Самарқанд вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори М


Download 18.69 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi18.69 Kb.
#1005925
Bog'liq
3 томонлама шартнома


Ш А Р Т Н О М А
«______» ______________ 2017 йил
Самарқанд вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори М.Ўсаров бир томондан , иккинчи томондан Пайариқ тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими тасаруфидаги ____-сон умумтаълим мактаб директори _____________________________ ва учинчи томондан тренер-ўқитувчи ________________________________ ўртасида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартнома имзоланади.
Умумий ҳолатлар

    1. Шартнома бир йилга (2017-2018 ўқув йили) муддатга тузилган бўлиб имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

    2. Спорт тури бўйича тренерлик фаолияти билан шуғиланиш юзасидан рухсатномани амал қилиш мудати тугагунга қадар шартнома ўз кучида бўлади.

    3. Шартномада кўрсатилган вазифаларни бажариш хар учала томонлар учун ҳам мажбурий эканлиги белгилаб қўйилсин.

Спорт мактаби мажбуриятлари

    1. Мактаб томонидан талаб этиладиган ўқув-машғулотни малакали тренер-ўқитувчи керакли услубий кўникма норматив хужжатлар, имкон қадар спорт анжомлари билан таъминлайди. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли,қизиқарли ўтказиш, эгаллаган спорт махораларини янада мустахкамлаш мақсадида спортнинг « _____________________ » йўналиши бўйича машғлот ташкил этади.

    2. Мактаб қошида ташкил этилган машғулот рахбарини штат жадвалида белгиланган ойлик маоши билан таъминлайди.

    3. Спорт мусобақасининг туман босқичида ғолиб чиққан ўқувчи ёшларни вилоят ва республика босқичларида иштирок этишларида имкон қадар барча шарт шароитларни яратиб беради.

    4. Спорт мусобақаларида хамда ўқув-машғулотларида фаол иштирок этган ўқувчилар ва тренер-ўқитувчиларни мунтазам рағбатлантириб боради.

    5. Юқори натижага эришган, спорт нормативларини бажарган тренер-ўқитувчи ва ўқувчиларни спорт разрядлари билан таъминлайди.

    6. Тренер-ўқитувчининг машғулотлари фаолиятини мунтаззам равишда назорат қилиш борасида мактаб маъмурияти билан алоқада бўлади.

    7. Тренер-ўқитувчининг машғулотини белгиланган жадвал асосида ўтмаслиги,

-иш журналлари, машғулот конспекти, машғулот тахлил дафатари тўлдирилиб борилмаганда,

    1. -хафтанинг хар чоршанба куни соат 9-00 да спорт мактабида бўлиб ўтадиган йиғилишларида сабабсиз равишда иштирок этмаганда.

    2. -рахбарият томонидан берилган топшириқлар ва мейёрий хужжатлар бажарилмаганда қатий чора куриш.

Тренер-ўқитувчининг мажбуриятлари
3.1 Мактабда ташкил этилган спорт машғулотларига ўқувчи ёшларни қизиқиши бўйича аризаси, 086-фўрма, юрак кардиограммаси,туғилганлик тўғрисидаги гувохномадан нусха, 3х4 расм 4 дона, ота-онаси розилиги тўғрисида аризаси ва кафолат хатига асосан қабул қилиб, машғулотларни белгиланган жадвал асосида олиб бориш. 3.2 Машғулотларни назарий ва амалий тарзда самарали ўтишини таъминлаш мақсадида услубий қўлланмалар, адабиётлар ва спорт анжомларидан фойдаланган холда олиб бориш 3.3 Амалий машғулотларни олиб бориш даврида ўқувчиларга йўл харакати хавфсизлиги қоидалари, техника хавфсизлиги бўйича тушинтириш ишларини олиб бориш. 3.4 Спорт мактабида ўтказилган спорт мусобақаларида ўқувчиларнинг фаол иштирок этишини олиб келиш ва олиб кетишини таъминлаш, юқори натижаларни эгаллашга кўмаклашиш. 3.5 Машғулот иш журналлари, машғулот конспекти, машғулот тахлил дафатари белгиланган талаб даражасида юритилишини таъминлаш. 3.6 Хар хафтанинг чоршанба куни соат 9-00 да спорт мактабида бўлиб ўтадиган йиғилишларда иштирок этиши, бажарилган ишлар юзасидан ахборот бериб бориши, рахбарият томонидан бериладиган топшириқларни тўлиқ бажариш, услубчи томонидан берилган қўлланмаларга риоя қилиш.
Мактаб мажбуриятлари
4.1 Мактабда ташкил этилган спорт машғулотини мунтазам равишда ўтилишини таминлаш мақсадида спорт зали ,спорт майдони ва сниф хоналари билан таъминлаш.
4.2 Спорт машғулотларида ўқувчиларни тўлиқ иштирокини таъминлаш мақсадида ушбу машғулотни мактабнинг жадвалига киритиш.
4.3 Туман вилоят республика миқиёсида ўтказиладиган «___________________» мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш мақсадида дарслардан мактаб буйруғи билан озод этиш.
4.4 ўқувмашғулотини олиб боришда масулиятсизлик билан ўз вазифасини бажаришда камчиликларга йўл қўйган машғулот рахбарлари ҳақида 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактаби рахбариятига ёзма ахборот бериш.
4.5 Машғулот ўтган ёки ўтмаётган машғулот рахбарлари тўғрисида ёзма маълумотнома бериш.
Томонлар имзоси
Шартнома имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Шартнома 3 нусхада тузилган бўлиб, бир нусхаси 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактабида, иккинчи нусхаси _____-сон умумтаълим мактабида, учинчи нусхаси машғулот рахбарининг ўзида сақланади.

1-сон БЎСМ директори Тумандаги ______-сон умумтаълим ____________ М.Ўсаров мактаби директории _______ _________________



Тренер-ўқитувчи ________ _________________________________
Download 18.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling