Саратон касаллиги бирламчи ва иккиламчи профилактикаси. Зарарли одатларга карши кураш. Саратон олди касалликлари


Download 39.22 Kb.
bet1/5
Sana03.11.2023
Hajmi39.22 Kb.
#1744112
  1   2   3   4   5
Bog'liq
“Саратон касаллиги бирламчи ва иккиламчи профилактикаси. Зарарли одатларга карши кураш. Саратон олди касалликлари ”


Саратон касаллиги бирламчи ва иккиламчи профилактикаси. Зарарли одатларга карши кураш. Саратон олди касалликлари ”


Саратон бирламчи профилактикаси: саратонга карши кураш урни ва роли
1947 йилда улуг онкология академиги Н.Н. Петров: «Биз саратон сабаблари хакида куп нарса биламиз, шунинг учун саратонга карши курашни прфилактика килиш нафакат иложи бор балки зарурдир» деб езганди. Канча йиллар утса хам ушбу фикр амалиетда уз урнини топмокда. Хозирги кунда умумий нуктаи назар кабул килинган булиб, саратонга карши курашда профилактика устувор ахамиятга эга.
Саратон профилактикаси дейилганда емон сифатли хосилаларнинг комплекс профилактикаси яъни бирламчи (клиник куринишгача), иккиламчи (клиник), шунингдек учламчи (рецедивга карши) саратон профилактикаси тушинилади.
Онкологик касалланишни камайтириш асосий ролни бирламчи саратон профилактикаси (БСП) эгаллайди, бунда емон сифатли усмалар пайдо булишини олдини олиш ва усма олди жараенларини йукотиш, нохуш атроф мухит факторларини зарарсизлантириш еки сусайтириш, хамда организмнинг носпецифик резистентлигини ошириш назарда тутилади. Чора тадбирлар системаси антенатал (тугруккача булган) даврдан бошлаб бутун инсон хаетини камраб олиши керак.
Бошкача айтганда БСП чора тадбирлари атроф мухит таъсирларини йукотишига, шунингдек организмнинг биологик хусусиятларини кайд этишга (усма пайдо булишининг наслий ва орттирилган мойиллиги, ешга боглик узгаришлар) каратилиши керак.
БСП нинг стратегик максади ахоли уртасида онкологик касалланишни камайтиришдир.
БСП асосий йуналишлари асосан охирги уч ун йиллик да шаклланган ва куйдагича намоен булади: онкогигиеник профилактика, биокимевий (кимевий профилактика), тиббий генетик, иммунобиологик, эндокрин- ешга боглик профилактика.
Онкогигиеник профилактика- бу атрофдаги одамга таъсир килувчи канцероген факторларни аниклаш ва йукотиш, хает тарзини хусусиятларини тартибга солишдир. Кенг кулланадиган ва яхши ишлаб чикилган йуналиш хисобланади.
Биокимевий профилактика (кимевий профилактика). Канцероген факторларни бластомоген таъсирини олдини олиш учун маълум бир кимевий препаратлар, бирикмалар ва махсулотларни ишлатишдир, шунингдек инсон организмига канцерогенларнинг биокимевий мониторингидир. Бу йуналиш амалий кулланиш даражасига етди.
Тиббий генетик профилактика. Бунда наслий усма ва усма олди касалликлари булган оилалар, хромосом нотургун булган шахслар аникланади ва уларга канцероген факторларнинг булиши мумкин булган таъсирини,усмаларни пайдо булиш хавфини камайтириш чоралари тушинилади. Онкологик касалликларни тиббий генетик профилактикаси яъни бирлачи ва иккиламчи саратон профилактиксининг системаси яратилиши мумкин.
Иммунобиологик профилактика. Усмалар пайдо булишига сабабчи иммун статусида узгаришлар булган шахсларни аниклаш ва тартибга солувчи чора тадбирлар амалга ошириш, канцероген таъсирлардан химоя килиш тушунилади.
Вакцинопрофилактика. Самарадор профилактик чораларни ишлаб чикиш ва амалга оширишдир.
Эндокрин- ешга боглик профилактика. Усмалар ривожланишига сабабчи дисгормонал холатларни, гомеостаз ешга боглик узгаришларини аниклаш ва тартибга солиш тушинилади. Амалиетда кисман кулланади.
Албатта курсатилган схема шартлидир. Санаб утилган БСП йуналишларида уртасида хар доим хам чегараланиш булавермайди, чунки улар бир бирининг ичига кирган холда бир бирини тулдиришади. Бирок бунака булиниш фойдали хамдир, чунки хар бир йуналиш узаро фаркли уз максадига эга ва хар бирининг уз услубий нуктаи назари, хал килувчи йуллари мавжуд.
Бунда асосий эътибор онкогигиеник профилактикага каратилиши керак – чунки саратонга карши кураш боскичда энг самарадор ва амалга ошириб буладиган йуналишдир.
Дунеда амалга оширилган ишлар натижасида БСП тараккий этган йуналишлари белгилаб олинган, мутахассислар фикрича асосан шуларга эътибор каратилиши керак. Буларнинг хаммаси саратон онкогигиеник профилактикаси доирасида амалга оширилади.
Замонавий фан тараккиетида БСП устувор йуналишлари:
Чекишга карши кураш;
Овкатланиш рационализацияси;
Ортикча вазнга карши жисмоний фаолликни ошириш ;



Download 39.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling