Рта махсус таълим вазирлиги


Download 477 Kb.
bet1/10
Sana28.03.2023
Hajmi477 Kb.
#1301484
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2021-22й. Кимёгар тўгарак папакаси


ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ўРТА
МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИсТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


КИМЁ КАФЕДРАСИ



ЁШ КИМЁГАР”
Илмий фан тўгараги учун
2021-2022 ўқув йили учун тайёрланган


МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЙИҒМА ЖИЛДИ

ГУЛИСТОН-2021
ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ўРТА
МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИсТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


КИМЁ КАФЕДРАСИ



ЁШ КИМЁГАР”
Илмий-фан тўгараги
Д А С Т У Р И



ГУЛИСТОН-2021
Фан тўгараги” нинг мақсади, талабалар, мактаб, коллеж ва академик лицейнинг иқтидорли ўқувчиларини ихтиёрий асосда бирлаштирган ҳолда тўгарак ишига жалб этиш, уларга кимё фанига оид чуқурлаштирилган назарий билим билан бирга уларда кимёвий тажрибалар ўтказиш, кимёвий асбоб ва жихозлар билан ишлаш учун кўникмалар ҳосил қилиш иборат.
Фан тўгараги”нинг вазифалари: Фан тўгараги ўз фаолияти давомида қуйидаги вазифаларни бажаради:

  1. Кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ишларни ўзаро мувофиқлаштириш;

  2. Кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларига кимё йўналиши иқтидорли талабаларини жалб етиш;

  3. Тўгарак аъзоларига информацион техналогияларнинг кимёвий жараёнларга қўлланилиш услубини ўргатиш;

  4. Кимё мутахасислиги талабаларига курс ишларини тайёрлаш услубиятини, шунингдек фанга оид адабиётлар билан ишлаш тартибини ўргатиш;

Тўгарак I ва II курс иқтидорли талабалар билан биргаликда академик литцей ва касб хунар коллежларининг иқтидорли талабаларини ўзида бирлаштиради. Тўгарак кимё фанини чуқурроқ ўрганиш ва талабаларни кимё анига қизиқтириш ҳамда лицей, коллеж талабаларида касбга йўналтириш ҳамда тупроқ ва ўсимлик намуналарнинг анализи бўйича илмий-тадқиқот ишлари, шўрланиш даражасини камайтириш чора-тадбирлари, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологияни соғломлаштириш каби муаммолар билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар олиб борилади.
Кўрилаётган муаммо ҳозирги куннинг долзарб минтақавий муаммосидир. Шўрланишни юзага келтирувчи тузларни голофит ўсимликларнинг илдизи ва бошқа органларида мураккаб тузилишли комплекс ҳолида тўпланишини аналитик кимёнинг замонавий усулларида сифатий, миқдорий ва қиёсий, шунингдек структуравий тахлил қилишдан иборат тадқиқотлар олиб борилмоқда. Тадқиқотлар давомида ўсимлик органлари, тупроқ ва сув таркибида учрайдиган баъзи микро- ва макроэлементлар лаборатория шароитида кимёвий ва физик-кимёвий анализ усуллари ёрдамида анализ қилиниб, ҳар иккала усулда олинган натижалар таққосланади.
Тупроқ шўрланиш даражасини аниқлашнинг кимёвий (гравиметрик, тириметрик) усуллари ва замонавий физик кимёвий, яъни оптик эмиссион анализ методларида аниқлаш усуллари ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган бу усулни тупроқ ва ўсимлик наъмуналарининг кимёвий таркибини анализ қилишга тадбиқ қилинади. Шунингдек тадқиқотлар давомида суғориш ва дренаж суви таркибидаги туз ионлари сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилиниб, тупроқнинг кимёвий таркибида бўлаётган ўзгаришлар мониторинги ҳам амалга оширилади. Бунда тупроқ ва сув таркибида туз балансини қуйидаги формула асосида аниқланилади:
Ссуғор. сув + Сатм. + Ссиз. сув = Сдренж + Сер ости
Тадқиқотларнинг дастлабки натижалари кимёвий анализ (гравиметрик ва титриметрик) усулларида олиб борилди. Бу усуллар содда бўлиш билан бирга кам харажатли, алохида қурилмалар талаб қилмайдиган ва шу билан бирга аниқ натижалар олиш мумкин бўлган усуллардир. Ҳозирда тадқиқотлар тезкор ва селективлиги юқори бўлган замонавий оптик-эмиссион усулида олиб борилмоқда. Бу усул самарали усул бўлиб, бир вақтнинг ўзида 70 га яқин элементни миқдорий тахлил қилиш имконини беради. Баъзи миқдорий аниқлашлар фотоколориметрик анализ усулида олиб борилмоқда.
Олиб борилаётган тадқиқотларда ўсимликларнинг шўрга чидамлилик хусусиятлари, шунингдек, туз ионларининг ўсимлик томонидан ўзлаштириши кимёвий механизми ҳамда, суғориш ва дренаж суви таркибидаги туз ионлари сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилиниб, тупроқнинг кимёвий таркибида бўлаётган ўзгаришлар мониторинги ҳам амалга оширилади ва бу усулнинг бошқа усуллардан иқтисодий ва екологик афзаллиги кўрсатилади.
Тадқиқот натижалари тупроқнинг шўрланиш, ботқоқланиш, тупроқ эрозияси каби экологик муаммоларнинг олдини олиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради.
Тадқиқотни тўгарак аъзолари-кимё йўналишининг I, II ва III курс иқтидорли талабалари ҳамда академик лицей ва касб хунар коллежларининг иқтидорли талабалари билан биргаликда олиб борилади.
Тўгарак ишида мавзуни, бажаришнинг асосий моҳияти қуйидагилардан иборат:
Таркибида электродонор атомлар бўлган органик реагентлар ёрдамида тупроқ намунаси таркибидаги туз ҳосил қилувчи металл ионлари миқдорини аниқлаш учун оптимал шароит танлаш;
Шўрланишни вужудга келтирувчи туз ионлари ва бошқа баъзи металлар миқдорини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш ва уларни амалий мақсадлар учун қўллашга тавсия этиш.
«Кимёгар” тўгараги аъзолари кафедранинг “Ўсимликлар ва тупроқ кимёси” йўналиши бўйича ташкил етилган инновацион гуруҳнинг фан‑таълим‑ишлаб чиқариш интеграцияси ва ишлаб чиқариш корхоналари билан корпоратив ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича олиб бораётган илмий тадқиқот ишлари билан мувофиқлашган бўлиб тасдиқланган режа асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги «Олий таълим муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ 1533-сонли Қарори ижросини амалган ошириш бўйича тўгарак аъзолари Сирдарё вилояти туманлари фермер хўжаликлари билан тузилган шартнома ишлари бўйича олиб борилаётган тадқиқот ишларида иштирок этади.

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling