Родился 23 марта 1962 в г


Download 81.5 Kb.
Sana14.10.2023
Hajmi81.5 Kb.
#1701706
TuriБиография
Bog'liq
Zulunov uzb


А втобиография


Зулунов Равшанбек Маматович,


1962 й.т., узбек,
физика-математика фанлари номзоди,
доцент

1962 йилнинг 23 мартида Шахрихон шахрида хизматчи оиласида тугилган. 1979 йили Шахрихон шахридаги 4 – урта мактабни олтин медалга тамомлади.


1979 йили Киев Давлат университетининг кибернетика факультетика амалий математика мутахассислиги буйича укишга кирди ва мазкур олийгохни 1984 йили имтиёзли диплом билан тамомлади.
1984 - 1987 йиллар мобайнида ТИТЛП (Тошкент тукимачилик ва енгил саноат институти) нинг Андижон филиалида мухандис–дастурловчи булиб ишлади. 1987 – 1988 йиллари ТИТЛП нинг стажер – изланувчиси сифатида Киев Давлат университетига командировкага жунатилди.
1988 - 1991 йиллари Зулунов Равшанбек Киев Давлат университетининг аспиранти булди. 1991 йили аспирантурани муваффакиятли тамомлади ва шу йилнинг декабрида «Хисоблаш машиналари ва тизимларининг математик ва дастурий таъминоти» мутахасислики буйича номзодлик диссертациясини химоя килди.
1992 йили ТИТЛП нинг Андижон филиалига ишга кайтиб келди ва мазкур олийкохда катта укитувчи лавозимида ишлай бошлади. 1994 йили амалий математика кафедраси доценти илмий унвонини олди.
1995 йилдан «УзДЭУавто» кушма корхонасида (хозирда «GM Uzbekistan» ЕХЖ) ахборот тизимлари бошкармаси директори лавозимида уз мехнат фаолиятини давом эттирди. Корхонада корпоратив ахборот тизимларини яратиш ва тадбик килиш, ахборот инфратузилмасини такоммиллаштириш, автоматлаштирилган лойихалаш тизимларини тадбик килиш ишларини бошкарган.
2010 йил февраль ойидан бошлаб хозирги вактгача «Таъминот тизимини режалаштириш» булимида булинма бошлиги вазифасида ишлаб келмокда. GM корпорацияси глобал ахборот тизимларини тадбик килиш ва куллаб кувватлаш билан шугулланиб келмокда.
DAEWOO Public Motors (Жанубий Корея) корхонасида автомобилсозликда ахборот тизимларини куллаш буйича 3 ойлик амалиетда булган. Халкаро сифат менеджменти ISO 9000:2005 буйича сертификатга эга. Инглиз, рус ва узбек тилларини билади.
Унинг илмий изланишларининг сохаси – дастурлашнинг инструментал тизимларини яратишдир. Мазкур мавзу буйича 12 та илмий маколалар муаллифи. Шу билан бирга дастурлаш ва информатикани олий укув юртларида укитилиши буйича 11 та услубий кулланмалар яратган.
Download 81.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling