Сана Мавзу: “Икки вафодор дўстлар” асари хақида сухбат Мақсад: Таълимий
Download 27.74 Kb.
|
ИККИ ВАФОДОР ДЩСТЛАР
№ Сана________ Мавзу: “Икки вафодор дўстлар” асари хақида сухбат Мақсад: Таълимий: Болаларга Алишер Навоий бобомиз хақида тушунча бериш. Навоийнинг хикоялари хикматли сўзларидан ўрганиш. Тарбиявий: Буюк аждодларимизга хурмат рухида тарбиялаш. Алишер Навоий бобоимизнинг ўгитларини ўрганиб уларга амал қилишни мустахкамлаш. Коррекцион: : Хотира, диққат ва тасаввурларини ривожлантириш. Умумий маторикасини ривожлантириш. Керакли жиҳозлар: А.Навоий. ва З.М. Бобур суратлари. Машғулотнинг бориши. Ташкилий қисм. Нафас машқи. Тил машқлари. Бармоқ машқлари. Ассалом А ссалом -олтин қуёш, Ассолом мовий -осмон, Салом дейман терак сенга, Салом сизга булутлар, Салом дейман ҳаммангизга, Биз яшаймиз бир заминда. Оёқ машқлари. 2.Асосий қисм: Дефектолог: Бугун биз сизлар билан мумтоз адабиётининг йирик вакили, ўзбек адабий тилининг асосчиси, Мир Алишер Навоийнинг “Икки вафодор дўстлар” хикояси билан танишамиз. Навоий бобомиз қарангки хамиша дўстликни улуғлаганлар. Қани диққат билан эшитамиз. Навоийнинг дўсти Икки вафодор дўст. (Ривоят) Улуғ шоир Алишер Навоийнинг Пахлавон Мухаммад деган шогирди хам дўсти бор экан. Шоир уни жуда яхши кўрар, шогирди бўлса хам қадрдон, сирдош дўсти деб билар экан. Кунлардан бир куни Пахлавон Мухаммад кичик бир гуноҳи туфайли Султон Хусайннинг қаттиқ ғазабига учрабди. Воқеа бундай бўлибди. Султон Хусайн ғазаб отига миниб турган бир пайтда Пахлавоннинг гуноҳ иш қилиб қўйганини етказишибди. Хусайн Бойқаро: -Пахлавоннинг соқол-мўйловини қириб ташланглар, сўнг калтадум либос кийдириб, кўча-кўйда сазойи қилинглар, - деб буйруқ берибди. Пайлавоннинг бундай жазога гирифдор бўлганини Навоийга айтишибди. Навоий агар бу жазо амалга оширилса, Мухаммад Пахлавоннинг иззат-нафси камситилиб, у бунга чидолмай ўлиб қолишини англаб, уни бундай шармандаликдан қутқариш харакатига тушибди. Тезликда Хусайн Бойқаро хузурига етиб борибди. Султони Бойқаройим, маълумингизки, мен ва Пахлавон Мухаммад ёшлигимиздан бир хил кийинамиз, бирга соқол-мўйлов қўйиб, дўст-биродар бўлиб юрамиз. У бошқа кийиниб, мен бошқа кийиб юрсам, ўртадаги ахд бузилиб, гапимиз тузсиз, ўзимиз субутсиз бўлиб қоламиз. Буюрсангиз менинг ҳам соқол-мўйловларимни қирсинлар, менга ҳам худди Пахлавон Мухаммадга берилгандек калта либос кийгизилиб дўстим билан бирга кўча айлантирсинлар, - дебди. Навоийнинг шогирди ҳамда дўстига бўлган садоқатини, меҳр-оқибатини кўрган Хусайн Бойқаро ғазаб отидан тушиб, карам дарёси мавж олганини ўзи хам билмай қолибди-да: Пахлавоннинг гунохидан ўтдим, жазо қолдирилсин! – деб буюрибди. Жисмоний дақиқа: КОПКОК Тўпим тўп-тўп этасан Урсам учиб кетасан. Хаккаланиб нарига Дўстларимга етасан. Мустахкамлаш. Кўрдингларми болажонлар дўстлик шу қадар бўлиши керакки у хар доимо ёнида туриши керак. Пахлавон Махмудни нимадан қутқариб қолди Алишер Навоий. Дўстлик хақида мақол. Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона хам. Бола одоби билан азиз. Болаларни рағбатлантириш. Якунлаш. Download 27.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling