САЙЛОВ - 2022
|
30 ОКТАБРЬ, ЯКШАНБА
|
САМАРКАНД ШАХАР
КЕНГАШИГА САЙЛОВ
Умиров Исломбек Фуркатович 1996 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.
Миллати -
ўзбек.
Маълумоти олий. 2020 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги-Иқтисодчи.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.
Ўзбекистон ХДП Самарқанд шахар кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Иктисодийот сохаси бўйича магистрлик даражасига ега. Ўриндошлик асосида Тошкент иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ўқитувчиси.
Умиров Исломбек Фуркатович Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Дастури ҳамда сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйидаги вазифаларни илгари сурмоқда:
- ахолининг кам таъминланган қатламларига тиббий хизмат кўрсатиш,
дори-дармонлар, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни имтиёзли тақдим
этишни ривожлантириш;
Умиров Исломбек Фуркатович
Ўзбекистон Халқ демократик Партиясидан Халқ депутатлари шахар Кенгашига номзод этиб кўрсатилган
- ҳар бир маҳаллада саноат, қишлоқ хўжалига ва хизмат кўрсатиш соҳаларини
ривожлантириш, бу орқали янги иш ўринлари яратиш ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар орқали аҳолига арзон нархдаги товарларни етказиб беришни йўлга қўйиш;
-
кам таъминланган оилалар,
аъзолари жумладан ишсизлар, меҳнатга лаёқатли
ногиронлар, аёлларнинг тадбиркорлик соҳасидаги фаоллиги ҳамда
касаначилик, гиламчиликни давлат ва давлат-хусусий шерикчилик асосида рағбатлантириш
тизимини янада такомиллаштириш;
-хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий
фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.
“Аҳоли манфаатлари ҳамма нарсадан устун!” деган шиорни ўз олдига мақсад қилиб олган.
Навоий номидаги Давлат стипендияси соҳиби
МДХ давлатлари ўртасида ўтказилган «Энг ёш олим» танлови ғолиби
Умиров Исломбек Фуркатович 20-Бешчинор сайлов округининг Халқ Депутатлари шахар Кенгашига номзод этиб рўйхатга олинган.