Савти Изҳор. Машраб ғазали Жафо қилдинг бу жонимға, вафони курмадим ҳаргиз


Download 39.76 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi39.76 Kb.
#1829149
Bog'liq
Савти Изхор (2)


Савти Изҳор. Машраб ғазали
Жафо қилдинг бу жонимға, вафони курмадим ҳаргиз,
Бу оламда ўзумдек мубталони кўрмадим ҳаргиз.

Муҳаббат йўлига қўйдим қадам, ҳолим забун бўлди,


Бағайраз меҳнату дарду балони кўрмадим ҳаргиз.

Табибо, муддате бўлдики, ман дардига ҳамдамман,


Узулди риштаи жоним, давони кўрмадим харгиз.

Етушти басталик коримға билмамдур иложини,


Адашган ерда сўрган раҳнамони кўрмадим ҳаргиз.

Жароҳатлиг дилимнинг захмини ҳар кимга кўрсаттим,


Ажаб толеъзабундурман, шифони кўрмадим ҳаргиз.

Бузулган хотирим ҳаргиз жаҳонда кўрмади шоди,


Жахон айвонида ғайраз жафони кўрмадим ҳаргиз.

Жахонни тарк килдим, Машрабо, Иброҳим Адҳамдек,


Саропо дард кўрдум, муддаони кўрмадим ҳаргиз.

Талқинчаи Савти Изҳор. Рожий ғазали

Баҳри фано ҳубоби туҳмат нишон эмасму?
Бир дам билан вужудинг кўздин ниҳон эмасму?

Кўрдинг шарар намудин бир лаҳзада адамдур,


Фурсат ҳаётимизга андак замон эмасму?

Унвони ғам ёзарда сийнамнинг саҳфасига,


Оҳиста чек рақамни, дил нотавон эмасму?

Дашти фано тариқин азм айлаган кишига,


Дунёни бу матои бори гарон эмасму?

Эй гулшан андалиби, ҳасрат билан наво қил,


Бу навбаҳор ақиби фасли хазон эмасму?

Дунё танаъумини занбурлик асал бил,


Нўши-лазиздур аммо ниши ёмон эмасму?

Рожий, хусули матлаб Ҳақ даргаҳидин ўлғай,


Ҳар хастанинг паноҳи бу ошиён эмасму?
Қашқарчаи Савти Изҳор. Исмоил Маҳмуд ғазали

Ишқида васлини истар бўлса ким ҳижрон аро,


Топмагай жононин ошиқ, чекмаса дард жон аро.

Шавқида ёнган кўнгил нокасга бермас аҳдини,


Топгуси ёрин висолин, бўлса ким дармон аро.

Ул қуёшга юз тутиб, олам мунаввар бўлди, боқ,


Ой каби зулматда кулгай бўлса ким майдон аро.

Эргашиб дарёга ирмоқ бўлди уммон оқибат,


Ул куни топгай ризосин, бўлса ким мардон аро.

Дардсизлар икки олам ичра, билгил, хор эрур,


Яхши одам қолмагай ҳеч оқибат шайтон аро.

Бу синов дунёсида бор турфа майдон, турфа йўл,


Тортадир такдир жазосин, бўлса ким нодон аро.

Маҳмудо, Ёринг ризосин олам ичра истагил,


Молу дунё ҳам ҳавас деб, колмагил ёлғон аро.
Соқийномаи Савти Изҳор. Нуриддин Аминжон ғазали

Сен ўзингсан соҳиби дил, ўзга ёр даркор эмас,


Мендан ўзга содиқи дил, кимса сенга ёр эмас.

Фитнагарлар таъна тошин дилга олма, ўйлама,


Бахт йўлида кимки собит, таъна, дашном кор эмас.

Ҳар каломда шубҳа сездим, кўзларингда бор ҳадик,


Сўйла жоним, севганига сирни очмоқ ор эмас.

Бадхуморлик тутмасин қўл, юрмайин ҳоли забун,


Дил уйига файз ато эт, наҳот имкон бор эмас.

Айтган эрдим соҳиби дил, соҳиби гул сен дебон,


Ол гулимни, дилни яйрат, майли де инкор эмас.

Шеър баҳона барча пинҳон тутганимни сўйладим,


Ишқи дардим авжга чиқгай, йўқса сир ошкор эмас.

Даври даврон бизга монанд ишқлиларга берди бахт,


Бер қўлингни бул Нуриддин сенсизин йўқ, бор эмас.
Уфори Савти Изҳор. Исмоил Маҳмуд ғазали

Юртимиз топгай шараф-шон баркамол авлод ила,


Эл аро шуҳрат қозонган покиза зурёд ила.

Тер тўкиб ҳар жабҳада ҳам айлабон марднинг ишин,


Шавқ меҳнат ичра топгай диллари озод ила.

Кўрсатиб ўзни муносиб, шон қучиб майдон аро,


Қудрати ортиб борар ул шиддати Фарҳод ила.

Тенг аро тенглар бўлиб бул кун жаҳон айвонида,


Довруғи оламни тутган барқарор, дилшод ила.

Мустақил, ҳур мамлакатнинг эртаси, шони бўлиб,


Пойгада ғолиб ўғил-қиз қомати шамшод ила.

Ташлабон шаҳдам қадамлар ул буюк аждодга хос,


Оға-ини қўл бериб қучгай зафар, имдод ила.

Бу каби ёшлар билан, Маҳмуд, Ватан обод эрур.


Айласанг мадҳини қанча кам эрур ижод ила.
Download 39.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling