятининг тўрт тури Давлат таълим стандарти талаблари асосида ўқий олиш, эшитганларини тушуниш, гапира олиш, таржима қила олиш ўзаро боғланган ҳолда ривожлантириб борилади.

Шунга кўра умумтаълим мактабларида ўқувчиларни фақат дарс жараёнидагина эмас, дарсдан ташқари вақтларда ҳам инглиз тили билан шуғулланишга жалб қилишимиз лозим. Бунинг учун ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжлари асосида турли хил машғулотларни, тўгаракларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим мактаблари ўқув дастури асосида олган билимларини мустаҳкамлаш, кенгайтириш, нутқини ривожлантириш, тил ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш, назарий олган билимларини амалиётда қўллай олиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида қўшимча машғулотларни ўтиш тақозо этилади.

Қўшимча машғулотларни 5-; 6-; 7-синфларда ҳафтада бир соатдан жами 34 соат, 8,9-синфларда эса ўқув йили давомида икки ҳафтада 1 соат ёки ўқув йилининг иккинчи ярим йилида ҳафтасига 1 соатдан ўтказиш мумкин.

Қўшимча машғулотлар учун ўқув соатлари 5-; 6-; 7-синфларида тўгарак машғулотлари ҳисобидан, 8-9-синфларда ҳаракатдаги ўқув режада берилган мактаб ихтиёридаги соатлар ҳисобидан ажратилади.

Қўшимча машғулотларнинг самарадорлигини ошириш учун ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирадиган, мантиқий, мустақил ва ижобий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришга имкон берадиган ўқитиш методлари ва шаклларидан фойдаланиши тавсия этилади.

Қўшимча машғулотларда ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий ишларига кенг ўрин бериш баробарида маъруза, семинар, амалий машғулотлар, экскурсиялар, турли ролли ўйинлардан самарали фойдаланилади.


Инглиз тили фанидан қўшимча тўғарак машғулотларини ўтказилиши юзасидан тушунтириш хати
Умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили фанидан кўшимча тўгарак машғулотларини ўтказиш дастури умумтаълим мактаблари учун инглиз тили фанидан яратилган ўқув дастури асосида тузилган. Қўшимча машғулотлар ўқувчилар томонидан асосий дарс жараёнида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини янада кенгроқ эгаллашлари учун имконият яратади.

Қўшимча машғулотнинг асосий мақсади ўқувчилардаги фанга бўлган қизиқишини кучайтириш, оғзаки нутқни ривожлантириш, уларнинг дарсда олган билимларини тўлдирувчи билим кўникмалар билан бойитишдан иборат.

Ушбу қўшимча машғулот мавзулари учун инглиз тили фанининг ўқув дастуридаги мавзуларини кенгайтириб ўтиш, ўқувчиларнинг олган билимларини амалий машғулотларда қўллаш, уларнинг оғзаки нутқини ўстиришга қаратилган мавзулар киритилди.

5-синфлар учун мўлжалланган “Инглиз тили” тўгарагининг

намунавий ўқув режаси

(34 соат)


Машғулот

Мавзулар

Соат

1-2 машғулот

About myself

- исми, фамилияси, ёши,ота-онасининг исми, оиладаги фарзандлар сони;

- ўзи ҳақида берилган саволларни тушуниб, жавоб бера олиш;


2

3-4- машғулот

My family

- ўз оиласи, оила аъзоларининг ёши, касби ҳақида;

- расм асосида кичик ҳикоя тузиш;


2

5- машғулот

About my friend

- дўстининг исми, фамилияси, унинг ёши, нечанчи синфда ўқишини айта олиш;

- дўсти билан диолог туза олиш;


1

6- машғулот

Hobby

- қизиқиш турларини айтиб ўтиш ва қисқача маълумот бериш.

- қизиқиш турларига оид сўзларни билиш;





7- машғулот

My hobby

- ўзи ёқтирган нарсалар юзасидан фикрларини ифода эта олиш;

- қизиқишлари ҳақида 3-4 та гап туза олиш малакаларини ҳосил қилиш;


1

8- машғулот

Colours

Ранг турлари;

- ёқтирган ранги, ота-онасининг ёқтирган ранги ҳақида қисқача гапириб бера олиш;


1

9-10- машғулот

Professions

Касб номлари;

- ота-онасининг касби ҳақида гапириб бериш;

- мазкур мавзу юзасидан диалог туза олиш;



2

11- 12-машғулот

My school

- мактаб ҳақидаги қисқа матнни ўқиш, ўқиган матн мазмунини қисқача гапириш;

- мавзуга оид саволларга жавоб бера олиши;


2

13- машғулот

My classroom

- синф хонасига оид сўзларни билиш ва тўғри талаффуз қила олиш;

- синф хонасидаги жиҳозлар уларнинг жойлашиши ҳақидаги гапларни ўқий олиш;

- саволларга жавоб бера олиш;



1

14-15- машғулот

School things

- ҳар куни мактабга олиб келадиган ўқув қуроллари, мактаб жиҳозлари номларини билиш ва тўғри талаффуз қила олиш;

- мактабдаги нарса ва предметлар номини айтиб бера олиш;


2

16-17- машғулот

Time table

- дарс жадвалидаги фанлар номини айтиб бера олиш;

- бугунги дарс жадвали ундаги фанлар ҳақида ёза олиш кўникмаларини хосил қилиш;

- қайси дарсда нима ўтилишини айтиб бериш



2

18- машғулот

Your favourite subject

- фанлар тўғрисида маълумот бериш;



1

19-20-машғулот

Talking about weather

- об-ҳаво мавзусига оид сўзларни тўғри талаффуз қила олиш;

- бугунги кун ҳақида (иссиқ, совуқ, қуёшли, булутли) гап туза олиш;

- расмлар ва калитли сўзлардан фойдаланган ҳолда бугунги кун ва ўзи ёқтирган об-ҳаво юзасидан қисқача маълумот бера олиш;



2

21- машғулот

Spring

- баҳор фасли, баҳорги кунлар, баҳор байрамлари номлари, баҳорда очиладиган гуллар номларини айта олиш;

- ўзи ёқтирганларини инглиз тилида айтиб бериши керак;

- ашула ва шеърлар ўрганиш;



1

22- машғулот

Summer

- ёз фасли, ёз кунлари, ёз байрамларининг номлари, ёзда очиладиган гуллар, мевалар номларини айта олиш;

- ёз ҳақида кичик шеър ёд олиш;


1

23- машғулот

Autumn

- куз ҳақидаги кичик матнни ўқиб,мазмунини айтиб бериши; фаслга оид сўзларни тўғри талаффуз қилиши, ўзи ёқтирган фасл ҳақида гап туза олиш;

- мавзуга оид саволлар тузишни машқ қилиш;


1

24- машғулот

Winter

- қиш фасли, қиш кунлари, қиш ойлари номларини тўғри талаффуз қила олиш;

- қиш мавзусига ундаги байрамларга мос шеър ёд олиш;

- қиш ўйинлари номларини айтиб бериш;



1

25-26- машғулот

Final Lesson about seasons

- Spring, Summer, Autumn, Winter мавзуларига оид ҳикоялар айтиб бериш. Диалог тузиш расм тасвирлаш шеър ва ашула айтиш.



2

27-28-машғулот

Domestic animals

- уй ҳайвонлари номларини ўрганиш, тўғри талаффуз қилиши; мавзуга оид расмларга қараб гап туза олиш;

- уй ҳайвонлари мавзусидаги матнни ўқиш;


2

29- машғулот

Pets

- ўзи ёқтирган ҳайвонлар ҳақида гапириб бера олиш;

- ўзи ёқтирган ҳайвонлар ҳақида кичик ҳикоя туза олиш;

- расм тасвирлаш, диалог тузиш;



1

30-31- машғулот

Wild animals

- ёввойи ҳайвонлар номлари, уларнинг яшаш жойларини айтиб бера олиш;

- расмлар асосида гап туза олиш;

- сувда ва қуруқда яшовчиларнинг номларини ажратиб айтиб бериш;



2

32- машғулот

At the Zoo

- ҳайвонот боғида қандай ҳайвонлар хақида гапириб бериш.



1

33-34- машғулот

Holidays

- таътилда нима қилиши ҳақидаги саволларни тушуниб, жавоб бера олиш;

- таътиллар номларини айтиш ва ўзи ёқтирган таътил тўғрисида гапириб бера олиш;

- таниш мавзулар бўйича монологда иштирок этиш;

- ўқиган ёки тинглаган матнлари юзасидан маълум бир вазифалар асосида саволларга жавоб бериши ва гапира олиш;


2




ЖАМИ:

34


6-синфлар учун мўлжалланган “Инглиз тили” тўгарагининг

намунавий ўқув режаси

(34 соат)



Машғулот

Мавзулар

Соат

1- машғулот

My house

- ўзи яшаётган уйини тасвирлай олиш, қандай уйда яшаётганини айта олиш;

- уй турларини ажратиб бериш;


1

2- машғулот

My room

- ўзи яшаётган хонасини тасвирлай олиш;

- мавзу юзасидан берилган расмларни тасвирлаш;


1

3- машғулот

Our garden

- ўзи парваришлаётган боғини тасвирлай олиш, мевали дарахтлар турлари ҳақида гапириб бера олиш;



1

4- машғулот

In the kitchen

- ўзи яшаётган уйининг ошхонасини тасвирлай олиш, унда қандай жиҳозлар, ошхона буюмлари мавжудлигини айта олиш;

- мавзу юзасидан савол-жавоб қила олиш;


1

5- машғулот

Meals

- турли хил таомлар, уларнинг номлари, таомга керакли бўлган масаллиқлари номи, қайси бир таомни севиб истеъмол қилиш ва унга керакли масаллиқлар номини айтиб бера олиш;



1

6-7- машғулот

Uzbek meals

- ўзбек таомлари ва уларни қандай тайёрланишлари, қандай масалиқлар кераклиги ҳақида қисқача гапириб бера олиш;



2

8- машғулот

English meals

- тили ўрганилаётган мамлакатлар таомларининг номлари, уларнинг турлари ва таомларга қандай масаллиқлар кераклиги ҳақида диалог ва монологларда иштирок эта олиш;



1

9-10- машғулот

Books in my life

- Китоб турлари;

- ўзи ёқтирган китоб тўғрисида гапириш;


2

11- машғулот

Alisher Navoi

- буюк мутафаккир, аллома, тафаккур илмининг султони Алишер Навоий ҳақида қисқача маълумот бериш;



1

12-13- машғулот

My favourite writer

- ўзининг севимли бўлган шоирлари ва улар ҳақида қисқа гапириб бериш;



2

14-15- машғулот

Uzbek national Holidays

- ўзбек миллий байрамларининг номлари, миллий урф-одатларимиз ва ушбу байрамларимизни қандай нишонлашимиз ҳақида маълумот бериш;



2

16- машғулот

Holidays in English speaking countries

- тили ўрганилаётган мамлакатнинг миллий байрамлари ва уларнинг урф-одатлари тўғрисида қисқача гапириб бериш;



1

17-18- машғулот

Uzbekistan

- Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги,

- дунёси ҳақида қисқача матнни гапириб бериш;

- чегарадош давлатлар номини айта олиш;



2

19-20- машғулот

Tashkent is the capital of Uzbekistan

- Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойлари, иқлими тўғрисида қисқа матн устида ишлай олиш;



2

21-22- машғулот

National holidayNavruz

- Навруз байрами лавҳаларини тасвирлаш, диалог тузиш;



2

23-24- машғулот

English speaking countries

- тили ўрганилаётган мамлакатларнинг географик ўрни, тарихий ёдгорликлари, машҳур кишилари тўғрисида бера олиш;



2

25-26- машғулот

Great Britain

- Буюк Британиянинг машҳур шаҳарлари ва транспорт воситалари ҳақида қисқача таъриф бериш;



2

27-28- машғулот

My day off

- ўзининг кун тартиби ва шу кун давомида нима ишлар қилиши, кунни қандай якунлаши тўғрисида гапириб бера олиш;

- монолог ва диалогларда иштирок этиш;


2

29-30- машғулот

Healthy life

- касаллик номларини билиш ва шифокор ҳузурида матнига кичик диалог тузиш;



2

31-32- машғулот

Sport

- спорт турлари;

- спорт турларига қатнашиш;

- Ўзбекистонда ривожланаётган спорт турларини билиш;



2

33-34- машғулот

Travelling

- бирор бир шаҳарни танлаб ушбу саёҳатни қандай ташкил этиш ва у ерга қандай бориш тўғрисида маълумот бера олиш.

- саёҳат турлари тўғрисида гапира олиш;


2




ЖАМИ:

34


Download 393.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling