Риэлторлик фаолияти тўғрисида Бу қандай фаолият. Ушбу фаолият қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?


Download 16.93 Kb.
Sana22.09.2022
Hajmi16.93 Kb.
#816709
Bog'liq
Касбий фаолият
amaliyot 8, 3532100640 (1), 3 mavzu Orta asrlarda хalqarо munоsabatlar va diplоmatiya-1, Чизма-геометрия-ва-муҳандислик-графикаси.-Содикова, DETALLARNING IS-WPS Office, @axborotnoma spectrum 26-variant 2017-yechimlari, U.Psixologiya Ya N, temiruglerod-fefe3c-holat-diagrammasi, Mehnat shartnomasi, 2 5188276560347533244, 4 лаб, 6 g sinf yangi (1), Mavzmus 2, metodichka

МАВЗУ:
КАСБИЙ ИШ ФАОЛИЯТ

РЕЖА:

1.Кириш
2.Касб авзалликлари


3.Касб камчиликлари
4.Хулоса

Риэлторлик фаолияти тўғрисида
Бу қандай фаолият. Ушбу фаолият қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?
Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.
Риэлторлик фаолияти риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан бериладиган риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилади.
Риэлторлик фаолият Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом ва ушбу фаолиятга оид бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Риэлторлик хизматларига нималар киради. Жисмоний шахс сифатида риэлторлик фаолияти билан шуғулланиш мумкинми?
“Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга кўра риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:
кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда жисмоний шахсга — риэлторга лицензия фақат кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига берилади.
Риэлторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга кўра Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Юридик шахс учун:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари;
лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган риэлторлик хизматларининг тури (турлари);
б) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳамда рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан биргаликда уставнинг нусхалари;
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
г) асосий иш жойи бўйича штатдаги риэлторларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси ва буйруқларнинг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган нусхалари;
д) лицензия талабгори штатида турган ходимларнинг риэлторлар малака сертификатларининг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган нусхалари;
е) риэлторлик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигидан далолат берадиган ҳужжат нусхаси. Бунда риэлторлик хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган мол-мулкни киритиш ҳисобига устав капиталини пулсиз шаклда қисман ёки тўлиқ шакллантиришга йўл қўйилади;
ж) кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари нусхаси.
Жисмоний шахс учун:
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
фамилияси, исми, отасининг исми, паспортининг маълумотлари;
лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган риэлторлик хизматнинг тури;
б) якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
д) риэлтор малака сертификатининг нусхаси;
Фаолият кўрсатаётган риэлторлик ташкилоти кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олмоқчи. Бунинг учун қанча миқдорда устав капиталига эга бўлиш керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда риэлторлик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун талаб этиладиган устав капиталининг миқдори кўрсатилган. Унга кўра, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қиладиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 500 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1000 бараварига тенг миқдорда, кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил этадиган риэлторлик ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак.
Риэлторлик хизматларининг бир неча турларини амалга оширмоқчи бўлган лицензия талабгори риэлторлик хизматларининг устав капиталини максимал миқдорда шакллантириш назарда тутилган тури бўйича шакллантирилган устав капиталига эга бўлиши керак.

Бу касбнинг бир канча авзалликлари бор энг биринчи навбатда топадиган даромадингиз факат ва факат узингизга боглик булиши


-Хеч кандай ташки фактор сизга тасир этмайди


-Масалан об-хаво
-Фасл танламайди
-Иш вахти узингиз томонидан белгиланиши
-кучли босим йуклиги

Касб камчиликлари


Касб камчиликларига тухталадиган булсак энг аввало муомала маданияти ва куриниш
2 та бир бирига карама карши булган инсонларни хам бир йулга солиш бус издан махорат ва малакани талаб этади
-Бу касбни танлир экансиз нафакат уз сохангизга тегишли булган билимиларни балки барча билимларга етарлича эгалик килиш зарур Масалан (курилишдаги нарх наволар,солик кодексидаги узгаришлар,ва х.к.)

Хулоса



Хулоса килиб айтадиган булсак инсон кайси касбни танлашидан катий назар уз касбини севиши керак шунда инсон хайотида усиш ва барака булади.
Халоллик булиши керак
Адолат булиши керак
Ва шу уринда этиб утмохчиманки
Халоллик фойдадан устун


Download 16.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling