С а в о л н о м а вилоятларга бириктирилган Ишчи гуруҳ аъзолари “max track”


Download 15.12 Kb.
Sana15.06.2022
Hajmi15.12 Kb.
#757467
Bog'liq
savolnoma222
Yangiliklar, Kompyuter tarmoqlari fani ORALIQ NAZORAT ishi, DTA, DTA, CMNS130Advertising

2020 йил ғалла ўрим мавсумида иштирок этадиган ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖ корхоналаридаги дон ўриш комбайнларини GPS қурилмаси билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш бўйича Ишчи гуруҳга
С А В О Л Н О М А
1. Вилоятларга бириктирилган Ишчи гуруҳ аъзолари “MAX TRACK” ва “BePRO” дастурчилар марказлари томонидан ажратилган мутахассисларни ишини самарали ташкил этиш мақсадида туман машина-трактор парклари раҳбарларини олдиндан хабардор қилиш, қишлоқ хўжалик техникаларини МТП биносида бир жойда йиғиш ва бошқа ташкилий масалаларни жойида бартараф этиши шарт.
2. 2019 йил ғалла ўриш мавсумида “MAX TRACK” дастурчилар маркази томонидан комбайнлар бункерига ғалла миқдорини ўлчовчи қурилма (Датчик) билан жиҳозланганлиги ҳамда 2018-2019 йилларда “BePRO” дастурчилар маркази томонидан ғалла ўриш комбайнларига GPS-кузатув қурилмалари ўрнатилган комбайнлар сони, маркаси ва давлат рақамини туманлар кесимида рўйхатини шакллантириш.
3. 2019 йилда туман машина-трактор парклари томонидан “MAX TRACK” дастурчилар маркази билан тузилган шартномалар асосида нечта датчикка пул маблағи ўтказилганлиги ва туман МТП томонидан нечта датчик қабул қилиб олганлигини аниқлаш.
4. Ғалла ўриш комбайнларига ўрнатилган датчик ва GPS-кузатув қурилмаларининг носозлиги ва операторлар томонидан ўзбошимчалик билан ечиб олган ҳолатларини аниқлаш ва жойида бартараф этиш чораларини кўриш.
5. Ғалла ўриш комбайнларига датчик ва GPS-кузатув қурилмалари ўрнатилмаган бўлса “MAX TRACK” ва “BePRO” дастурчилар марказлари мутахассислари томонидан ўрнатилишини назорат қилиш.
6. 2019 йилда “BePRO” дастурчилар маркази томонидан туман МТП техникаларига ўрнатилган GPS-кузатув қурилмалари маблағларини ҳамда ўрнатилган GPS-кузатув қурилмаларининг ҳар ойлик абонент тўловларини (бир ойлик абонент тўлови миқдори 30 000 сўм белгиланган) “BePRO” дастурчилар маркази ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлаш.
7. 2019 йил “Ўзагросервис” АЖ қошида “Инновацион диспетчерлик маркази” МЧЖ ташкил қилинганлиги муносабати билан ҳар бир туман МТПга ушбу марказ томонидан икки ойлик шартнома асосида ходим ишга олинган, лекин айрим туман МТП лардан ташқари мазкур ишга қабул қилинган ходимларга иш ҳақлари тўлаб берилмасдан келинмоқда. 2020 йил 25 февраль куни №08-03/112-332-сонли хат орқали вилоят ва туман МТПларга “Ўзагросервис” АЖ томонидан берилган заём маблағлари ҳисобидан иш ҳақлари учун 7 млн. сўм маблағни “Инновацион диспетчерлик маркази” МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши юзасидан расмий хат юборилган. Ишчи гуруҳ аъзолари ушбу маблағни “Инновацион диспетчерлик маркази” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлаш. (Вилоятларга юборилган хат илова қилинади.)
8. 2020 йил ғалла ўриш мавсумида ғалла ўриш комбайнларига ўрнатилган датчик ва GPS-кузатув қурилмаларини онлайн тизимида доимий назоратини олиб борувчи ходимни вилоят ва туман МТП ларнинг штат бирлигига қўшимча штат киритилиши асосида 2 500 000 сўм миқдорида иш ҳақи белгиланишини таъминлаш.
9. Қишлоқ хўжалик техникаларига ўрнатилган GPS-кузатув қурилмалари интернет орқали ишлаши муносабати билан қайси ҳудудларда интернет алоқа тизими яхши ишламаслигини аниқлаш.
Download 15.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling